Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


хромосома ирсияти ёки ядровий ирсият



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

хромосома ирсияти ёки ядровий ирсият 
деб аталади. Генларнинг 
нисбатан кам қисми ҳужайрадаги цитоплазмада жойлашган пластидалар, 
митохондриялар ва хромосомалар билан боғлиқ бўлмаган бошқа 
элементларда жойлашган бўлади. Бу органоидлардаги генлар фаолияти 
билан амалга ошадиган ирсият – 
цитоплазматик ирсият
деб юритилади. 
Организмларнинг энг муҳим хусусиятларидан бири бўлган ирсиятни 
тадқиқ қилганда қуйидаги икки тушунчани – ирсият ва ирсийланишни бир 
- биридан фарқлаш керак бўлади. 
Ирсият
– бу хосса, 
ирсийланиш
эса – 
жараёндир. Шу билан бирга ирсият қонуниятларини ирсийланиш 
қонуниятларидан ҳам фарқлай билиш лозим. Генетик тадқиқотлар 
натижасида ирсийланиш қонунлари ҳамда улардан келиб чиқадиган ирсият 
қонунлари кашф этилади. 
Мендель тадқиқотлари натижасида организм белги, хосса ва 
хусусиятларининг наслдан-наслга берилишининг яъни ирсийланишининг 
учта қонуни кашф этилди. Бу қонунлар қуйидагилар: 

доминантлик ёки биринчи авлод 

F
1
) дурагайларининг бир 
хиллилик қонуни; 

иккинчи авлод ( F
2
) дурагайларида белгиларнинг ажралиш ёки 
хилма – хиллик қонуни ; 

белгиларнинг мустақил тақсимланиб, турли комбинацияларда 
ирсийланиш қонуни. 



Ушбу қонунлар адабиётларда кўпинча 
Мендель қонунлари

Мендель кашф этган ирсият қонунлари деб юритилади. Юқорида баён 
этилган мулоҳазаларга асосланиб бу қонунларни 
ирсийланиш қонунлари
деб аташ мантиқан тўғри бўлади. Мендель кашф этган ирсийланиш 
қонунларидан қуйидаги 
ирсият қонунлари
келиб чиқади. Бу қонунлар 
қуйидагилар: 

организм белги ва хусусиятларининг ирсий асосини генлар ташкил 
этади; 

ирсият бирлиги бўлган генлар нисбатан турғун бўлади; 

ҳар қайси ген турли аллел (доминант ва рецессив) ҳолатда бўлади; 

тана ҳужайраларида генлар жинсий ҳужайрадагига нисбатан икки 
ҳисса кўп бўлади. 
Америкалик олим Т.Морган ген функцияси ҳақидаги фикрларини 
ривожлантириб ирсият хромосома назариясини яратди. Морган томонидан 
ирсийланишнинг қуйидаги янги қонунлари очилган: 

белгиларнинг жинс билан бириккан ҳолда ирсийланиши; 

битта хромосомада жойлашган генларнинг бириккан ҳолдаги 
ирсийланиши. 
Бу қонунлардан ирсиятнинг қуйидаги қонунлари келиб чиқади : 

ген – хромосоманинг маълум бир локуси; 

бир геннинг аллеллари гомологик хромосомаларнинг айнан ўхшаш
локусларида жойлашган; 

генлар хромосомада чизиқ бўйлаб жойлашган; 

кроссинговер - гомологик хромосомалар ўртасида генлар 
алмашинуви рўй берадиган доимий жараён. 
Ирсият қонунлари негизида генларнинг молекуляр генетик 
структураси (тузилиши) ва функцияси ҳақидаги таълимот ётади. 
Молекуляр генетика ютуқларига биноан 
ген
ДНК молекуласининг муайян 
бир қисми бўлиб, у маълум сондаги нуклеотидлар кетма – кетлиги 
тартибидан иборат. Ген ДНК нинг репликацияси орқали кўпаяди. Ген 
генетик коднинг бирлиги триплет (кодон) лардан иборат бўлиб, муайян 
оқсил молекуласининг синтезини таъмин этади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish