Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet264/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

 
Соматик мутациялар.
Вегетатив йўл билан кўпаядиган ўсимликлар 
селекциясида соматик мутациялар катта аҳамиятга эга. Агарда кўпай-
тиришда мутант тўқималардан (қаламча, куртакча) фойдаланилса, 
вегетатив авлодларда анча узоқ сақланиши мумкин. И.В.Мичурин 
Антоновка - могилевская олма навида йирик мевали оқиш рангли шохни 
топган. Кейинчалик бу шох меваси 600 граммли Антоновка олма навига 
асос бўлган. 
Индуцирланган мутациялар 
Радиация ва кимёвий моддаларнинг 
мутагенлик ҳодисаси очилгандан сўнг индуцирланган мутантларни яратиш 
ишлари кенг авж олди. Швециялик генетик олим А.Густафссон арпанинг 
рентген нурлари билан индуцирланган мутантларини олган. Уларнинг 
орасидан дон ҳосилдорлиги юқори бўлган формалар ҳамда кенг доирада 
қисқа пояли мутант танлаб олинган. Кейинчалик донли экинларнинг кўп 
турларида аналогик мутантлар ажратиб олинган. Улар эректоид бўлиб 
ғалла комбайнлари билан ўришга қулайлик туғдиради. Ўсимлик ва 
ҳайвонлар селекциясида кимёвий мутагенездан фойдаланиш тадқиқотлари 
собиқ Иттифоқда И.А.Рапопорт раҳбарлигида кенг ривожлантирилган. 
 
Индуцирланган мутагенез айниқса микроорганизмлар селекциясида 
кенг ишлатилади. Кимёвий ва физикавий асосга эга бўлган мутагенлар 
билан актиномицетларга таъсир этиш натижасида бир қатор антибио-
тиклар продуцентлари олинган. 
XX.2.3. Селекцияда полиплоидиядан фойдаланиш 
Маданий ўсимликлар селекциясида муҳим аҳамиятга эга бўлган 
полиплоидия методи ўсимликлар селекцияси учун ўзгарувчанликнинг 
қимматли манбаи ҳисобланади. Полиплоидия моҳиятини билмаган равиш-
да маҳалий селекция бу ҳодисадан буғдой, ғўза, картошка ва бошқа 
экинларни яратишда ўзгарувчанлик манбаи сифатида кенг фойдаланган. 
Селекцияда автополиплоидиядан фойдаланиш. 
Автополиплоидия 
ҳодисасининг моҳияти илгари қайд қилганимиздек, хромосомалар тўплам-
ларининг мартага кўпайиши натижасида ҳужайралар ва бундан келиб 


498 
чиққан ҳолда бутун ўсимликнинг кўлами, вазни ортишидан иборат. 
Полиплоид формаларни олишда колхициндан фойдаланиш анча самара 
беради. Диплоид сонли хромосомаларнинг икки марта кўпайиши нати-
жасида тетраплоид сонга олиб келиши одатда ҳужайралар ҳажмининг 
ошишига ва уларнинг бўлиниши суръатларининг ўзгаришига олиб келади. 
Бу эса ўз навбатида ўсимликнинг ўзи ва унинг органларини, уруғ оғирлиги 
ва катта-кичиклиги, уларнинг кимёвий таркибини ўзгаришга олиб келади. 
Масалан, тетраплоид жавдарнинг 1000 та донининг оғирлиги 55-56 грамм 
бўлса, ушбу навнинг диплоид формасида 29 граммни ташкил этади.
 
Полиплоидлаш ҳодисаси уйғунлашган физиологик - биокимёвий 
тизимларни бузиб, бир қатор ҳолларда қимматли бўлган кимёвий 
моддаларнинг кўпайишини таъминлайди, ёки одам учун номаъқул бўлган 
бирикмаларнинг (масалан полиплоид қанд лавлагида азот бирикмалари) 
синтезини камайтиради. Шу билан бирга полиплоидлар бошқа қимматли 
белгиларга, яъни касалликларга чидамлилик кабиларга ҳам эга бўлиши 
мумкин. Аммо сунъий олинган автополиплоидларда пуштлилик кўпинча 
сусайган бўлади. Полиплоидларнинг ҳар бир дони бошланғич форма-
ларникига нисбатан йирик бўлади, аммо битта ўсимликдаги донлар сони 
бошланғич формаларникига нисбатан кам бўлади. Бунинг сабаби асосан 
мейоз жараёнининг бузилишлигидадир. Бу камчиликлар кейинчалик 
селекция жараёнида йўқ қилинади. 
Олинган полиплоид тайёр нав деган тушунча эмас. Нав даражасига 
етказиш учун селекция ишлари олиб борилиши керак. Бунинг давомида 
пуштлилик ортиши, ноқулай шароитларга чидамлилигини ошириш каби 
вазифалар ҳал қилинади. Ҳозирги кунда қанд лавлаги, маккажўхори ва 
бошқа бир қатор қишлоқ хўжалиги экинларида хўжалик аҳамиятига эга 
бўлган қимматли полиплоидлар олинган. Масалан, триплоид формалар 
қишлоқ хўжалигида катта самара берган. Триплоид ўсимликлар одатда 
бепушт ёки жуда суст пуштли бўладилар, лекин вегетатив массасининг 
юқори ҳосилдорлиги билан ажралиб турадилар. Қанд лавлагининг 
триплоид формаси ўзининг йирик илдизмеваси эвазига майдон бирлигига 
берадиган қанд ҳосилдорлиги диплоид шаклига нисбатан 8-12% юқоридир. 
Лавлагининг триплоид ўсимликлари унинг диплоид ва тетраплоид 
формаларини чатиштириш натижасида олинади. 
Триплоид дурагайларининг бепуштлилиги ижобий аҳамиятга ҳам 
эга. Масалан, тарвуз ёки узум мевалари анча йирик ва касалликларга 
чидамли бўлиб улар уруғсиз бўлади. Шу билан бир қаторда айрим 
автополиплоидларда салбий томонлар, масалан, ҳужайраларида сув кўп 
йиғилиши кузатилади. Бу эса қурғоқчиликка ва совуққа чидамлиликни 
пасайтиради. Шу сабабли полиплоид формаларни яратаётган вақтда 
ҳамавақт қаттиқ танлаш олиб борилиши зарур. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish