Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet283/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XX.8. Уруғчилик 
 
Қишлоқ хўжалиги экин навларининг ҳосилдорлиги ва самараси 
юқори сифатли, сара уруғ билан экилгандагина тўлиқ намоён бўлади. 
Шундай уруғларни тайёрлаш ва энг яхши навларни ишлаб чиқаришга 
жорий қилиш билан уруғчилик соҳаси шуғулланади. Селекция каби 
уруғчиликнинг ҳам назарий асоси генетика бўлиб ундаги ирсият ва 
ўзгарувчанлик қонуниятлари уруғчилик ишларининг заминини ташкил 
қилади. 
Уруғчилик – қишлоқ хўжалигининг маҳсус тармоғи бўлиб, унинг 
мақсади навдорлиги, биологик ва ҳосилдорлик сифатлари сақланган 


521 
ҳолдаги нав уруғлигини керакли миқдорда оммавий кўпайтиришдан 
иборат. 
Уруғчилик ўзаро боғлиқ бўлган иккита вазифани бажаради. Улардан 
биринчиси - ишлаб чиқаришга жорий қилинаётган янги навларнинг юқори 
сифатли навдор уруғлигини талабга мос ҳолда оммавий кўпайтириш. 
Лекин оммавий кўпайтириш ва узоқ вақт етиштириш жараёнида нав 
заифлашиб унинг ҳосилдорлик сифати пасайиши мумкин. Шунинг учун 
уруғчиликнинг иккинчи вазифаси туманлаштирилган экин навлари 
уруғлигининг навдорлигини ва ҳосилдорлик сифатини сақлашдан иборат. 
Мазкур вазифаларга мувофиқ равишда уруғчилик ишларида иккита асосий 
бўлган нав алмашиш ва нав янгилаш жараёнлари амалга оширилади. 
Нав алмашиш 
– бу маълум минтақалар ишлаб чиқаришидаги эски 
навларни янги, районлаштирилган, ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифати эски 
навларга нисбатан юқори бўлган навлар билан алмаштириш. 
Нав алмашиш қишлоқ хўжалик экинларнинг ҳосилдорлиги ва 
сифатини юксалтиришнинг самарали воситасидир. Бу жараённинг асосий 
шартлари уни жадал суръатларда ўтказиш ва навларни оқилона 
жойлаштиришдир. 
Нав янгилаш
– навдорлиги ва биологик сифатлари заифлашган 
уруғларни мазкур навга хос бўлган навдор ва сифатли уруғлар билан 
алмаштириш. 
Ишлаб чиқаришда кўпайтириш учун селекция - уруғчилик муассаса-
ларида етиштириладиган бошланғич уруғлик - 
элита уруғлари
дейилади. 
Мазкур навнинг энг яхши элита уруғлари навнинг ҳосилдорлик 
хоссаларини, юқори бўлган нав тозалиги ва ўхшашлиги, касаллик ва 
зараркунандаларга чидамлилиги, экишга тайёргарлик сифати каби 
белгиларни тўлиғича мужассамлаган энг яхши танланган ўсимликларнинг 
авлодларидан тайёрланади. Элита уруғларининг кейинги авлоди 
репродукция
дейилади. Элитадан олинган биринчи йил уруғлари - 
биринчи репродукция (R
1
), ўз навбатида биринчи репродукциядан олинган 
уруғ - иккинчи репродукция (R
2
), ва шу тартибда учинчи (R
3
),, тўртинчи 
(R
4
), ва ҳоказо репродукциялар уруғлиги дейилади. Нав янгилашда ишлаб 
чиқаришда фойдаланилаётган бешинчи, олтинчи ва ундан паст 
репродукция уруғларини элита ва биринчи репродукция уруғлари билан 
алмаштирилади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish