Микробли гуш.
Гушнинг бу турида касалликнинг ривожланишида стафилококклар ва
стрептококклар патогенетик роль ўйнайди. Бундай беморлар организмида сенсибилизация
микроорганизмлар томонидан юзага келади, яъни бемор организмида кузатиладиган
микробли сенсибилизация иммунологик танқислик замирида, жумладан фагоцитоз
жараѐнининг етарли эмаслиги оқибатида ривожланади. Касаллик белгилари дастлаб
йирингли тошмалар атрофида пайдо бўлиб, сўнгра бошқа соҳаларга тарқалади. Бироқ улар
маълум чегарага эга бўлиб, локал жойлашади, баъзан тангасимон бўлади, уларга асимметрия
ҳолатида жойлашиш хос.
Гушнинг барча турларида қуйидаги босқичлар кузатилади: эритемали - тугунчали -
пуфакчали- йирингчали - сувчираш - қатқалоқли - қипиқли - тикланиш босқичлари. Юқорида
саналган босқичларнинг навбатма-навбат ўтиши шарт эмас. Касалликнинг турига ва даво
чораларига боғлиқ ҳолда у ѐки бу босқичлар кузатил-маслиги мумкин.
Гуш ривожланиши жараѐнида сурункали тус олади. Йил фаслларига боғлиқ ҳолда тез-
тез қўзиб туради. Масалан, асл гуш кўпинча баҳор фаслида қўзиса, микробли гуш кузда кўп
қўзийди. Гуш жараѐнини чуқурлаштирадиган ва қўзишига олиб келадиган омиллар
(жумладан, аллергенлар) турли-тумандир. Кўпинча гуш жараѐнининг шаклланишига озиқ-
овқат моддалари ва дорилар сабаб бўлади. Касалликнинг авж олишига эса маиший ва касбга
алоқадор омиллар сабаб бўлади. Демак, гушда кузатиладиган сенсибилизация турли-
тумандир. Бу ҳол касалликни даволашни мураккаблаштиради, амалда сенсибилизация пайдо
қилган барча аллергенларни йўқотиб бўлмайди ва шу сабабли гушнинг кечиши сурункали
тус олади ва тез-тез қайталаниб туради.
Гушни даволаш комплекс ҳолда олиб борилиши лозим: гистаминга қарши препаратлар,
кальций тузлари, витаминлар, тинчлантирувчи моддалар, сийдик ҳайдовчилар ва
оромгоҳларда даволаш усуллари.
Гистаминга қарши дорилар (димедрол, фенкарол, бикарфен, тавегил, сандостен ва
ҳоказолар) гистамин, брадикинин ва серотонин каби медиаторларнинг биологик таъсирини
сусайтиради ва шу йўл билан уларнинг наф бериш даражасини оширади. Мазкур
дориларнинг миқдори ва ишлатиш муддати беморнинг ѐшига қараб аниқланади ва мунтазам
равишда қўлланилади. Аммо бундай дориларни ишлатиш 10 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Гўдаклар ва ѐш болаларни даволашда кальций тузлари (хлорид, глюконат,
глицерофосфат, пантотенат, лактат) кўп қўлланилади. Улар томирлар деворининг ўтка-
зувчанлигини пасайтиради, яллиғланиш суюқлиги тўпланишининг олдини олади. Айниқса
гушнинг сувчираган босқичида кўп фойда беради. Кальций тузларини симпатикотонияда, ок
дермографизмда, қабзиятга мойиллик бўлганда бериб бўлмайди Тинчлантирувчи моддалар -
бром препаратлари, барбитуратлар, шунингдек, триоксазин, элениум, седуксен каби
ухлатувчи дорилар гушда кузатиладиган нохуш белгиларни (қичиш, ачиш) пасайтириш
билан бирга беморларнинг кайфиятини яхшилайди. Мазкур дорилар 7 - 10 кун берилади.
Уларнинг узоқ муддат қўлланилиши гўдакларни ақлий қобилиятини сусайтиради ва
калтафаҳмликка олиб келади.
Витаминлардан пиридоксин, аскорбин кислота кўп ишлатилади. Сийдик ҳайдовчилар
(фуросемид, лазикс) касалликнинг ўткир босқичларида яллиғланиш суюқлигини
камайтириш мақсадида берилади. Йирингли кокклар билан оғирлашадиган пайтларда
антибиотиклар (пенициллин, тетрациклин, эритромицин) қўлланилади.
Гушни маҳаллий даволаш босқичма-босқич олиб борилиши лозим. Дастлаб намлаш
усуллари (риванол, кумуш нитрат эритмаси, танин билан), сўнгра ўткир яллиғланиш
белгиларини йўқотадиган юзаки таъсир этувчи малҳамлар (стероидлар, рух пастаси)
қўлланилади. Ниҳоят, зарарланган тери соҳасидаги мадданинг сўрилишини тезлаштирувчи
дориларни (ихтиол, нафталан, олтингугурт малҳамлари) ишлатиш лозим. Гуш касаллиги су-
рункали кечадиган ва қайталаниб турадиган беморлар оромгоҳларда (Пятигорск, Иссиқкўл,
Чортоқ, Тошкент минерал суви) даволанишлари лозим. Бунда ультрабинафша нурлар,
фонофорез, парафин ва озокерит қўйиш наф беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |