Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Юқумли яра.
Мазкур яра чақалоқ ҳаѐтининг 3-4 кунларида, яъни туғруқхонада 
пайтидаѐқ бошланади. Касаллик асосан тилла ранг стафилококклар томонидан қўзғатилиб, 
уларнинг юқумлилик даражаси юқоридир. Туғруқхоналарнинг яхши иситилмаслиги ѐки 
елвизакка йўл қўйилиши, шунингдек тиббий ходимларнинг санитария-гигиена қоидаларини 
бузишлари, шахсий гигиенага риоя қилмасликлари оқибатида касаллик ривожланади. Бу 
дардни «эпидемик пуфак яраси» ҳам дейилади. Бу касалликда дастлаб юпқа пардали 
пуфаклар (фликтена дейилади) пайдо бўлади. Пуфак бўшлигида аввал сероз суюқлиги, 
сўнгра йиринг ҳосил бўлади. Пуфак атрофидаги тери қизаради, баъзан шишади. Орадан бир 
неча кун ўтгач пуфак пардаси ѐрилиб яллиғланиш суюқлиги чиқиб кетади ва ўрнида нам 
эрозия (шилиниш) қолади. Шилиниш эпителий тўқимаси билан қопланиб, яра битиб кетади, 
жараѐн мана шу йўсинда тугайди. Юқумли яранинг ширинчадан фарқи шуки, «эпидемик 
яра»да пуфак пардасининг қуриши натижасида қатқалоқ ҳосил бўлмайди. Парда нам 
давридаѐқ кўчиб тушиб кетади. Тошма кўпинча терининг қорин, елка, қўл-оѐқлар соҳасида 
ва тери бурмаларида жойлашади. Сон жиҳатидан бир-иккита, баъзан бутун баданга 
тарқалиб кетадиган кўп сонли бўлиши мумкин. 
Агар юқумли ярага дучор бўлган гўдакларга пневмония (зотилжам), отит каби 
касалликлар қўшилса, йирингли яллиғланиш зўрайиб бичилишга айланиши мумкин. Баъзан 
йирингли сепсис шаклланади. Юқумли ярани захм ярасидан фарқ қилиш лозим. Захмда 
пуфаклар қўл кафти ва оѐқ кафтида кўпроқ жойлашган бўлади. Пуфакнинг остидаги мадда 
қаттиқ бўлади. Шунингдек беморда туғма захмнинг бошқа белгилари ҳам кузатилади. 
Пуфак суюқлигидан эса рангпар трепонемалар топилади. 
Сохта чипқонлар (псевдофурункуллѐз).
Касаллик гўдак ҳаѐтининг биринчи 3-4 
ойларида кўпроқ кузатилади. Касаллик эккрин тер безларининг йирингли яллиғланиши 
билан ўтади. Бунда ѐғ безлари ва соч толаси зарарланмайди, ана шунинг учун ҳам «сохта 
чипқон» дейилади. Тошмалар бошнинг энса соҳасида, бўйин териси, қўл-оѐқлар ва думба 
соҳасида кўпроқ жойлашади. Пайдо бўладиган тери ости тугунларининг катталиги ўрмон 
ѐнғоғидек бўлиб, ранги тўқ қизил, баъзан кўкимтир қизғиш тус олади. Сўнгра тугунларнинг 
ўртаси юмшаб, тешилади ва ундан йиринг оқа бошлайди. Асл чипқондан яна бир фарқи 
шуки, уларда некротик «ўзак» кузатилмайди. Сохта чипқонни перипоритлар 
(везикулопустуллѐз)дан ҳам фарқлаш лозим. Бу касалликда тер безларининг чиқарув 
тешигигина йирингли яллиғланади, шу сабабли енгилроқ кечади. 
Сохта чипқон жиддий касалликдир. Бунда гўдак болаларнинг ҳарорати 38-39°С гача
кўтарилади, беморнинг иштаҳаси йўқолади, ориқлай бошлайди, диспепсия кузатилади, 
гипотрофия шаклланади. Гўдакнинг жигар ва талоғи катталашиши мумкин. Қонда анемия, 
лейкоцитоз, ЭЧТ ошади ва соатига 30-40 мм га етади. Сийдикда оқсил, лейкоцитлар
эритроцитлар ва цилиндрлар топилади. Қисқаси сепсис ҳолати кузатилади, шу сабабли тез 
даво чоралари ўтказишни талаб қилади. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish