2-Мавзу: Аллергияда текшириш усуллари: аллергия тарихи – провакицион, бартараф этиш тестлари



Download 19,92 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi19,92 Kb.
#288703
Bog'liq
2-мавзу


Назарий қисм


2-Мавзу: Аллергияда текшириш усуллари: аллергия тарихи – провакицион, бартараф этиш тестлари.

Аллергик реакцияларнинг 4 типи фаркланади.
 


I тип анафилактик (реагинли). Бу типдаги реакция IgE ва IgG ердамида намоен булади. Иммун реакция ривожида асосан 3та хужайра:Т-лимфоцит, В-лимфоцит ва макрофаг иштирок этадилар. Биринчи булиб антиген хакида маълумотни макрофаг олади, кейин В-лимфоцитларга IgE ишлаб чикарилиши хакида хабар беради. Т-лимфоцитлар IgE микдорини назорат килади. IgE туйинган хужайра ва базофилар Билан бирикади ва организмни сенсибилизация холатига олиб келади. Иккинчи маротаба аллерген тушганда туйинган хужайра (еки базофил) фаолллашиб, медиаторлар ажралиши кузатилади. Медиаторлар (гистамин, серотонин, кининлар) кайси «нишон» аъзога таъсир килишига кура клиник белгилар намоен булади. I тип буйича анафилактик шок, бронхиал астма, поллиноз, атопик дерматит, инсект аллергия ривожланади.
II тип цитотоксик. Хужайра мембранаси компонентларига карши IgG ва IgM хосил булиши Билан характерланади. Бунда комплемент системаси фаоллашиб, хужайрани шикастлайдиган цитотоксик комплекс хосил булади. II типдаги реакцияда аллерген булиб дори воситалар, бактериал ва вирусли аллергенлар, аутоаллергенлар ва бошкалар хисобланади. Бу типда овкат ва дори аллергияси, гемолитик анемия, панцитпениялар кечади.
III тип иммункомплексли – хар хил Ig (G,M,A)Лар ва аллерген Билан бирикма хосил булиши Билан характерланади. Комплемент системаси фаоллашади ва медиаторлар ажралиши кузатилади. Асосан капиллярга бой булган аъзолар (тери, упка, буйрак) шикастланади. III типдаги реакция организмга антибиотиклар, пирозолон унумлари, зардоб ва бошкалар юборилганда ривожланади ва зардоб касаллиги, гломерулонефрит, дори аллергияси, инсект аллергияси кечки реакциялари билан намоен булади.
IV тип секин ривожланувчи аллергик реакция булиб, хужайралар ердамида кечади. Бунда сезувчанлиги ошган Т-лимфоцитлар антиген Билан богланади. Натижада Т-лимфоцит фаоллашиб, иммун реакцияда катнашадиган лимфокинлар ажралади ва клиник манзара намоен булади. Бу тип сулфаниламидлар, металл бирикмалари, антисептиклар кулланилганда ривожланади ва асосан тери шикастланиши кузатилади.


ДИАГНОСТИКА ВАЗИФАЛАРИ



  1. касаллик табиатини аниқлаш (аллергик еки ноаллергик).

  2. агар аллергик бўлса, чин еки псевдоаллергик реакция эканлигини аниқлаш.

  3. мазкур касалликнинг сабабини аниқлаш.


Касалликнинг сабабини аниқлаш усулларига куйидагилар киради:



  1. аллергоанамнез

  2. тери синамалари

  3. провакацион синамалар

  4. элиминацион синама

  5. лаборатор текширувлар.


Тери синамалари бир неча турда булади. 



    1. аппликацион – тери аллергиясини аниқлашда қўлланилади.

    2. скарификацион – поллиноз, эшак ем, Квинке шиши, атопик бронхиал астмаларда қўлланилади. 

    3. тери ичига – бактериал ва замбуругли аллергенларга сезувчанликни аниқлашда қўлланилади.

4. Праустниц-Кюстнер реакцияси – ҳозирги вақтда амалиётда қўлланилмайди.

Тери синамаларини фақат аллерголог ўтказиши шарт. 
Провакацион синамалар этиологик диагностика усули булиб, бунда аллергенлар «нишон» аъзоларга киритилади. 



  1. конъюктивал;

  2. назал

  3. ингаляцион

  4. совук оркали

  5. иссик оркали

  6. лейкоцитопеник

  7. тромбоцитопеник

  8. экспозицияли

Элиминацион синама аниқланган аллергенни йўқотиш натижасида аллергик реакциянинг йўқолиши еки камайишига асосланган. Аллергенни организмдан бартараф этган холда бемор аҳволи яхшиланса. Элиминацион синама мусбат ҳисобланади.

  • Пикфлоуметрия – функционал диагностика усули бўлиб, форсирланган (кучайтирилган) нафас чиқариш даврининг энг баланд тезлигини ўлчашга имконият беради.

  • Спирометрия – нафас олиш тизими кўрсаткичларини текшириш усули.

  • Тери синамалари – тери орқали юборилган аллергенга нисбатан организмнинг индивидуал сезувчанлигини аниқлаш.

  • Провокацион синама – аллергия ривожланадиган жойга тўқридан-тўқри аллергеннинг юборилиши.

  • Элиминацион синама – аллерген таъсирининг камайиши натижасида аллергия намоён бўлишининг пасайиши.

  • Озиқ-овқат аллергенларига синамалар – озиқ-овқат махсулотларига нисбатан сезувчанликни аниқлаш.

  • Сублингвал синамалар – тил остига аллергенларни юбориш орқали сезувчанликни аниқлаш.

Download 19,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish