Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XX б о б. СЕЛЕКЦИЯНИНГ ГЕНЕТИК АСОСЛАРИ



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet255/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XX б о б. СЕЛЕКЦИЯНИНГ ГЕНЕТИК АСОСЛАРИ 
 
XX.1. Селекция фан сифатида 
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мутахассисларининг маълумотига 
кўра инсоният нуфузи ҳар соатда 8000, ҳар йили 65-75 миллион кишига 
ортиб бормоқда. Ҳозирда Ер шари аҳолиси 6,5 миллиарддан ошган. Агарда 
инсоният шу зайилда ортиб борса, 2025 йилга бориб унинг сони 8-8,5 
миллиардга етади. Шу билан бирга Ер юзидаги экологик шароитнинг 
ёмонлашуви, суғориладиган ва ичимлик сувларнинг танқислиги туфайли 
экин ва яйлов майдонлари, табиий ва сунъий ўрмонзорлар камайиб 
бормоқда. Бунга бир мисол келтирамиз. Ҳар суткада қишлоқ жойларда 
хўжалик ва кундалик турмуш учун ҳар бир одамга 50 литр, шаҳарда эса- 
150 литр сув сарфланади. Саноатда жуда катта ҳажмда сув ишлатилади. 
Масалан, 1 тонна пўлат эритиш учун 200 м
3
, 1 тонна никел учун – 4000 м
3

бир тонна қоғоз тайёрлаш учун 100 м
3
сув сарф этилади. Шаҳарда 
ишлатиладиган умумий сув миқдорининг 85 фоизини саноат ишлатади. 
Буларнинг барчаси инсониятнинг нормал ҳаёт кечиришига таъсир 
кўрсатади. Ер юзида 1980 йилда 4 миллиард киши яшаган бўлса, шунинг 
50 фоиздан ортиғи очликдан қийналган. 
Шунинг учун сон жиҳатдан ортиб бораётган Ер шари аҳолисини 
озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаш энг муҳим вазифа ҳисобланади. 
Бу вазифани амалга оширишда ўсимлик ва ҳайвонлар селекцияси 
фанларининг аҳамияти беқиёс. Ҳозирда кўпгина мамлакатларда 
микроорганизмлар селекцияси ҳам ривожланган бўлиб, микробиология 
саноати ва қишлоқ хўжалиги талабларини қондириб келмоқда. Инсонга 
фойдали организмларнинг селекцияси биотехнология, ген ва ҳужайра 
инженерияси каби фанлар ютуқлари билан ҳам бойитилган. Энг асосийси 
саноатнинг кўп тармоқлари ва инсон ҳаёти учун зарур хомашё, маҳсу-
лотлар етказиб берадиган штамм, нав ва зотлар селекцияси муҳим ўрин 
тутади. 
Ўрмон, балиқчилик каби биологик ресурсларни ҳозирги замон саноат 
методлари билан ўзлаштиришда, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда 
табиий манбаларни тиклаш, экологик мувозанатни сақлаш мақсадлари 
учун ҳам селекция қонуниятларини билиш тақозо этилади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   251   252   253   254   255   256   257   258   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish