Мустаҳкамлик. Бикрлик. Ейилишга чидамлилик



Download 55,5 Kb.
bet1/3
Sana01.03.2022
Hajmi55,5 Kb.
#475680
  1   2   3
Bog'liq
Деталларни контактли ва контаксиз ўлчаш хақида умумий маълумотлар.


Деталларни контактли ва контаксиз ўлчаш хақида умумий маълумотлар.
Режа:



  1. Мустаҳкамлик.

  2. Бикрлик.

  3. Ейилишга чидамлилик.

  4. Титрашга чидамлилик.

  5. Иссиққа бардошлик.

  6. Машиналарни ишончли ишлашини таъминлаш асослари.

  7. Машина деталларини мустаҳкамликка ҳисоблаш

хусусиятлари.
Деталнинг ишлаш лаёқати унинг ишлаш шароитига нисбатан белгиланади. Масалан, тишли ғилдираклар учун тиш юзасининг мустаҳкамлиги, сирпаниш подшипниклари учун ейилишга чидамилилик, болтлар учун мустаҳкамлик бўлса, валлар учун эса бикрлик билан мустаҳкамлик муҳим шартларидан ҳисобланади.
1. Мустаҳкамлик деб, деталнинг деформацияланиши меъёрида бўлгани ҳолда, унинг маълум вақт синмай ва бенуқсон ишлай олиш хусусиятига айтилади. Янги деталларни лойиҳалашда, аввалам бор, уларнинг мустаҳкам бўлишини таъминлаш зарур.
Деталнинг мустаҳкамлигини таъминлаш учун унинг хавфли кесимида таъсир этаётган нормал ва уринма кучланишларни топиш ва уни рухсат (жоиз) этилган қиймати билан солиштириш лозим. Умумий холда, мустаҳкамлик шартини қуйидагича ифодалаш мумкин:
σ  [ σ ]     , (1. 1 )
бу ерда σ ва - иш жараёнида хосил бўлган нормал ва уринма кучла-ниш; σ ва  - жоиз этилган нормал ва уринма кучланишлар.
Юқоридаги формуладаги σ ёки куч, момент ва кесим ўлчамлари функцияси сифатида аниқланади. Масалан:
σ = f ( P, T, а, b, c )  [ σ ] . (1.2)
(1.1) формула ёрдамида бажарилган ҳисоб текшириш усулига мансуб. Бу усулни қўллаш учун албатта (1.2) функциядаги а, b, с ўлчамларни билиш лозим. Бунда (1.1) тенгламани қўллаш учун детал ёки тузилмани асосий бўлган ўлчами маълум бўлиши керак. Агарда геометрик ўлчамлар номаълум бўлса, улар тажриба усулига асосланган ҳолда, (1.2) функциянинг ёрдамчи ўлчамларни қийматлари белгиланиб, асосий ўлчам дифференциал усулида топилади. Бу усулни лойиҳа усули дейилади.
2. Бикрлик. Баъзи деталлар, айниқса куч таъсирида ишлайдиган деталлар учун мустаҳкамликнинг ўзи етарли бўлмайди. Масалан, маълум куч ва момент таъсирида айланаётган вал мустаҳкам бўлишига қарамай, жоиз этилгандан ортиқ эгилиши мумкин. Бундай вал ишлатилмаслиги керак, чунки валга ўрнатилган деталлар, масалан, тишли ғилдираклар орасидаги масофа чегараланган бўлади. Вални руҳсат этилгандан ортиқ эгилиши бу деталларнинг мўлжалдан олдин ишдан чиқишига сабаб бўлади. Шунинг учун бундай деталларни мустаҳкамлигидан ташқари, бикрлиги таъминланиши, яъни чизиқли f max ва бурчак φ max силжишлари жоиз қийматидан ошмаслиги керак:
f max   f , φ max  [φ] .
Баъзи деталларнинг хаддан ташқари бикр бўлиши уларнинг чидамлигига салбий таъсир этади. Масалан пўлатдан тайёрланган тишли ғилдирак тишларининг ортиқ даражада бикр бўлиши ишлаш вақтида динамик кучларнинг пайдо бўлишига ва шовқиннинг кучайишига олиб келади. Демак, зарур бўлган ҳолларда деталларнинг маълум даражада мослашувчан бўлиши талаб этилади.

Download 55,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish