Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

 
 
 
 
Масъул муҳаррир – Ўзбекистон ФА нинг академиги А.А.Абдуллаев 
 
 
 
 
Тақризчилар: Биология фанлари доктори, проф. М.Н.Валиханов 
Биология фанлари доктори, проф. П.Х. Холиқов 
Педагогика фанлари номзоди, доцент Ш.Авазов 
 
 
 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта 
махсус таълим вазирлиги томонидан олий 
ўқув юртларининг биология факультетлари 
учун 2009 йил 26 февралдаги 51-сонли буйруғига 
асосан дарслик сифатида тасдиқланган. 
 
 
 
 
 
Муаллифлар дарсликнинг қўлёзмасини қунт билан қараб чиққан ва уни 
тайёрлашда катта ёрдам берган биология фанлари доктори И.Ю.Абдураҳмонов, 
биология фанлари номзодлари – С.Т.Мусаева, Г.Н.Фатхуллаева, ҳамда аспирант 
И.Исмаиловларга ўз миннатдорчиликларини билдирадилар. 
 
 
 
ISBN 978-9943-305-35-9 
 



К И Р И Ш 
 
Генетика фанининг предмети, вазифалари ва 
тадқиқот методлари 
 
Генетика фани
барча тирик организмларга хос бўлган – ирсият, 
ирсийланиш ва ўзгарувчанлик қонуниятларини кашф этади. Бу 
қонуниятларни ўрганиш унинг 
предмети 
ҳисобланади. 
Ирсият –
тирик организмнинг ўз белги ва хусусиятларини келгуси 
авлодларга ўтказиш, яъни наслдан – наслга бериш хоссасидир. Ирсият 
туфайли организмлар авлодларининг турғунлиги таъмин этилади. Ирсият 
организмларнинг ўзаро ва авлодлараро ўхшашлигининг асосий сабабчи 
омилидир. Шу билан бирга ирсият ҳар хил турларга мансуб организмлар 
белги ва хусусиятларидаги тафовутларнинг авлодлар оша сақланиб 
қолишини таъмин этади. 
Шундай қилиб, организмларни ўзаро ўхшашлик ва қариндошлик 
даражасига қараб тур, туркум (уруғ), оила каби систематик гуруҳларга 
муайян тартибда тақсимлашнинг асосида ирсият ётади. Чунки ирсият 
туфайли бу систематик гуруҳлардаги организмларнинг турғунлиги, 
ўхшашлиги билан бирга уларнинг ўзаро фарқи ҳам сақланиб қолади. 
Организм белгиларининг авлодлар оша турғунлигини таъмин этиш 
ирсиятнинг бир йўналишдаги фаолияти ҳисобланади. Унинг иккинчи 
йўналишдаги фаолияти эса организмлар онтогенезининг маълум турғун 
тартибда кечишини, улардаги босқич ва фазаларнинг маълум тартибда 
кетма – кет намоён бўлишини, улардаги моддалар алмашинувининг 
характерини белгилашдан иборат. 
Ирсиятнинг турғунлигидан ташқари, унинг яна бир хусусияти, яъни 
унинг ўзгарувчанлигининг ҳам мавжудлигидир. Бинобарин, организмлар 
аксариятининг турғунлиги мутлақ эмас. Улар ўзаро турғунлик даражаси 
билангина фарқ қиладилар. Масалан, гинкго (
Ginkgо biloba
)
деб аталган ва 
ҳозирги вақтда яшаб турган очиқ уруғли ўсимликлар бўлими, қуббалилар 
синфининг бу тури палеозой эрасининг охири пермь давридан буён яшаб 
келмоқда ва қазилма аждодлари билан солиштирилганда миллион йиллар 
ўтган бўлишига қарамай улардан деярли ўзгармай сақланиб қолганлигини 
кўрамиз. Худди шу тариқа чўтка қанотли латимерия балиғи (
Latimeria 
chalumnae
) ҳам миллион йиллардан буён деярли ўзгаришсиз Ҳинд 
океанининг жануби - ғарбий қисмида яшаб келмоқда. Лекин аксарият орга-
низм турларида ирсиятнинг турғунлиги муайян даражада нисбий эканлиги 
кўрсатилган. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish