Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XX.1.2. Н.И.Вавиловнинг маданий ўсимликларнинг



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet258/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

 
XX.1.2. Н.И.Вавиловнинг маданий ўсимликларнинг 
келиб чиқиш марказлари ҳақидаги таълимоти 
Селекция жараёнининг самарадорлиги, яъни ўсимликлар, ҳайвонлар 
ва микроорганизмларнинг мавжуд формаларини такомиллаштириш, янги 
нав, зот ва штаммларни яратиш кўп жиҳатдан бу жараёнда 
фойдаланиладиган бошланғич материалларнинг сифатига, унинг хилма-
хиллигига ва ўрганилганлик даражасига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам 
маданий ўсимликларнинг турли-туманлигини ўрганиш ва унинг коллек-
циясини яратиш селекция жараёнининг биринчи ва муҳим босқичи ҳисоб-
ланади. Бу мақсадда дунёга машҳур олим Н.И.Вавилов (138-расм) 
раҳбарлигида Осиё, Европа, Африка, Шимолий ва Жанубий Американинг 
бир қатор мамлакатларига экспедициялар ташкил этилган. Маданий ўсим-
ликларнинг навлари ва ёввойи аждодларининг ғоят бой коллекцияси тўп-
ланди. Ҳозирги вақтда бу коллекция 1041 та ўсимлик турига кирувчи 320


490 
минг нав ва формаларни ўз ичига олади ва у Санкт-
Петербург шахридаги Н.И.Вавилов номидаги Ўсим-
ликшунослик институтида сақланади. Маданий 
ўсимликлар ва ёввойи аждодларининг турли-туман-
лигини қиёсий ўрганиб, уларнинг географик тарқа-
лишини таҳлил қилиб, Н.И.Вавилов муҳим биоло-
гик таълимотни кашф этди: 
1.
Ирсий ўзгарувчанликда гомологик қаторлар 
қонуни. 
2.
Маданий ўсимликларнинг келиб чиқиши ва 
хилма-хиллик марказлари.
 
Бу таълимотга кўра, маданий ўсимликлар 
тарихий пайдо бўлиш жиҳатидан муайян
 
географик
138-расм. 
Н.И.Вавилов 
(1887-1943) 
марказларга эга. Ўсимликларни маданийлаштириш инсон томонидан дунё 
қитъаларининг турли ҳудудларида амалга оширилган. Бу географик 
ҳудудлар маданий ўсимликларнинг келиб чиқиши ва хилма-хиллигининг 
марказлари деб аталади. Н.И.Вавилов маданий ўсимликларнинг 8 та 
асосий келиб чиқиш марказларини аниқлади (иловада – 139-расм). 
Н.И.Вавилов маданий ўсимликларнинг бу марказларини қуйидаги 
маълумотларга асосланиб туриб аниқлаган эди: 
1. Марказларда шу ердан келиб чиққан ўсимлик нав ва намуна-
ларининг хилма-хиллиги юқори даражада бўлади. 
2. Шу марказларда шу ҳудудлардан келиб чиққан маданий ўсимлик-
ларнинг ярим ёввойи ва ёввойи аждодларининг ареаллари ҳам жойлашган 
бўлади. 
3. Марказларда шу ердан келиб чиққан ўсимликларнинг касаллик-
ларини туғдирувчи паразит организмлар ва зарарли ҳашаротларнинг 
тарқалган ареаллари жойлашган бўлади. 
4. Марказлардаги ўсимликларда доминант генлар кўпроқ, рецессив 
генлар камроқ учрайди. 
5. Марказда одамзот цивилизациясининг келиб чиқиши ва барпо 
бўлиш маркази жойлашган бўлади. 
6. Археологик ва тарихий далиллар ҳам марказни характерловчи 
омиллар ҳисобланади.

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   254   255   256   257   258   259   260   261   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish