Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Инбридинг жараёнидаги гомозиготалик



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet268/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Инбридинг жараёнидаги гомозиготалик.
Ҳар хил линияларда 
депрессия жараёни авлоддан-авлодга турли тезлик билан кечади, бу эса 
гомозиготаланиш жараёнининг тезлиги ҳам турлича эканлигидан далолат 
беради. Бу жараён кўп омилларга (гетерозигота ҳолатдаги генлар сони, 
чатиштирилган формалар орасидаги қариндошлик даражаси ва бошқалар) 
боғлиқ. Ҳар хил авлодларда инбридинг натижасида гетерозиготали бўлган 
генлар сонига боғлиқ ҳолда гетерозиготали қариндошлар фоизи камая 
боради. Маълум бир белги ёки хоссани белгилайдиган генлар сони 
қанчалик кўп бўлса, барча аллеллар бўйича гомозигота ҳолатга келтириш 
шунчалик секинлашади ва ушбу белгининг стабиллашиш жараёни чўзила 
беради. Гомозиготалик қисқа вақтда ўз-ўзига уруғланишда содир бўлади. 
Чатиштиришнинг “ака-сингил” тизимида гетерозиготали қариндошлар 
фоизи авлоддан-авлодга секинроқ камаяди, лекин “амакивачча ва 
холаваччалар” типида чатиштирилгандагига нисбатан тезроқ кечади. 
Демак, инбридинг, одатда, депрессияга олиб келади. Лекин табиатда 
шундай турлар борки, улар учун ўз-ўзини уруғлаш нормал ҳолат бўлиб, 
аксинча олинган авлод ижобий томонга ривожланади. Булар қаторига 
арпа, буғдой, нўхат, ловия ва бошқалар киради. Демак, инбридинг ҳам 
зарарли, ҳам фойдали бўлишлигини қандай тушунтирса бўлади? 


502 
Инбридинг жараёнида гомозигота ҳолатга ўтаётган зарарли мутант 
генлар депрессиясининг вужудга келиш сабабчиси бўлади. Лекин мутация-
лар орасида зарарлилари билан бирга фойдали, яъни яшовчанлик 
қобилиятини, ҳосилдорлик ва касалликларга чидамлилик каби хусусият-
ларни юксалтирадиган мутациялар бўлиши мумкин. Бундан келиб чиққан 
ҳолда, яқин қариндошли чатиштиришда депрессия ҳолати бўлмаслиги ҳам 
мумкиндир. Аксинча, юқори яшовчанлик ва ҳосилдорликка эга линиялар 
олиниши мумкин. Е.Кинг каламушларда 25 авлод давомидаги яқин 
инбридинг натижасида яшовчанлиги ва маҳсулдорлиги юқори бўлган 
линияни олган. 
Табиатдаги табиий ва селекциядаги сунъий танлов инбридингда 
юқори яшовчанликни таъминлайдиган белги-хусусиятлар мажмуасига эга 
бўлган линияларни ажратиб олишга кўмаклашади. Гарчи ўз-ўзини 
чанглайдиган ўсимликлар эволюцияси давомида генлар яхши уйғунлашган 
генотиплар сақланиб ривожланган бўлса, селекцияда бу жараён жуда катта 
қийинчиликларга эгадир. Бунинг сабаби зарарли мутациялар сони 
фойдалиларга нисбатан анча кўп. Шундай қилиб, зарарни инбридинг 
жараёни эмас, балки зарарли мутацияларнинг гомозиготалашиши 
натижалари 
етказади. 
Гетерозиготали 
организмлар 
популяцияси 
инбридинг ёрдамида генетик жиҳатдан фарқланадиган линияларга 
ажратилиши мумкин. Инбридинг популяция ичидан селекция учун 
керакли бўлган белги-хусусиятларга эга бўлган организмлар гуруҳларини 
ажратиб олиш имкониятини беради. Қариндош организмлар ўзаро 
чатишаётган линияда гомозиготалар сони оша беради. Шунинг учун бир 
линия қариндошларида бир хиллик кўп, ўзгарувчанлик эса кам бўлиб, 
наслдан-наслга белги-хусусиятлар тўла-тўкис ўтади. 
Давомли инбридинг туфайли абсолют гомозиготали формалар олиш 
мумкинми? деган савол туғилади. Генетика қонунларига таянган ҳолда бу 
саволга йўқ деб жавоб берилади. Чунки ҳар қандай линияда узлуксиз ҳар 
хил мутациялар содир бўлиб туради ва улар унинг гомозиготалилигини 
бузадилар. Шу сабабли давомли инбридинг туфайли олинган линиялар 
нисбий гомозиготалиликка эгадирлар. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   264   265   266   267   268   269   270   271   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish