Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

Стафилодермиялар 
ичида кўп тарқалгани сизлоғич (фолликулит), чипқон (фурункул) 
ва сув чипқон (гидраденит)дир. Шунингдек ҳўппоз (карбункул) ва йирингли ҳуснбузар 
(сикоз) ҳам учраб туради. Ёш болаларда эса сув чипқон (перипорит), юқумли яра (чақалоқ 
болаларнинг эпидемии пуфак яраси), сохта чипқон (псевдофурункуллѐз), баргсимон 
кўчадиган дерматит (эксфолиатив дерматит) каби турлари кўп кузатилади. 
Сизлоғич. 
Соч 
толаси қинининг йирингли яллиғланиши фолликулит дейилади. Дастлаб терида пушти ѐки 
қизил тугунча пайдо бўлиб, у тезда йирингча (пўстула) га ажралади. Одатда йирингчанинг 
ўртасида соч толаси кўриниб туради. Орадан 3-4 кун ўтгач йирингча қуриб, усти қатқалоқ 
билан қопланади, сўнгра у қичишиб кўчиб тушади ва ўрнида шилиниш пайдо бўлади. 
Маълумки, ѐғ безларининг чиқарув тешиги сочнинг толасига очилади. Шу сабабли соч 
толасининг йирингли яллиғланиши ѐғ безлари чиқарув йўлининг ҳам яллиғланишига олиб 
келади. Бу ҳол остеофолликулит дейилади. 
Чипқон.
Соч толаси ва унинг атрофидаги бириктирувчи тўқиманинг йирингли-
некротик яллиғланиши фурункул, яъни чипқон дейилади. Одатда чипқон фолликулит ѐки 
остеофолликулитдан бошланади. Бу жараѐн ривожланиб, атрофдаги тўқима йиринглайди, 
сўнгра бириктирувчи тўқима элементларининг нобуд бўлиши натижасида некротик 
чиқинди ҳосил бўлади. Бунда терида кузатилган остеофолликулитнинг атрофи қизариб 
шишади, кучли оғриқ пайдо бўлади. Мадда тўпланиши натижасида қизарган тери кўкаради 
ѐки тўқ қизил ранг олади. Сўнгра ҳосил бўлган тугуннинг ўртаси юмшаб бил-қиллай 
бошлайди, ниҳоят тешилиб йирингли мадда ажралиб чиқа бошлайди, шундан сўнг оғриқ 
камаяди. Шу йўсинда яра ҳосил бўлиб, бу жараѐн енгил чандиқланиш билан тугайди. 
Сув чипқон.
Апокрин тер безларининг йирингли яллиғланиши гидраденит дейилади. 
Дастлаб тери остида катталиги нўхатдек келадиган оғриқли тугунлар (ѐки тугун) пайдо 


бўлади. Сўнгра тугун катталашиб ҳажми ѐнғоқдек бўлади. Тугун устидаги тери яллиғланиб 
юпқалашади, ранги қизил, тўқ қизил, кўкимтир қизил ва ниҳоят ѐрилади. Ундан ноҳуш 
ҳидли йиринг кўп миқдорда ажралиб чиқади. Баъзан сув чипқон ѐрилмаслиги мумкин. 
Вақтида бошланган даво натижасида тугун юмшаб кичрая бошлайди ва сўрилиб кетади. 
Гидраденит эркак ва аѐлларда балоғат ѐшига етгандан сўнг кузатилиб, кўпинча қўлтиқ 
остида, орқа чиқарув тешиги атрофида, катта уятли лаблар соҳасида учрайди.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish