Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Селекция учун ирсий белгиланиш коэффициентининг аҳамияти



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet278/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Селекция учун ирсий белгиланиш коэффициентининг аҳамияти. 
Танлаш самарадорлиги популяциянинг ирсий гетерогенлик ҳолатига 
боғлиқ. Шунинг учун селекция жараёнининг самарадорлигини оширишда 
ирсий белгиланишни билиш жуда муҳимдир. Агарда таҳлил натижасида 
барча организмлар ўхшаш генотипларга эга эканлиги аниқланса, аёнки 
бундай
 
популяцияда танлаш самарадорлиги жуда паст бўлади. Бундаги 
фенотипик фарқлар ташқи муҳит таъсирида намоён бўлган. Белгининг 
ташқи муҳит таъсирида бўлган ўзгарувчанлиги қанчалик кўп бўлса, ирсий 
белгиланиш даражаси шунчалик паст бўлади. Аксарият ҳолда ташқи муҳит 


512 
таъсирида кам ўзгарадиган белгиларда ирсий белгиланиш даражаси (
h
2
) 1 
га яъни 100% га яқин бўлади. 
Агар 
h
2
=0,2 га тенг бўлса, демак популяция фенотипик ўзгарув-
чанлигининг 20% генотип орқали, 80% эса ташқи муҳит таъсирида юзага 
келган. Бундай ҳолатда танлаш самарадорлиги паст бўлади. Агар 
h
2
=0,8 га 
тенг бўлса, демак ўзгарувчанликнинг 80% генетик характерга эга бўлиб, 
бундай популяцияда танлаш юқори самарали бўлади. Қимматли хўжалик 
белгилар бўйича танлаш самарадорлиги морфологик белгиларга нисбатан 
паст бўлади. Морфологик белгилари одатда ташқи муҳит таъсирида кам 
ўзгарувчан бўлиб, намоён бўладиган ўзгарувчанлик асосан генетик 
характерга эгадир ва шу сабабдан бундаги танлаш самараси юқори бўлади. 
Масалан, ғўза ўсимлигида маҳсулдорлик, тезпишарлик каби хўжалик 
белгилари полимер генлар назоратида бўлиб, ташқи муҳит таъсирида 
ўзгарувчандир. Қолаверса, маълум белги генетик жиҳатдан қанчалик 
мураккаб бўлса, шунчалик кўп генлар сони билан назорат қилинади ва 
ирсий белгиланиш даражаси шунчалик паст бўлади. Самарали танлаш 
учун икки шарт лозим: популяциянинг етарли даражадаги генетик ўзгарув-
чанлиги ва белгининг ҳам ана шундай даражадаги ирсий белгиланиши. 
Умуман олганда қуйидаги аниқ низомга риоя қилинади: юқори ирсий 
белгиланиш даражасига эга бўлган белгилар бўйича танлаш юқори самара 
беради. Буларда иккинчи авлоддан (F
2
) бошлаб яроқсизга чиқариш 
ишларини қилаверса бўлади. Ирсий белгиланиш паст бўлган белгиларда 
ўсимлик кўрсаткичлари бўйича танлаш ҳам самарали бўлиб, қимматли 
материални йўқотиш хавфи туғилади. Паст ирсий белгиланишда, 
танлашни ўсимлик кўрсаткичларига эмас, балки F

авлодидан бошлаб 
оилавий кўрсаткичларга асосланган ҳолда олиб бориш мақсадга мувофиқ. 
Селекция жараёнида модификацион ўзгарувчанликни пасайтириш, ирсий 
белгиланиш коэффициентини кўтариш борасида махсус чоралар кўрилиб 
борилиши лозим. 
Юқорида айтилганларни умумлаштирган ҳолда хулоса қилиш 
мумкинки, ирсий белгиланишни ўрганиш генетик ўзгарувчанликни фено-
типикдан ажрата олиш, ирсий белгиланиш коэффициентини белгилаш эса 
мавжуд популяцияда маълум белги бўйича танлаш самарадорлигини 
олдиндан кўра билиш имкониятини беради. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   274   275   276   277   278   279   280   281   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish