Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet261/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

140-расм. П.М.Жуковский 
(1888-1975) 
тўғри келишлигини кўрсатди. 
Юқорида қайд этилган марказлар кўпчилик маданий ўсимликлар 
учун асосий генофонд ҳисобланади. Умуман олганда, ўсимликлар
 
гено-
фонди ўсимликларнинг икки хил ботаник ва генетик коллекцияларини ўз 
ичига олади. Маданий ўсимликларнинг ботаник ҳамда генетик коллек-
циялари ҳақида IV-бобда тўлиқ маълумот берилган. Маданий ўсимлик-
ларнинг коллекциялари ҳозирги замон генетика ва селекция фанларининг 
долзарб муаммолари бўйича тадқиқотларни ривожлантиришда, самарали 
методлар яратишда ҳамда амалий селекция учун бошланғич материал 
манбалари сифатида катта хизмат қилмоқда. 
XX.1.3. Нав, зот ва штаммлар 
 
Селекция жараёнининг маҳсули – янги ўсимлик навлари, ҳайвон 
зотлари ва микроорганизмлар штаммларидир. Уларни қуйидагича таъриф-
лаш мумкин. Нав, зот ва штаммлар инсон томонидан яратилган, чиқиб 
келиши, асосий морфологик, биологик ва инсон учун аҳамиятли ирсий 


493 
белгилари билан ўзаро ўхшаш организмлар йиғиндиси, яъни популя-
циясидан иборат. Нав, зот ва штамм ичидаги ҳамма организмлар ўзаро 
ўхшаш, ирсий мустаҳкамланган хусусиятларга – маҳсулдорлик, физио-
логик ва морфологик белги-хусусиятларнинг маълум мажмуаси, ҳамда
 
141-расм.
Маданий ўсимлик турлари келиб чиқишининг
бирламчи марказлари

I –Хитой –Япония. II –Индонезия – Ҳиндихитой. III – Австралия. IV– Ҳиндистон.
V – Ўрта Осиё. VI – Олд Осиё. VII –Ўрта денгиз. VIII –Африка. IX –Европа – 
Сибирь. X –Марказий Америка. XI –Жанубий Америка. XII –Шимолий Америка. 
ташқи муҳит омиллари таъсирига бўлган бир хил типдаги реакцияга эга. 
Масалан, леггорн зотли товуқлар кам вазнли, лекин сертухумлидир, 
уларни озиқлантириш ва боқиш шароитлари яхшиланса, уларнинг вазни 
ўзгармасдан, сертухумлиги кўпаяди. Лангшан зотли товуқлар эса катта 
вазнли, лекин сертухумлиги паст бўлади. Уларни озиқлантириш ҳажми 
кўпайтирилса, уларнинг вазни кўпаяди. Лекин сертухумлиги деярлик 
ўзгармайди. Ҳар бир зот ўзига хос экстерьерга (ташқи кўриниш) ва 
тузилиш, касалликларга чидамлилик ва бошқа хусусиятларга эга бўлади. 
Ҳайвон ёки ўсимликнинг морфологик ва физиологик хусусиятлари 
ушбу зот ёки навнинг ирсий белгиларидир, аммо шуни назарда тутиш 
керакки, фақат маълум агротехникада ўстиришда ёки боқишда, ҳамда 
маълум табиий шароитлардагина бу нав, зот ёки штамм ўзига хос бўлган 
шаклда намоён бўлади. 
Етиштириш шароитлари, янги экологик зоналардаги майдонларнинг 
ўзлаштирилиши, агротехнологиялар такомиллашуви навларнинг доимий 
янгиланишини талаб этади. 
Ҳар бир нав, зот ёки штамм улардан маълум турдаги маҳсулотни 
олиш учун яратилади. Нав қиймати унинг ҳосилдорлиги, озиқа 


494 
хусусиятлари, саноатбоп хомашё сифати, ўғитланишга таъсирчанлиги ва 
ҳоказо хусусиятлари билан белгиланади. Зот қиймати ундан олинган 
маҳсулотнинг сифати ва миқдори билан белгиланади. Масалан, қорамол 
зотлари сут соғими миқдори, сутдаги ёғ ва оқсил фоизи, тирик вазни ва 
бошқа хусусиятлар билан характерланади. Микроорганизмлар штаммлари 
ҳам у ёки бу витаминлар, аминокислоталар маҳсулотининг маълум 
даражасига, озиқа муҳит таркибига, ҳароратга бўлган аниқ талабларга эга. 
Ҳозирги пайтга келиб, селекция катта муваффақиятларга эришди. 
Масалан, голштинофриз зотли сигирдан 365 кун лактация давомида ўртача 
ёғлилиги 5,1% бўлган 16702 кг сут соғиб олинган, В.С.Пустовойт яратган 
кунгабоқар навларида уруғнинг мойлилиги 50% га етган. 
Шундай қилиб, селекция – мустақил фан бўлиб, унинг асосий 
вазифаси сифатли ва сермаҳсул нав, зот ва штаммларни яратишдир. 
Генетика селекциянинг назарий асоси бўлиб селекция учун муҳим бўлган 
ирсий ўзгарувчанлик, дурагайлаш тизимлари ва танлов методлари 
муаммоларини тадқиқ қилади, селекциянинг самарадорлигини ошириш 
методларини яратади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   257   258   259   260   261   262   263   264   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish