531
Гўштдор-сержун қўй зотларини яратиб, уларни амалиётга тадбиқ этиш
борасида ҳам илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу соҳадаги
генетик-селекцион тадқиқотлар П.Ф.Кияткин, И.А.Тапильский, Ф.М.Ма-
мадалиев, А.А.Йўлдошев, Й.Қурбоновлар томонидан бажарилган.
Ўзбекистонда паррандачилик генетикаси ва селекцияси соҳасидаги
тадқиқотлар товуқ паррандаси мисолида С.Г.Азимов, Х.К.Алимов,
Д.С.Азимовлар томонидан самарали олиб борилди. Натижада товуқнинг
юқори маҳсулдор тухум – гўшт беришга ихтисослашган, касалликларга
чидамли, ватанимиз шароитига мослашган товуқ зотлари ва дурагайлари
яратилиб амалиётга самарали қўлланилди.
Молекуляр генетика фанининг барпо бўлиш ва шаклланишида,
унинг генетик тадқиқотларида биокимё, биофизика, математика, киберне-
тика, айниқса умумий генетика ва молекуляр биология фанларининг илмий
ва амалий ютуқлари ва методларидан фойдаланиш катта аҳамиятга эга
бўлди. Ўзбекистонда молекуляр генетика фанининг тараққиётига
академиклар Ё.Х.Тўрақулов Ж.Ҳ.Ҳамидов, Б.О.Тошмуҳамедов ва улар
шогирдларининг молекуляр биология, ҳужайра биологияси, биофизика
соҳасидаги тадқиқотлар натижаси катта аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекис-
тонда молекуляр генетика ва ген-ҳужайра инженерияси соҳасида Гене-
тика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтида академик
А.А.Абдукаримов раҳбарлигидаги илмий тадқиқотлар натижалари катта
аҳамиятга сазовордир.
Жумладан, биология фанлари доктори И.Абдураҳмонов раҳбар-
лигида ғўза ўсимлигининг тола ҳосилдорлиги, сифати, тезпишарлиги, вилт
касалига чидамлилиги каби ўта муҳим белги ва хусусиятлари генетик
бошқарилишининг молекуляр асослари тадқиқ қилинмоқда. Геномика
йўналишини ривожлантиришда “Геном технологиялар маркази” ташкил
этилиб, у ерда замонавий савиядаги самарали тадқиқотлар олиб борил-
моқда.
С.Жатаев ва Ғ.Мухамедхоновалар томонидан ғўза ва буғдой
навларига гербицидга чидамлилик гени киритилиб ушбу муҳим белгига
эга бўлган трансген ғўза, трансген буғдой формалари яратилди.
Хонакилаштирилган
ҳайвонларда
трансген
формалар
олиш
муаммоси даставвал академик Ж.Х.Ҳамидов шогирдлари (К.Нишонбоев)
билан ҳамкорликда ҳал қилинди. Улар қуён зоти зиготасига ўстирувчи
гормон гени киритилиб маҳсулдор трансген қуён формасини яратдилар.
Профессор О.Т.Одилованинг молекуляр генетик тадқиқотлари
натижаси Ўзбекистонда экологик вазиятни соғломлаштиришнинг самарали
методларини яратишдаги аҳамияти юксакдир. О.Т.Одилова тупроқда ва
ерости сувларида тўпланиб қолган заҳарли ва мутаген пестицид кимёвий
моддаларнинг қолдиқларини парчалаб зарарсизлантирувчи
Do'stlaringiz bilan baham: