учратадилар. Пиодермияларнинг бундай оғир формалари даво чораларини ўша заҳотиѐқ
бошлашга
ундайди.
Энди
туғилган
чақалоқларда
пиодермияларни
(айниқса
стафилодермияларни) даволаш комплекс олиб борилиши лозим. Касалликни қўзғатувчи
микроорганизмларга қарши курашиш билан бирга чақалоқ организмининг қаршилик
кўрсатиш қобилиятини оширувчи препаратларни буюриш ўлим хавфининг олдини олади.
Шунингдек функционал ўзгаришларга қарши кураш ва модда алмашинувида кузатиладиган
нуқсонларни тўлдириш касаллик ва унинг асоратларини тезда бартараф этишга ѐрдам
беради. Пиодермияларга дучор бўлган чақалоқларни она сути билан боқиш (оналарини эса
оқсил, углевод, ѐғ, витаминлар ва микроэлементларга бой озиқ-овқат маҳсулотлари билан
боқиш) даволашнинг асосий талабларидан бири ҳисобланади.
Беморларга антибиотиклар буюрилганда касаллик кўзғатган микроорганизм турлари ва
аниқланган штаммларининг антибиотикларга нисбатан сезувчанлигини аниқлаш муҳим
амалий аҳамият касб этади. Кейинги вақтларда пенициллин ва тетрациклин гуруҳларига
нисбатан чидамлилиги юқори бўлган стафилококклар штамм-лари кўпайиб бормоқда.
Аммо, оғир ва асоратлар билан кечаѐтган пиодермияларда бактериологик текширув
натижаларини кутмасдан ўша заҳотиѐқ ярим синтетик пени-циллинлар гуруҳини
(метициллин, оксациллин, диклоксациллин) қўллаш лозим. Бу тадбир чақалоқ аҳволини
енгиллаштириш билан бирга ривожланаѐтган сепсиснинг олдини олади. Жумладан, Риттер
дерматитида пенициллинларнинг юборилиши «эпидермалитик» токсинлар ҳосил бўлишини
тўхтатади. Чақалоқларга антибиотиклар мушак орасига, лозим бўлса томир ичига
юборилиши лозим.
Умумий таъсирга эга бўлган, организмнинг қаршилик кўрсатиш қобилиятини оширувчи
дори воситаларидан гамма-глобулин, стафилококка қарши гамма-глобулинлар ва
полиглобулинлар яхши наф беради. Улар даво курси мобайнида 2-3 марта юборилиши
лозим. Стафилококка қарши плазма юбориш (ҳар 1 кг тана оғирлигига 5-8 мл дан 3-5 марта
2-3 кунлик танаффус билан) қондаги стафилококкларнинг қирилишига олиб келади. Ток-
сикоз ҳолатига қарши курашда 5-20% ли глюкоза, гемодез, альбумин, плазма, полиглюкин
каби суюқликлар кутилган натижаларни беради. Маълумки, антибиотикларни узоқ муддатга
қўллаш, шунингдек ичакларнинг стафилококклардан зарарланиши дисбактериоз ҳодисасини
келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳол сохта чипқон ва Риттер дерматитига дучор бўлган ѐш
болаларда кўпроқ кузатилади. Бифидумбактерин, лактобактерин каби ферментли
препаратлар эса ана шу дисбактериозни даволашда кенг қўлланилади. Лактобактерин 6
ойгача бўлган болаларда суткасига 1-2 дозадан, бифидумбактерин эса 3 дозадан берилади
(доривор модданинг суткалик миқдори 2-3 га бўлиб берилади). Даво курси 2 ҳафтани
ташкил этади.
Маҳаллий даво индивидуал олиб борилиши лозим. Перипоритларда йирингли пуфаклар
тоза игна ѐрдамида очилиб, сўнгра анилин бўѐқлари билан ишлов берилади. Айниқса
Кастеллани суюқлиги, метилен кўки каби эритмалар кенг қўлланилади. Ўчоқлар қурий
бошлагач, рух оксидининг тальк аралашмаси (5-10%) упа кўринишида сепилади. Сохта
чипқон элементлари эса скальпел ѐрдамида мунтазам равишда қирқиб олинади. Очилган
чипқон ўчоқларига спиртли дезинфекцияловчи эритмаларни суртиш эпителийланиш
жараѐнини тезлаштиради.
Физиотерапевтик усуллардан ультраюқори частотали электр майдони билан даволаш (6-
8 даво сеанси) йирингли ўчоқларнинг сўрилишига сабаб бўлади. Касаллик тузалиш
арафасида ультрабинафша нурлари билан нурлантириш (15-20 сеанс) йирингли
ўчоқларнинг асоратсиз битишига ва чақалоқ организми умумий ҳолатининг яхшиланишига
олиб келади.
Юқумли яра аниқланган чақалоқлар бошқа болалардан ажратилиб, алоҳида хоналарга
жойлаштирилиши лозим. Туғруқхоналарда юқумли пуфаксимон яранинг эпидемик
тарқалиши мазкур туғруқхонанинг вақтинчалик ѐпиб қўйилишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: