Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet286/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


526 
ЎЗБЕКИСТОНДА ГЕНЕТИКА ВА СЕЛЕКЦИЯ ФАНЛАРИ 
СОҲАСИДАГИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР 
Ўзбекистонда генетика фанининг шаклланиши ва ривожланишида 
дунёга машҳур олим академик Н.И.Вавиловнинг ўсимликлар генетикаси, 
селекцияси ва уруғчилиги ҳақидаги назарий ва методик илмий-тадқиқот 
ишларининг натижаси катта аҳамиятга эга бўлди. Айниқса унинг маданий 
ўсимликларнинг келиб чиқиш марказлари ҳақидаги таълимоти ҳамда 
Н.И.Вавилов ва унинг ҳамкасблари томонидан собиқ Иттифоқда дунёда 
энг бой ўсимликлар генофондидан иборат маданий ўсимликлар ва улар-
нинг ёввойи аждодларининг дунё коллекциясининг яратилиши Ўзбекис-
тонда маданий ўсимликлар генетикаси ва селекциясида фундаментал ва 
амалий тадқиқотларни ривожлантириш учун асос бўлди. 
Ўзбекистонда генетика фанининг аксарият йўналишлари бўйича 
илмий-тадқиқот ишларининг ҳамда юқори малакали мутахассислар тайёр-
лашнинг самарали бўлишида Ўзбекистонда кўп йиллар ишлаган машҳур 
олимлар – академиклар Б.Л.Астауров, В.А.Струнников ҳамда россиялик 
олимлар – академиклар Н.П.Дубинин, В.А.Шумный, профессорлар – 
М.Е.Лобашев ва Д.В.Тер-Аванесянларнинг хизмати катта бўлди. 
Ўзбекистонда маданий ўсимликлар дунё коллекциясини яратиш ва
бойитиш соҳасидаги ишлар – Ўзбекистон ўсимликшунослик, Ўзбекистон 
ФА нинг Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси, Ўзбекистон 
Ғўза селекцияси ва уруғчилиги институтларида олиб борилмоқда. Ўзбекис-
тонда маданий ўсимликлар генофонди коллекциясини яратишда атоқли 
олимлар Н.И.Вавилов, Д.В.Тер-Аванесян, Г.С.Зайцев, Ф.М.Мауер, 
Н.Н.Константинов ва А.А.Абдуллаевларнинг хизмати катта бўлди. 
Ҳозирги вақтда ғўза генофондини фундаментал тадқиқ қилиш ва 
унинг такомиллашган систематикасини яратиш соҳасидаги илмий ишлар 
академик А.А.Абдуллаев ва унинг шогирдлари (С.М.Ризаева, М.А.Ахме-
дов, Р.Д.Дариев, Р.Ш.Шодмонов, Х.С.Сайдалиев) томонидан амалга 
оширилмоқда. Унинг раҳбарлигида қатор мамлакатларга уюштирилган 
экспедициялар натижасида ғўза генофонди коллекцияси бойитилди, 
сифати кўтарилди. Бу коллекцияда йиғиб ўрганилган ғўза ёввойи турлари 
50 га яқинлашиб қолди. Бундай коллекция дунёда биринчи ўринни 
эгаллайди. Ғўза ўсимлигининг ёввойи ва маданий турларининг келиб 
чиқиши, эволюцияси ва систематикаси соҳасидаги фундаментал илмий-
тадқиқот ишлари натижасида 
Gossypium L.
туркумига кирувчи ғўза 
турларининг морфобиологик, цитогенетик ва генетик далилларга 
асосланган янги систематикаси асослари яратилди.
Ўзбекистон Ғўза селекцияси ва уруғчилиги институтидаги ғўза 
коллекцияси генофондида 12000 дан ортиқ намуна ва навлар, Ўзбекистон 
ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида 
ғўзанинг 6500 нав ва намуналари бор. Ўсимликшунослик институтида 
яратилган маданий ўсимликларнинг дунё коллекцияси таркибида 80 


527 
турдан ортиқ экинларнинг 30000 дан кўпроқ нав ва намуналари, ғўзанинг 
5400 дан ортиқ намуналари мавжуд. Қайд этилган маданий 
ўсимликларнинг дунё коллекцияси генофонди Ўзбекистонда ўсимликлар 
генетикаси, селекцияси соҳасидаги олиб борилаётган фундаментал, амалий 
ва методик тадқиқотларни ривожлантириш учун бошланғич материал 
сифатида катта аҳамиятга эга. 
Ўзбекистонда ғўза генетикаси ва селекциясининг барпо этилиши ва 
ривожланиши ватанимиз атоқли олимлари Г.С.Зайцев, С.С.Канаш, 
А.А.Автономов, Л.В.Румшевич, Л.Г.Арутюнова, В.И.Кокуев, К.А.Высоц-
кий, Б.П.Страумал, С.С.Содиқов, А.Д.Дадабаев, Ш.И.Ибрагимов, А.А.Аб-
дуллаев, Д.А.Мусаев, С.М.Мираҳмедов, Н.Н.Назиров, А.Э.Эгамбердиев, 
О.Ж.Жалиловларнинг номлари билан боғлиқ. Улар ғўзада тур ичида, 
географик ва генетик узоқ турлар ва кенжа турларни дурагайлаш, 
экспериментал мутагенез методларини қўллашнинг назарий ва методик 
муаммоларини тадқиқ қилиб ғўза селекциясининг самарадорлигини 
ошириб, қатор ўрта ва ва ингичка толали навларни яратдилар. Бу навларни 
амалиётда қўллаш натижасида собиқ Иттифоқда экилаётган навларнинг 
ўрнига юқори самарали навлар экиб алмаштиришлар ўтказилди. 
Мустақиллик даврида нав алмаштириш жараёни самарали амалга 
оширилмоқда. 1922 йилдан бошлаб то ҳозирга қадар республикада 6 марта 
нав алмаштириш ўтказилди.
Ҳар вақтнинг ўзига хос биогеоценоз хусусиятлари намоён 
бўлишлиги эвазига селекция жараёни узлуксиз ва доимий характерга эга. 
Ирсиятнинг генетик қонуниятларига асосланиб селекционер яқин 
келажакдаги шароитларга адаптив бўлган навларнинг генманбаларига эга 
бўлган селекцион материалларни ҳозирдан захирада яратиши лозим. Бу 
стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган йўналишда мавжуд бўлган бой 
генофонддан фойдаланган ҳолда илмий-амалий тадқиқотлар Ғўза 
селекцияси ва уруғчилиги институтида А.Б.Амантурдиев раҳбарлигида 
кенг миқёсда олиб борилмоқда ва бугунги кунда ушбу институтда 
яратилган навлар Республикамиз пахта майдонининг катта қисмини 
эгаллаб турибди.
Ўсимликлар генетикаси соҳасидаги дунё адабиёти далилларига 
биноан илмий асосланган генетик тадқиқотларнинг самарадорлиги генетик 
таҳлил учун олинадиган биологик объектнинг ирсий тозалигига боғлиқ. 
Маълумки, ғўза ўсимлиги тўлиқ ўз-ўзидан чангланувчи ўсимлик 
бўлмасдан, маълум даражада четдан чангланишга ҳам мойил. Шунинг 
учун бу ўсимликнинг навлари ва намуналари маълум даражада 
гетерозиготали ва гетероген бўлади. Шу туфайли ҳам академик 
Н.И.Вавиловнинг фикрига кўра, ғўза генетикаси бўйича илмий 
тадқиқотлар қилиш учун даставвал унинг гомозиготали белгиларига эга 
бўлган генетик коллекциясини яратиш зарур. Бу соҳадаги илмий-тадқиқот 
ишлар Ўзбекистон Миллий университетида кейинги 50 йил давомида 
Д.А.Мусаев ва унинг шогирдлари ва ходимлари (М.Ф.Абзалов, 


528 
А.С.Алматов, С.А.Закиров, Ш.Турабеков, С.Т.Мусаева, Г.Н.Фатхуллаева, 
Ҳ.Холматов ва бошқалар) томонидан олиб борилди ва борилмоқда. 
Ўзбекистонда кўп йиллик амалга оширилган фундаментал генетик 
тадқиқотлар натижасида ғўзанинг тола ҳосилдорлигининг ирсийланишини 
белгиловчи генлар кашф этилди ва уларнинг функцияси аниқланди. 
Олинган далилларга асосланиб тола ҳосилдорлиги (тола чиқиши) нинг 
генетик детерминацияси ҳақида янги назария яратилди. Бу назарияга 
биноан тола ҳосилдорлигини ривожлантиришда аллел бўлмаган кўп генлар 
иштирок этиб, уларнинг фаолиятида бир вақтнинг ўзида полимерия, 
комплементария, доминант ва рецессив эпистаз, плейотропия типидаги 
генларнинг ўзаро таъсири тола ҳосилдорлигининг ирсийланиши ва 
ривожланишини таъмин этади. Бу назарияга асосланиб 40 йилдан ортиқ 
вақт ичида изоген (гомозиготали) линиялар дурагайлари авлодларини 
генетик таҳлил қилиш натижасида бу муҳим белги бўйича ҳар хил 
гомозиготали генотипга ва альтернатив фенотипга эга бўлган дунёда 
тенгги йўқ изоген линиялар коллекцияси яратилди. Бу мутант ва изоген 
генколлекция линиялари дурагай авлодларида кўп йиллик танлаш ва 
баҳолаш соҳасидаги тадқиқотлар натижасида селекция учун катта 
аҳамиятга эга бўлган тола чиқиши 40-42%, чигити йирик (1000 та чигит 
оғирлиги 150 г.), кўсаги йирик (бир дона кўсакдаги пахта хом-ашёси 8-9 
гр.) бўлган линиялар яратилди. 
Профессор А.Т.Ғофуров ғўза ўсимлигининг маданий турлари 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   282   283   284   285   286   287   288   289   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish