Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

 
8-МАШҒУЛОТ
1. Машғулотнинг мавзуси.
Пиодермитлар (терининг йирингли касалликлари). 
2. Мавзунинг қисқача мазмуни. 
Терининг йирингли касалликлари (пиодермитлар). 
Катталар ва болаларнинг тери касалликлари ичида энг кўп тарқалгани 
пиодермитлардир, улар дерматозларнинт 25-60% ини ташкил этади. Маълумки, одам 
терисида деярли барча ҳолларда стафилококклар мавжуд бўлади. Стрептококклар кўпчилик 
кишиларнинг терисида, айниқса тери
 
бурмаларида топилади. Ана шу йирингли кокклар 
(пиококклар) қўзғатадиган терининг йирингли яллиғланиши пиодермитлар деб аталади. 
Пиодермитларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши ташқи (экзоген) ва ички (эндоген) 
омилларга боғлиқ. Ташқи омилларга терининг ифлосланиши, ҳар хил кўзга кўринмас 
таъсиротлар (майда шикастлар), терининг ишқаланиши ва шилиниши, терининг совуқ олиши 
ѐки ҳаддан ташқари исиб кетиши мисол бўла олади. Айниқса катта ѐшдаги кишиларга хос 
касбга алоқадор ифлосланишлар: бензин, керосин, ѐғловчи суюқликлар, оҳак, бўѐқ ва локлар 
пиодермияга энг кўп сабаб бўладиган омиллардир. Ёш болаларни ҳаддан ташқари ўраб-
чирмаш ѐки совуқ олдириш, ювинтириш қоидаларига риоя қил-маслик, энди туғилган 
чақалоқларда эса киндик яраси, терлаш, тер ва ѐғ безлари фаолиятининг бузилиши шундай 
касалликларга сабаб бўлади. 
Пиодермиянинг ривожланишида маълум аҳамият касб этадиган ички омиллардан 
қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: гиповитаминозлар (А, С), ошқозон-ичак фаолия-
тининг издан чиқиши, модда алмашинувининг бузилиши, стероид препаратлар ва 
иммунодепрессантларни узоқ муддат қабул қилиш ва ҳоказолар. Йирингли коккларга 
нисбатан иммунитет қисқа муддатли бўлади ва кўпинча унинг тескариси - аллергик 
реакциялар рўѐбга чиқади. 
Пиодермитларнинг ягона, кўпчилик эътироф этадиган таснифи йўқ. Кўпинча уларни 
қўзғатувчи сабабларига қараб, стафилодермияларга (стафилококклар қўзғатадиган тури) ва 


стрептодермияларга 
(стрептококклар 
қўзғатадиган 
тури) 
бўладилар. 
Болаларда 
стрептодермиялар стафилококкларга нисбатан кўпроқ учрайди. Фақат янги туғилган 
чақалоқлардагина аксарият ҳолларда стафилодермиялар кузатилади. 
Стрептодермиялар қўзғатадиган пиодермиялар терининг юзаки қаватларини 
зарарлайди. Аммо,
 
бу юзаки жойлашган тошма элементлари тез тарқалувчан бўлади ва 
йирингли жойлар тез катталашишга мойил бўлади. Стрептодермияларнинг асосий клиник 
белгиси сероз йирингли суюқлик билап тўлган пуфакдир. Бунда пуфак пардаси жуда юпқа ва 
тез йиртилувчан бўлади, четлари осилиб туради. Бундай тошма элементи фликтена деб 
аталади. Стрептодермияларда кузатиладиган йирингли пуфак ва пуфакчалар тери сатҳи 
бўйлаб тез тарқалишга мойил бўлганлиги сабабли халқ орасида сачратқи деган ном билан 
юритилади. Сачратқида пуфак ва йиринглар эпидермис бағрида жойлашади. Ана шу сабабли 
ўткир яллиғланиш белгилари кам ривожланган бўлади. Унинг баъзи турларида эса (масалан, 
хушки, яъни оддий темиратки) яллиғланиш белгилари деярли кўринмайди. 
Стрептодермияларда тошма элементлари сўрилиб йўқолгач, ўрнида вақтинчалик пигментли 
доғ қолади. 
Стафилодермияларда кузатиладиган яллиғланиш ўчоқлари кўпинча соч толалари, тер 
ва ѐғ безларининг атрофида жойлашади. Яллиғланиш йирингли ва йирингли-некротик 
табиатга эга бўлиб, чуқур ўзгаришлар билан кечади. Асосий тошма элементи йиринг ва 
йирингчалардир. Улар ярим айлана шаклида бўлиб, пуфак пардаси қалин, ичи қуюқ ва 
сарғимтир-яшил рангли йиринг билан тўлган. Стафилодермияларда кузатиладиган тошма 
элементлари терида чуқур ўрнашади. Улар дерманинг пастки қатламлари ѐки тери ости ѐғ 
қаватида жойлашган ҳолларда чандиқ ѐки чандиқли атрофия кузатилади. Баъзан 
стафилодермиялар терининг юзаки қаватларини зарарлантириши билан чекланиши мумкин. 
Бунда тери ортиқларининг зарарланиши кузатилмайди. Масалан, энди туғилган 
чақалоқларда кузатиладиган стафилодермияларда касаллик юзаки пуфаклар пайдо бўлиши 
билан ўтади. Тер безлари ва соч толалари зарарланмайди. Бундан сохта чипқон ва 
везикулопўстулѐзлар истисно. Стафилодермиялар бемор организмининг умумий ҳолатига 
ҳам таъсир этиб, умумий ҳароратнинг кўтарилиши, эма олмаслик, ҳолсизлик каби белгилар 
ҳам яққол намоѐи бўлади. Кўпинча сепсис билан асоратланади. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish