1-Лаборатория машғулоти
Мавзу: Шифокорлик педагогик назоратида олиб бориладиган синамалар.
Ишнинг мақсади: Шифокорлик педагогик назоратида олиб бориладиган синамалар бўйича талабаларни ўргатиш.
Идентив ўқув мақсади: Шифокорлик педагогик назоратининг мақсади ҳамда мураббий, жисмоний тарбия ўқитувчиси ва мутахассис тиббиёт шифокорининг ўзаро ҳамкорлиги, мутахассис тиббиёт шифокорининг вазифалари ва мавзуга доир бошқа саволларни гапириб бериш.
Керакли жиҳозлар ва материаллар: Тонометр фонендоскоп билан бирга, Антропометрик кўрсаткичларни ўлчаш учун зарур жиҳозлар (бўй ва оғирлик ўлчовчи воситалар, жинамометр, сантиметр ва бошқалар), рўчка, қоғоз.
Ишнинг бориши: Шифокорнинг назорати ва бирламчи текширув пайтидаги ҳаракатларини ўрганиш.
Сўраб-суруштириш (анамнез), кўздан кечириш, пайпаслаш (палъпация): перкуссия, аускулътация ва асбоб-ускуналар ёрдамида текшириш усуллари қўлланилади.
Бундан ташқари паспорт маълумоти ва спорт анамнези аниқланади. Ўқув тренировка процессини ташкил этиш учун органларининг функционал имкониятларини ва иш қобилиятини аниқлаш мақсадида махсус синамалар ёрдамида текширилади.
Анамнез ёки со`раш методи медитсинада ёки жумладан, спорт медитсинасида ҳам кенг қо`лланиладиган текшириш методларидан бири бо`либ, бу суб`ектив текшириш методига киради. Умуман медитсинадаги текшириш методлари текширилаётган шахсни текширувчи томонидан бевосита ва билвосита текширишига қараб 2 гурухга бо`линади: биринчи текширувчи ёки бошқа текширувчи текширишда иштирок эта олмаса ва ташхис қо`йишда касал одамни берган ма`лумотларидан фойдаланса, бу суб`ектив текшириш методи дейилади. Бордию улар бевосита иштирок этишса, бундай текшириш методини об`ектив текшириш методи дейилади.
Суб`ектив текшириш методига, текширилаётган кишини ҳис туйг`улари киради. Бу эса анамнез орқали аниқланади. Об`ектив текшириш усулларига пайпаслаб ко`риш, то`қиллатиб ва эшитиб ко`ришлар киради. Бундан ташқари бу текшириш усулига ҳар бир органлар системасини текширишда қо`лланилаётган текшириш усуллари ва лаборатория текшириш усуллари киради.
Беморни касалини аниқлашда анамнез ёки со`раб суриштириш усули кенг қо`лланилади. Со`раб суриштириш усули паспорт маълумотларига асосланган бо`либ, хаёт, спорт ва касалик турларига бо`линади. Буларнинг ҳар бирида о`з турларига хос бо`лган савол ва уларга олинадиган жавоблардан иборатдир. Шу жавобларга асосланган холда тегишли ташхис куйишда аниқ бир фикрга келинади ва текширувчига ё`лланма берилади.
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг жисмоний ривожланишини баҳолашда антропометрик текшириш усулидан фойдаланилади.
а). ўлчов кўрсаткичларига қараб (сомотометрик) баҳолаш (вазни, бўй узунлиги, кўкрак қафасини кенглиги ва ҳоказолар).
б). физиологик кўрсаткичларга қараб (физиометрик) баҳолаш (ўпканинг ҳаётий сиғими, қўл ва бел мушакларининг кучи, юрак, қон томир кўрсаткичлари ва ҳоказолар).
в). ташқи кўринишга қараб (соматоскопик) баҳолаш организмнинг ташқи кўринишини белгиловчи умуртқа поғонасининг ривожланиши ва қатламининг миқдори, товоннинг кўриниши, жинсий ривожланиш белгилари ва бошқалар) киради.
Тана оғирлигини ўлчашда тиббий тарозидан фойдаланилади. Бўй узунлиги ёг`очдан ясалган бўй ўлчагич ёки металлдан ясалган антропометр ёрдамида аниқланади. Кўкрак қафасини айланасини аниқлаш учун латта метрдан фойдаланилади. Физиологик кўрсаткичларни текширишдаги усуллар ёрдамида баъзи аъзо ва турларнинг фаолияти аниқланади. Буларга ўпканинг ҳаётий сиғими (спирометрия) қўл мушакларининг кучини аниқлаш киради. Ўпканинг тириклик сиғими сувли ҳамда хаволи спирометрда аниқланади. Қўл мушаклар кучини аниқлашда қўл динамометри ёрдамида аниқланади. Бел мушакларини кучини аниқлашда гавда динамометридан фойдаланилади.
Жисмоний ривожланишга баҳо беришда ўлчов асбобларини қўллаш билан биргаликда ташқи кўринишга ҳам аҳамият бериш зарур. Қатор белгилар (скелетни, мушакларнинг ривожланиши, ёг` қатлами ва ҳоказолар) 3 даражада баҳоланади. 1 рақам билан паст даражани, 2 рақам о`ртача, 3 рақам эса юқори даража ривожланишни белгилайди.
Ҳозирги даврда жисмоний тарбия ва спортни телеметрик текшириш методларисиз тассавур қилиш қийин. Жумладан радиометрик текшириш методлари орқали текширилаётган кишидан 200 – 300 метрдан 1,5 – 2,0 км гача масофада туриб текширилаётган соҳа бўйича иш олиб боради. Радиометрик асбобларни бир ва кўп каналли турлари мавжуд бўлиб. бирданига нафас олиш органлари, томир уриши, электрокардиограмма, артериал босим ва бошқа ко`рсаткичларни баҳолай олади. Бу асбобларнинг қулайлиги шундан иборатки, уларни энгиллигида (ог`ирлиги 125 граммдан 1 кг гача бо`либ ишончли асбоблардир) бу асбобларни врач-педагог назоратида қо`ллаш ўзининг ижобий натижасини беради.
Органлар ва органлар системаларини функционал ҳолатини текширишда ҳам, сўраб суриштириш, текшириш методларидан бошланиб, сўнгра объектив текшириш методларига ўтилади, ҳамда пайпаслаб, тукуллатиб эшитиб кўриш каби объектив текшириш методлари қўлланилади. Ушбу текшириш методларидан кейин хар бир органларнинг системасига хос бўлган текшириш методларидан фойдаланилади. Жумладан юрак, қон-томир системаси, нафас олиш органлари системаси, нерв ва нерв-мускул системаси кабилар. Бу органлар системаси ўртасида касаллик ва физиологик ўзгаришларга энг сезгири юрак қон-томир системаси ҳисобланади.
Юрак қон-томир системаларини функционал ҳолатини текширишда юрак уриши (томир), артериал қон босимини аниқлаш, электрокардиография, вектокардиография (гипертрофия, реполяризатсия, гипc боғламларидаги бузилишларни 2 та электрокардиография қилади (горизонтал ва вертикал ҳолатда), фонокардиография (юракни ҳажмини аниқлашда ишлатилади), телерентгенография (юракни хажмини аниқлашда қўлланилади), сфигмография (артерия деворини қисқаришишини график ҳолатда ёзиб олади)) ва бошқалар ишлатилади.
Нафас олиш органларининг. функтсионал ҳолатини текширишда комплекс текшириш усуллари қо`лланилиб. бунда газлар алмашинуви, аралашишуви ва артериал қон томирларда кислород ва корбанат ангидриднинг миқдорини аниқланилади. Нафас олиш органларини функтсионал ҳолатини текширишда о`пкани тириклик сиг`имини о`лчаш мухим аҳамиятга эгадир. Бунда хавони миқдорини аниқлаиш орқали организмга қанчалик қон орқали кислород ташилаётганини билиш мумкин. Сог`лом одамларда ЖЕЛ (ўпканинг тириклик сиғими) 1800 -7200 мл гача бўлади. Соғлом кишиларда минутлик нафас олиш сони 14-18 марта бўлиб, бу спортчиларда 10-11 ни ташқил этади. Нафас олишни нафас чиқаришга нисбати 1:1,1 қанчалик узоқ нафас олиш ва нафас чиқариш бўлса, шунчалик газ алмашинуви яхши тартибда бўлади. Нафас олиш 0,3-4,7 секунд нафас чикариш л-2,6 секунд бо`лади.
Нафас олиш органларини функционал ҳолатини текширишда бронх ўтказувчанлиги ҳам катта аҳамиятга эгадир. У эркакларда 5-8 лГ секунд, аёлларда эса 4-6 лГ секунддан иборат. Нафас олишнинг минутлик хажмини ўлчаш орқали ҳам нафас олиш органларининг функционал ҳолатини аниқланади. Бу бир минут давомида ўпкада алмашган хаво миқдоридан иборат. Бўй ўртача 5 л (3-8,4л) дан иборат бо`лади. Нафас олиш органларини функционал ҳолатини текширишда рентгенография, флорография каби текшириш усуллари ва биохимик текшириш усулларидан ҳам кенг қўлланилади.
Нерв мускул системасининг функционал ҳолатини аниқлашда электромиография-скелет мускулларининг биопотентсиалларини аниқлаш. электромиография-бош мияни биотокларини ўрганувчи метод.
Бунда бош мияни турли қисмини электр активлигини ҳаракатини кузатиш электродлар ёрдамида амалга оширилади.
Электромиография спортчиларни текшириш методларининг чуқур текшириш усулига киради. Бундан спортчилар бош мия жароҳати олганда кенг фойдаланилади.
Летунов синалмаси.
Ушбу синалмани амалга оширишдан олдин текширувчини 60 секунд (1минут) давомидаги томир уриш сони 6 та 10 секунд асосида бо`линган ҳолатда санаб олинади.
Ундан сўнг артериал қон босими ҳам ўлчаб олинади. Летунов синалмасини бажаришда 3 қисмлик иш бажарилади.
1 қисмда 30 секунд давомида 20 марта ўрнида ўтириб туриш машқи бажарилади. Бунда ўтирганда қўллар олдинга чўзилган дастлабки ҳолатга қайтганда эса қўллар ёнда бўлади. Сўнгра 3 минут давомида, ҳар бир минутни 10 секундларга бўлинган ҳолатда томир уриш сони ва артериал қон босимини ўлчаш ёғли билан организимнинг тикланиши аниқланади.
2 қисмда 15 секунд давомида теширилувчи ўрнида максимал тезликда югуриш машқини бажаради. Шундан сўнг эса 4 минут давомида юқоридаги кўрсатилганидек, ҳар бир минутни 10 секундларга бўлиб олган холда, томир уришлар сони ва артериал қон босимини ўлчаш орқали организмни тикланиши аниқланади.
3 қисмда текширилувчи томонидан 3 минутлик, ҳар бир минутига 180 қадамдан иборат бўлган югуриш машқи бажарилади ва 5 минут давомида юқоридагилардек организмнинг функционал ҳолатини тикланиши аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |