Кўп қаватли саноат биносининг темир-бетон конструкцияларини лойиҳалаш



Download 4,25 Mb.
bet1/17
Sana04.04.2023
Hajmi4,25 Mb.
#924693
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Azat TM oxrgisi


«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК
Тошкент темир йўллар муҳандислари институти


Кўп қаватли саноат биносининг темир-бетон
конструкцияларини лойиҳалаш

«Қурилиш констукциялари» фани бўйича 3-курс


бакалавриат талабаларининг курс лойиҳасини
бажаришга доир услубий кўрсатма
Тошкент – 2009
УДК 691
Услубий кўрсатма 5580400 – “Бино ва иншоотлар қурилиши” бакалавриат йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга “Қурилиш констукциялари” фани бўйича “Кўп қаватли саноат биносининг темир-бетон конструкцияларини лойиҳалаш” мавзусидаги курс лойиҳасини бажаришга кўмаклашиш учун мўлжалланган.
Унда кўп қаватли саноат биноси темир-бетон каркасининг юк кўтарувчи элементлари: ораёпма плитаси, ригели ва устунини ҳисоблаш ва конструкциялаш масалалари ўз аксини топган. Услубий кўрсатма Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи меъёрий ҳужжатлар асосида ва қурилишда қўлланилувчи кўп қаватли саноат биноларининг типик конструкцияларига татбиқан тузилган.
Жадваллар – 10, расмлар – 21, 8 – библиогр. ном.
Тошкент темир йўл муҳандислари институти Ўқув-услубий комиссияси қарорига асосан чоп этишга тавсия этилган.

Тузувчилар: И.М. Махаматалиев – т.ф.н., доцент;


С.С. Шаумаров – ассистент.
Тақризчилар: Ш.Р. Низомов – (ТАҚИ) т.ф.н., профессор;
Ч.С. Раупов – т.ф.н., доцент.
© Тошкент темир йўл муҳандислари институти, 2009.


1. Кўп қаватли саноат бинолари ҳақида умумий маълумотлар

Кўп қаватли саноат биноларида асосан вертикал технологик жараёнли ёки ўлчамлари ва оғирлиги нисбатан катта бўлмаган асбоб-ускунали ишлаб чиқариш корхоналари – кимё, озиқ-овқат саноати, асбобсозлик корхоналари ва шу кабилар жойлаштирилади. Бундай бинолар қаторига саноатнинг турли тармоқларининг маъмурий-маиший ва лаборатория корпуслари ҳам киради. Кўп қаватли саноат бинолари саноат бинолари умумий ҳажмининг тахминан 25%ини ташкил қилади. Охирги йилларда бундай кўрсаткичнинг ўсиш тенденцияси кузатилмоқда.


Бу биноларнинг баландлиги технологик жараён талабларидан келиб чиқиб, одатда 3...7 қаватли қилиб лойиҳаланади. Унификациялаш талабларидан келиб чиқиб бино қаватининг баландлиги 1,2 м га каррали қилиб қабул қилинади. Бинонинг эни одатда 12...60 м ни ташкил қилади.
Бундай бинолар кўпинча темир-бетон каркасли бўлиб, унда барча юклар каркасга узатилади. Каркас бинонинг мустаҳкамлиги ва устуворлиги таъминланади. Каркаснинг таркибига қуйидаги асосий элементлар: темир-бетон устуналар, ригеллар, диафрагма ва боғловчилар кўринишидаги вертикал бикрлик элементлари, ораёпма ва ёпма плиталар киради.



Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish