Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet272/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XX.4. Гетерозис 
 
Ўсимлик ва ҳайвонлар селекциясида дурагай қуввати ёки гетерозис 
ҳодисаси алоҳида ўрин тутади. Ўсимлик навлари, инбред линиялари, 
ҳайвон зот ва ирқлари ўзаро чатиштирилганда биринчи авлод (F
1

дурагайларида бир қатор белги-хусусиятлар бўйича бошланғич ота-она 
формаларидан юқори кўрсаткичлар намоён бўлади. F

дурагайларини ўзаро 
чатиштирганда кейинги авлодларда бу устунлик йўқолади. Гетерозис 
тирик мавжудотларнинг барча турларига хос бўлган умумбиологик ҳодиса. 
Амалиётда гетерозис ҳодисасидан чорвачилик ва паррандачиликда кўп 
фойдаланилади. Зотлараро ва линиялараро чатиштиришлар озиқа етарли 
бўлган ҳолларда гўшт, сут, тухум маҳсулотларини кўпайтириш имконини 
беради. 
Гетерозис ҳодисасини биринчи бўлиб бундан 200 йил олдин И.Кель-
рейтер тамаки дурагайи мисолида аниқлаган. Ушбу ҳодиса механизми ва 
эволюциясидаги аҳамиятини тушунтиришга биринчи бўлиб Ч.Дарвин
уриниб кўрган. Дурагай авлодининг юқори бўлган ўсиш кучи ва юқори 
ҳаётчанлигини Ч.Дарвин зиготада ҳар хил сифатли гаметаларнинг бирлаш-
ганлиги билан тушунтиради. Кўплаб тажрибалар натижасида Ч.Дарвин 
гетерозис турлар эволюциясидаги чатишишнинг биологик фойдалилиги 
сабабларидан бири деган хулосага келади. Бу борада кўплаб тадқиқотлар 
ўтказилганига қарамай, гетерозис механизмининг аниқ назарияси 
ҳанузгача йўқ. 
Маккажўхорининг линиялараро дурагайларида ХХ аср бошларидан 
ўтказилган тажрибаларда Г.Шелл томонидан линиялараро дурагайлар 
принципи ишлаб чиқилган. Бунинг ёрдамида маккажўхорининг ҳосилдор 


506 
формалари яратилган. Бундай формалар яратиш учун қуйидаги босқич-
ларда ишлар олиб борилади. 
Биринчи босқич – бу 5-7 йил давомида инбред линияларни яратиш. 
Битта линия ўсимликлари деярли гомозигота ҳолдаги ўхшаш генотипларга 
эга бўлиб, уларни чатиштирганда генотипи бир хил бўлган гетерозигота 
дурагайлар олинади. Иккинчи босқичда кўп сонли инбред линиялар ўзаро 
чатиштирилади. Линиялараро биринчи авлод дурагайлари гетерозис 
самараси бўйича баҳоланади. Бунда энг яхши комбинациялардаги линия-
ларни танлаб, уруғи кўпайтирилади. Чатиштирганда юқори гетерозис 
самарасини берадиган бир жуфт линияларни топиш учун бир неча минг 
дурагай комбинацияларини текшириш керак бўлади. 
Ҳозирги даврда қишлоқ хўжалиги амалиётида маккажўхорининг 
оддий линиялараро дурагайлари ишлатилмайди. Амалиётда кенгроқ 
жуфтли линиялараро дурагайлари уруғидан фойдаланилади. Бу методни 
Д.Джонс таклиф қилган ва гетерозис самарасини намоён этадиган иккита 
оддий 
дурагайларни 
чатиштиришдан 
иборат. 
143-расмда 
ЦЭП 
(цитоплазматик эркаклик пуштсизлиги) дан фойдаланиб маккажўхорида 
қўш линиялараро дурагай олишнинг схемаси келтирилган. 
ЦЭП га эга бўлган А линия ҳосилдорлик генига эга бўлган В 
линияси билан чатиштирилиб олинган F
1
дурагайлар ЦЭП га эга 
бўладилар. ЦЭП га эга бўлган бошқа С линияси ҳужайра ядросида 
эркаклик ҳосилдорликни тикловчи генга эга бўлган Д линияси билан 
чатиштирилади. Олинган F
1
дурагайлар бу ген туфайли эркаклик 
ҳосилдорликка эга бўладилар. Иккита оддий дурагайларни (А х В) х (С х 
Д) ўзаро чатиштириб олинган қўш линиялараро дурагайлар яққол 
ифодаланган гетерозисга эга бўлганлар. 
Бунда энг юқори самара ҳар хил навлараро дурагайлар чатиштири-
лишидан олинган уруғларда намоён бўлади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish