болаларда оғир кечиши мумкин. Бундай ҳолларда тер безларининг атрофини мадда
бойлайди, безнинг барча қисмлари зарарланиб, йирингли ўчоқлар шаклланади. Жараѐн ҳам
чуқур тўқималарда, ҳам тери сатҳи бўйлаб тарқалиши мумкин. Стафилококклар гематоген ва
лимфоген йўллар билан тарқалиб, ички аъзоларни, суяк системасини зарарлайди. Натижада
септикопиемия ҳолати ривожланади. Сув чипқон пневмония, отит ва камқонлик (нормохром
ва гипохром) каби асоратлар қолдиради. Перипоритлар янги туғилган чақалоқларда
кузатиладиган стафилодермияларнинг энг кўп учрайдиганидир. Барча стафилодермияларга
нисбатан 33% ни ташкил этади.
Баргсимон кўчадиган дерматит
прагалик педиатр Риттер фон Риттерсгайн томонидан
1878 йилда тасвирлангани учун Риттер дерматити ҳам дейилади. Терининг зарарланган
соҳаларида тилларанг стафилококклар топилади, бу кокклар 33% ҳолларда қонда ҳам
аниқланган. Юқумли яра билан Риттер дерматити ўртасида узвий боғланиш бор. Баъзи
олимлар Риттер касаллиги юқумли пуфаксимон яранинг кейинги босқичи деб ҳисобланади.
Касалликнинг дастлабки белгилари пуфаклар пайдо бўлиши билан бошланади, сўнгра
пуфаклар ѐрилиб, катта-катта эрозия ўчоқлари пайдо бўлади. Улар бир-бири билан қўшилиб,
маълум бир соҳани эгаллайди. Тери кучсиз механик таъсиротлар натижасида кўчиб туша
бошлайди. Кўчиб тушаѐтган тери пилакчалари баргни эслатгани учун у баргсимон кўчадиган
дерматит номини олган. Туғруқхоналарда юқумли яра эпидемик тус олган пайтларда Риттер
дерматитига энг заиф чақалоқлар чалиниб қоладилар. Чақалоқнинг ѐши билан касалликнинг
кечиши ўртасида маълум боғланиш бор: дерматит чақалоқ ҳаѐтининг 3-5-кунларида
бошланса оғир ўтади. Ҳаѐтнинг 3-ҳафтасида Риттер касаллигига чалинган чақалоқларда эса у
енгил ўтади.
Мазкур дерматозда кузатиладиган кўп сонли эрозия ўчоқлари, терининг ўткир
қизариши, кўчиб тушаѐтган тери соҳаларидаги тери пўстлари четларининг қайрилиб ва
осилиб туриши, терининг кўкимтир-қизғиш рангли бўлиб «пишиб қолгандек» кўриниши
худди қайноқ сувга пишиб қолган чақалоқ терисини эслатади. Бола терисининг зарарланган
соҳаларига бехосдан тегиб кетиш ҳам терининг баргсимон кўчишига сабаб бўлади
(Никольскийнинг мусбат белгиси). Бундай беморларда киндик яраси битмаган, балки
яллиғланган (омфалит дейилади) бўлади.
Баргсимон кўчиб тушадиган дерматитга чалинган чақалоқларнинг умумий аҳволи оғир,
иситмаси 39-40°С гача чиқади. Уларнинг кўпчилигида интоксикация белгилари
ривожланади, кейинчалик сепсис ҳолати кузатилади. Ошқозон-ичак системасининг
фаолияти издан чиқади, тана оғирлиги қисқа муддат ичида камайиб боради. Қондаги
ўзгаришлар: лейкоцитоз, лейкоцитар формуланинг чапга силжиши, гипохром камқонлик,
ЭЧТ ошиши, гипопротеинемия, гипохолестеринемия ва бошқа белгилар касал чақалоқ
аҳволининг оғирлашаѐтганидан дарак беради. Баъзи болаларда пиелонефрит ривожлани-ши
мумкин. Риттер дерматитида қуйидаги асоратлар: шиллиқ қаватлар кандидози, пневмония,
тери остида йирингли ўчоқлар пайдо бўлиши, отит, йирингли конъюнктивит ва бошқалар кўп
кузатилади. Касалликнинг оғир ва асоратлар билан кечиши чақалоқнинг нобуд бўлишига
олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: