Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet281/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XX.7. Ceлекцион жараён.
Селекция ишлари схемалари. 
Турли қишлоқ хўжалик экинларининг селекция ишлари асосан икки 
метод бўйича олиб борилади. Биринчиси, маҳаллий ва чет эл селекциясига 
оид нав ва популяцияларидан оммавий ёки индивидуал танлашга 


515 
асосланган аналитик метод. Иккинчиси, ҳар хил формаларни дурагайлаш 
ва кейинги авлодларда керакли белги - хусусиятларга эга бўлган 
ўсимликларни йўналтирилган танлашга асосланган синтетик метод. 
Ҳар бир қишлоқ хўжалик экиннинг ўзига хос хусусиятларини 
инобатга олган ҳолда унинг селекция ишларининг методлари турлича 
бўлади. Масалан, беданинг янги навларини яратишда асосан табиий 
популяция ва маҳаллий навлардан танлаш, яъни аналитик метод 
қўлланилади. Тариқнинг кўпчилик навлари ҳам аналитик селекция 
натижасида яратилган. Буғдой селекцияси эса асосан тур ичида 
дурагайлаш йўли билан амалга оширилади. Маккажўхори бўйича навларга 
нисбатан гетерозис дурагайлардан фойдаланиш устунлик қилади. Бунда 
селекция ишлари самарадорлиги экиннинг чангланиш типига, яъни 
кўпайиш услубига боғлиқ. Маълумки, ўсимликларда чангланишнинг 
асосий икки типи мавжуд: ўз-ўзидан чангланиш ва четдан чангланиш. Ўз-
ўзини чанглантирадиган асосий қишлоқ хўжалик экинлари қаторига 
буғдой, арпа, сули, шоли, тариқ, жўхори
*
, зиғир, ғўза*, нўхат, соя, арахис, 
помидор, бақлажон, шафтоли, ўрик, цитрус ўсимликлар ва бошқалар 
киради.
Четдан чангланадиган қишлоқ хўжалик экинларига жавдар
кунгабоқар, беда, қанд лавлаги
**
, картошка
**
, тамаки
**
, олма
**
, нок
**

маккажўхори, тарвуз, қовун, қовоқ, ёнғоқ ва бошқалар киради. 
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида асосий техник экинлардан бири бўл- 
ган ғўза селекцияси жараёнларида бажариладиган ишлар устида батафсил 
тўхталиб ўтамиз. 
Ғўза селекциясида асосан аналитик ва синтетик методлар мавжуддир. 
Аналитик методнинг моҳияти бошланғич материал сифатида 
ғўзанинг турли шакллари, линия ва навларини экиш, уларнинг авлодлари 
орасидан селекционер-олим ўз олдига қўйган мақсадларга мувофиқ бўлган 
белги-хусусиятларга эга ўсимликлар ва оилаларни танлаб, линия ва нав 
даражасига 
етиштиришдан 
иборатдир. 
Ушбу 
метод 
жараёнида 
чатиштириш ишлари ўтказилмайди. Аналитик метод билан ғўзанинг янги 
навини 4-5 йилда яратиш мумкин (1-схема). 
Синтетик селекция ўз навбатида туричи (навлараро ва географик 
узоқ формаларни дурагайлаш) ва турлараро (генетик жиҳатдан узоқ ёки 
ҳар-хил бўлган формаларни дурагайлаш) дурагайлаш методларига 
бўлинади. Синтетик селекциянинг навлараро дурагайлаш услубида 
селекция ишларининг схемаси 8-10 йил (2-схема), тур ичидаги ёввойи 
формалар билан дурагайлашда 10-12 йил (3-схема) ва ёввойи турлар билан 
турлараро дурагайлашда эса 12-15 йил ва ундан кўпроқ вақт талаб этилади. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ғўза селекциясида асосан тур ичидаги 
географик узоқ формаларни дурагайлаш ва кейинчалик изчил равишда
_______________________________________________________ 
* ғўзада четдан чангланиш даражаси 3-8%, жўхори (сорго) да10% гача бўлиши мумкин; 
** бу ўсимликлар ўз-ўзидан чангланиши ҳам мумкин. 


516 
қайта-қайта якка танлаш ҳамда уларни авлоди бўйича синаш усули 
қўлланилади (3-схема). Бунда чатиштириш ишларидан сўнг селекция 
материаллари турли кўчатзорларда ўрганилади, баҳоланади ва селек-
ционер мақсадларига мувофиқ энг яхши дурагай ўсимликлар ва оилалар 
танланиб кўпайтирилади.
Ушбу усулда селекция ишларини олиб бориш учун қуйидаги кўчат-
зорлар ташкил этилади: 
1.
Бошланғич материал кўчатзори. 
2.
Ота-она формалари (дурагайлаш) кўчатзори. 
Биологик кўчатзорлар: 
3.
Биринчи авлод дурагайлари (F
1
) кўчатзори; 
4.
Иккинчи авлод дурагайлари (F
2
) кўчатзори; 
5.
Учинчи авлод дурагайлари (F
3
) кўчатзори. 
Селекция кўчатзорлари: 
6.
Биринчи йилги селекция кўчатзори; 
7.
Иккинчи йилги селекция кўчатзори. 
8.
Нав синаш кўчатзорлари: 
- дастлабки синаш (назорат); 
- кичик нав синаш; 
- катта нав синаш. 
9.
Дастлабки уруғлик кўпайтириш кўчатзори. 
Барча кўчатзорларда ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосили, ка-
саллик ва зараркунандаларга чалиниши, ноқулай шароитлар таъсири, тола-
сининг технологик сифат белгилари ўрганилади. Янги навларга агротехник 
тадбирларининг таъсири, ҳосилни машинада теришга мослиги ва бошқа-
ларни ўрганиш учун махсус тажрибалар ўтказилади. Қайд қилиш лозимки, 
янги навларнинг вилт (оқ палак) касаллигига чидамлилиги муҳим 
аҳамиятга эга бўлганлиги сабабли селекция жараёни тупроғи вилт билан 
зарарланган (инфекцион) кўчатзорларда олиб борилади ва янги навлар 
кўрсаткичлари бўйича андоза (мазкур туманда кенг майдонларда туман-
лаштирилган) нав билан қиёсланади. 
Бошланғич материал ва ота-она кўчатзорларида асосан ғўза 
намуналари ҳар томонлама ўрганилиб, улардан ота-она формалари танлан-
гач дурагайлаш схемаси бўйича керакли миқдордаги чатиштириш ишлари 
бажарилади. Биринчи авлод дурагайлари кўчатзорида ҳар битта дурагай 
уруғдан ўсимлик олишни таъминлаш зарур. Бу кўчатзорда бошланғич 
формаларнинг комбинацион қобилиятини ўрганиш имконияти мавжуд. 
Тола чиқиши ва узунлиги, ҳамда бир кўсакдаги пахта вазнини аниқлаш 
учун намунавий теримлар олиниб, заиф ривожланган, касалланган 
ўсимликлар, ҳамда талабга жавоб бермайдиган комбинациялар чиқитга 
чиқарилади. Миқдор ва сифат белгилари бўйича F
1
авлодида танлаш 
ишлари олиб борилмайди. 


517 
1-схема 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish