Асосий касалликнинг баёии



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

 


9- МАШҒУЛОТ 
 
1. Машғулот мавзуси. 
Дерматитлар. Терининг аллергик касалликлари (гуш, 
нейродермит, қичима, эшакем).
2- Мавзунинг қисқача мазмуни. 
Дерматитлар. 
Терининг эпидермис ва дерма қаватларининг яллиғланиши дерматит деб 
аталади. Дерматитлар ташқи ва ички манбаларнинг салбий таъсири натижасида 
шаклланади. Ташқи таъсирловчи манбалар шартли ва шартсиз бўлиши мумкин.
Шартсиз (облигат) манбалар терига маълум куч билан, аниқ вақт ичида таъсир этганда 
терининг яллиғланиши юзага келади. Ўткир кислоталар ва ишқорларнинг терига томиши 
натижасида ҳосил бўлган эпидермис ва дерма қаватларининг ўткир яллиғланиши бунга 
мисол бўла олади. Бу хил дерматитлар оддий дерматитлар деб аталади. Шартли (факуль-
татив) таъсирловчи манбалар эса қатор патогенетик шароитлар мавжуд бўлган
тақдирдагина тери яллиғланишини келтириб чиқаради. Шу туфайли бундай дерматитлар 
мазкур таъсирловчи моддага нисбатан организмнинг сезувчанлиги ошган шахслардагина 
пайдо бўлади. Демак, шартли таъсирловчилар бир марта таъсир этганда терининг 
яллиғланиши кузатилмайди. Чунки тери сезувчанлигининг ошиш ҳодисаси ҳали шаклланиб
улгурмаган бўлади. «Вьетнам бальзами» ни бир неча марта терига суртиш натижасида 
ҳосил бўлган тери яллиғланиши бунга мисолдир. Бу хил дерматитлар аллергик дерматитлар 
деб аталади. 
Агар оддий дерматитларнинг ҳосил бўлишига ташқи манбалар сабаб бўлса, аллергик 
дерматитларнинг шаклланишида эса ички манбаларнинг аҳамияти катта. 
Жумладан, овқат ҳазм қилиш аъзоларининг касалликлари (гепатит, гастрит, 
энтероколит ва бошқалар) аллергик дерматитларнинг ривожланишини тезлаштириб 
юборади. Мазкур касалликларга ҳали дучор бўлмаган беморларда, айниқса ѐш болаларда 
ичаклардаги сўрилиш жараѐнининг сусайиши муҳим патогенетик роль ўйнайди. 
Шунингдек, асаб системаси ва ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши
модда алмашинувидаги ўзгаришлар ва иммунологик бузилишлар ҳам маълум аҳамият 
касб этади. 
Амалий дерматологияда оддий ва аллергик дерматитлар тушунчаси кенг 
қўлланилади. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish