Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet279/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XX.6. Танлаш методлари 
Селекциянинг асосий методларидан бири танлаш ҳисобланади. 
Танлаш методларининг тизимида асосан икки тури ажратилади: ялпи 
(оммавий) ва якка тартибдаги (индивидуал) танлаш. 
Ялпи (оммавий) танлаш.
Ялпи (оммавий) танлаш – генотипи 
текшириладиган ташқи белгилар (фенотип) бўйича қариндошларни 
танлаш. Масалан, маълум ўсимлик популяциясига мос келадиган, умумий 
белгилари яхши деб топилган ўсимликлар ҳосили жамлаб териб олинади. 


513 
Ҳайвонларда, масалан, леггорн зотли товуқлар популяцияси ичидан 
оммавий танлашда тухум қўйиши 150-200 кунга, тирик вазни 1,6кг, ранги 
оқ товуқларни кўпайтиришга қолдирилади. Бунда ҳар бир товуқ ва 
хўрознинг авлоди якка тартибда ўрганилиб, баҳоланмайди, яъни баҳолаш 
фенотип бўйича олиб борилади. Фенотип эса генотипнинг реакция
нормасининг намоён бўлиб, ташқи муҳит омилларининг ўзгарувчанлигига 
кучли боғлиқ. Шу сабабдан генотипни баҳолашда фенотип бўйича танлаш 
самараси камроқ. Ялпи (оммавий) танлашнинг самарадорлиги белгининг 
ирсийланиш коэффициентига кучли даражада боғлиқ. Агарда белгининг 
ирсийланиш коэффициенти юқори бўлса, бу ҳолда биринчи авлодданоқ 
танлаш самараси ҳам юқори бўлади. Оммавий танлаш ҳайвон ва 
ўсимликлар 
популяцияларини 
яхшилашнинг 
давомий 
воситаси 
ҳисобланади. Бу метод орқали маҳаллий селекция навлари яратилган. 
Якка тартибдаги (индивидуал) танлаш. 
Якка тартибдаги танлаш
турли организмларнинг авлодлари аралашиб кетадиган оммавий 
танлашдан фарқли ўлароқ, ҳар бир ўсимлик ёки ҳайвоннинг қатор 
бўғинлари давомида авлодлари баҳоланади. Бунинг натижасида айрим 
индивидларнинг ирсий хусусиятларини баҳолаш мумкин бўлади. Якка 
танлаш жараёнида популяция сунъий равишда алоҳида линияларга 
ажратилади. Бунда маҳсулдорликни баҳолаш алоҳида қариндошнинг барча 
ёки бир қисми бўлган авлоди кўрсаткичлари бўйича олиб борилади. 
Керакли белги - хусусиятларга эга бўлган қариндошлар танлаб олиб унинг 
ҳосили айрим териб олинади. Қолганлари яроқсизга чиқарилади. Бунда 
кўпинча маълум керакли генотипларни танлаш ва қимматли генлар 
концентрациясини кўпайтириб, авлодида гомозигота қариндошлар сонини 
оширишга имконият берадиган инбридинг усулидан фойдаланилади. Яхши 
кўрсаткичларга эга бўлган линиялар кейинги селекция жараёнида 
ишлатилади. Якка танлаш икки усул билан амалга оширилади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish