Мустаҳкамлик. Бикрлик. Ейилишга чидамлилик



Download 55,5 Kb.
bet3/3
Sana01.03.2022
Hajmi55,5 Kb.
#475680
1   2   3
Bog'liq
Деталларни контактли ва контаксиз ўлчаш хақида умумий маълумотлар.

5. Иссиққа чидамлилик. Таркибида бир–бири билан ишқаланувчи деталлар бўлган машиналарда қизиш натижасида иссиқликнинг маълум даражада ортиб кетиши қуйидаги салбий холларга олиб келиши мумкин: деталларнинг мустаҳкамлиги камаяди; мойларнинг мойлаш ҳусусияти камаяди, натижада деталларни ейилиши ортиб, машинанинг аниқлиги камаяди. Шунинг учун бундай машина, механизмларни лойиҳалашда уларда ҳосил бўладиган иссиқликнинг меъёридан ортиб кетмаслигини ҳисобга олиш керак, яъни Q < Q1 бўлишига эришмоқ даркор. Бу ерда: Q – машинада ҳосил бўладиган иссиқлик миқдори; Q1 – машинадан ташқарига тарқарилувчи иссиқлик миқдори.
Машиналарнинг қизиши меёридан ортиқ бўлса, махсус совитгичлар ишлатилади.
6. Машиналарни ишончли ишлаши белгиланган вақт мобайинида уларни тўхтаб қолмай ишлашига қараб белгиланади ва машинани лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, ишлатиш ва таъмирлаш даврларида таъминланади. Машиналарни ишончли ишлаш даражаси унинг ишончлилик коэффициенти P(t) билан белгиланади. Масалан, двигателни 100 марта ишга туширилганда 99 мартасида ишлаб кетса
P ( t ) = 99 / 100 = 0,99 бўлади.
Машинанинг ишончлилик коэффициенти ундаги ҳар бир деталнинг ишончлилик коэффициентларининг кўпайтмасига тенг бўлади, яъни:
P ( t )ум = P1 ( t ) ּ P2 ( t ) … Pn ( t ).
Бундан, агар машина таркибида 100 деталь бўлиб, ҳар бир деталнинг Pi ( t ) = 0, 99 бўлса, унда P ( t )ум = 0, 99 100 = 0,37 бўлади.
Машиналарни ишончли ишлаши учун уларни лойиҳалаш жараёнида қуйидагиларга аҳамият бериш даркор:
1) машинада иложи борича кам деталь ишлатилиши, қисмларнинг тузилиши оддий бўлиши ва ҳар бирининг ишончли ишлашини таъминланиши;
2) ишчи юзаларида ҳосил бўладиган кучланиш қийматларини камайтириш;
3) ишқаланувчи юзаларни мойлаш, тегишли мой танлаш;
4) стандарт деталь ва узеллардан фойдаланиш;
5) деталларни таъмирлашни яҳши йўлга қўйиш.

7. Динамикавий ҳисоблашларга ўхшаб ҳақиқий машина уни динамика модули билан алмаштирилганидек, мустаҳкамликка ҳисоблашда деталнинг тузилиши ва унга қўйилган юкланиш деталнинг модели ва ҳисоблаш учун зарур бўлган шакл билан алмаштирилади. Айрим ҳолларда детал тузилишларида шундай элементлар бўлиши мумкинки, у мустаҳкамлик шартига таъсир кўрсатмай, ишлаб чиқариш технологияси, ишлаш жараёни ёки уни ташқи кўриниши билан боғлиқ бўлиши мумкин.


Моделлаштиришда деталларнинг тузилиши ва унга қўйилган юклама шакллари имкон борича соддалаштирилади. Бундай ҳолларда асосий ва иккинчи даражали та’сирларни аниқ ажрата олиб, энг зарурини қолдириб, қолганини ҳисобга олмаслик керак. Бу масалани ечишда орттирилган тажриба машина деталлари адабиётларида келтирилган махсус маслаҳатлар, тавсиялар нормаларини тўғри танлаб олишда ёрдам беради. Лекин қабул қилинган соддалаштиришлар, ихчамлашлар муҳандислик ҳисоблашида тахминий усулга олиб келади ва ҳисоблашда йўл қўйилган ноаниқликлар хавфсизлик коэффициенти билан эҳтиборга олинади (мустаҳкамлик эҳтиёт коэффициенти). Ҳисоблашда бундай коэффициентларни танлаб олиш, айниқса, учувчи аппарат деталларини тузилишини лойиҳалашда маъсул ҳисобланади. Вазифасига кўра мустаҳкамликка ҳисоблашнинг икки усули бор: лойиҳалаш ҳисоби ва текширув ҳисоби.
Лойиҳалаш ҳисобидан мақсад, деталнинг асосий ўлчамларини аниқлаб олишдир. Бунинг учун детал материали ва унга таъсир қилувчи юкланиш қиймати маҳлум бўлиши керак.
Текширув ҳисобидан мақсад, деталда ташқи юкланишдан ҳосил бўлган кучланишни аниқлашдир. Бу ҳолда деталнинг ўлчамлари, материалнинг тури аниқ бўлиши керак, аҳамиятга сазоворлиги шундаки, аниқланган кучланиш рухсат этилгандан катта бўлмаслиги керак. Бундан шундай хулоса қилиш мумкин: лойиҳалаш ҳисоби деталнинг тузилишини келтириб чиқаради, текширув ҳисоби эса детал лойиҳасидан кейин бажарилади.
Текширув ҳисобида деталнинг ҳақиқий ва асосий ўлчамлари инобатга олинади. Чунки, лойиҳадан сўнг уни параметрлари таҳлилий усулда топилганидан фараз қилиш мумкин.
Адабиётлар:

        1. Сулаймонов И. И. Машина деталлари. Тошкент нашриёти, 1988.

2. Тожибоев Р.Н., Жўраев А.Ж. Машина деталлари. Тошкент, «Ўқитувчи», 2002
3. Пятаев А.В., Муҳаммаджонов Б.К. Машина деталлари. Ўқув қўлланма., Тошкент, 2004.
4. Иванов М.Н. Детали машин. Москва, «Высшая школа», 1991.
Download 55,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish