Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Авлод бўйича текшириш. 
Бунда танланган организмдан олинган 
авлод алоҳида ўрганилади ва ундаги керакли белги хусусиятларнинг 
намоён бўлиши баҳоланади. Ўз-ўзини чанглайдиган ўсимликлар учун бу 
қулай усул. Четдан чангланадиган ўсимликларда ва ҳайвонларда яқин 
қариндошни танлаш олиб борилади. Масалан, икки товуқдан биринчиси 
кўпроқ тухум бериб, лекин унинг авлодидаги товуқлар иккинчи товуқ 
авлодига нисбатан камроқ тухум беришган. Бу ерда, албатта, иккинчи она 
товуқ танланади, негаки маҳсулдорлик хусусиятини авлодига ўтказиш 
қобилияти унда яхшироқ. 
Сиб-селекция.
Якка танлашнинг бошқа методи бўлмиш сиб-
селекцияда танлаш авлод бўйича эмас, балки яқин қариндошлар бўйича 
олиб борилади (
sibling
инглизча “ака-сингил” маъносини англатади). Ушбу 
методнинг моҳияти чатиштиришдан олинган авлоднинг ҳар оиласи иккига 
бўлиниб, бир бўлаги ўрганилади. Ўрганилаётган белги бўйича энг яхши 
оиланинг иккинчи бўлаги кўпайтирилиб, бу жараён яна қайтарилади. 
Кўпчилик чорва молларида бу методни ишлатиб бўлмайди. Асосий 


514 
ноқулайлик авлодни баҳолаш учун узоқ муддат зарурлиги ва охирида 
танланган зотли ҳайвоннинг қариб қолишидан иборат. Ҳозирги кунда бу 
муаммо сунъий уруғлаш ва спермани узоқ муддат сақлаш методлари 
ёрдамида ўз ечимини топмоқда.
Якка танлашнинг бу методикаси ўсимликлар селекциясида ҳам 
ишлатилиб, уни ярим бўлаклаш методи деб юритилади. Масалан, 
кунгабоқар ўсимлигининг мой миқдорини ошириш учун, унинг 
саватчаларининг ҳар бирининг уруғлари иккига бўлиниб, бир бўлагидаги 
уруғларини мойлилик бўйича текширилади. Қайси бир бўлакдаги 
уруғларнинг мойлилик фоизи юқори бўлса, шунинг иккинчи бўлагидаги
уруғларини кўпайтириб, бу жараён яна қайтарилади. Шу тарзда авлоддан-
авлодга сиб-селекция асосида мойлилик бевосита текширилмаган уруғлар 
танланади. Натижада кунгабоқарнинг юқори мойли навлари яратилади. 
Сиб-селекция методи микроорганизмларнинг антибиотикларга чидамлили-
гини ўрганишда ҳам ишлатилади.
Якка танлаш селекция жараёнида маълум генотипларни баҳолаш ва 
яратишнинг энг тўғри воситаси ҳисобланади. Бунда нав ёки зотлар учун 
яшайдиган маълум шароитлар яратилади. Шунинг учун ҳам бир зот ёки 
навдан ҳар хил шароитларда бир хил маҳсулдорликни кутиш мумкин эмас. 
Организм генотипини асосан танлаш, баҳоланишига қарамасдан, унинг 
таъсири ташқи муҳит шароитларига боғлиқдир. Танланаётган организм-
ларнинг ирсий имкониятларини максимал равишда юзага келтирадиган 
шароитларда (генотипнинг реакция нормаси) танлаш жараёни юқори 
самарали кечади. Намгарчилик юқори бўлган шароитларда қурғоқчиликка, 
иссиқ иқлим зоналарида совуққа, касаллик бўлмаган шароитда шу 
касалликка чидамлилик хусусиятлари бўйича танлаш ишларининг 
бесамарлиги аёндир. 
Ташқи муҳитнинг мувофиқ шароитлари генотип баҳоланишини 
енгиллаштириб, уни объектив ва аниқ қилади. Имконият борича генотипни 
тўлиқ баҳолаш мақсадида ташқи муҳитнинг чегаравий ёки энг оптимал 
шароитларини яратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу эса танланаётган 
генотипларни аниқ белгиланишига имконият яратади. 
Танлаш – селекциянинг асосий методларидан бири. Селекция учун 
истиқболли бўлган формаларни сақлаб, керак эмасларини яроқсизликка 
чиқарган ҳолда зот ёки навнинг такомиллашувига ёрдам беради, самарали 
бўлиб генотипни баҳолаш бўйича олиб бориладиган якка танлаш ҳисоб-
ланади. Фақат фенотип бўйича олиб бориладиган оммавий танлаш самара-
дорлиги катта меъёрда белгининг ирсийланишига боғлиқ бўлади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish