Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Озиқ-овқат билан боғлиқ аллергия



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet253/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Озиқ-овқат билан боғлиқ аллергия. 
Бу типдаги аллергияда ичак-
жигар тўсиқларнинг озиқа антигенларига бўлган ўтказувчанлик хоссаси 
ортиб тўлиқ парчаланмаган озиқа оқсилларининг сўрилиши сабабли 
ривожланади. Мутахассислар фикрига кўра, бу хилдаги аллергияларнинг 
кенг тарқалишига керагидан ортиқча озиқаларни истеъмол қилиш, озиқ-
овқат саноатида турли бўёқлар ва консервантларни ишлатиш, қишлоқ 
хўжалигида ортиқча ҳолда минерал ўғитлар ҳамда заҳарли моддаларни 
ишлатиш сабаб бўлади. 
Овқатланиш ва касаллик. 
Тўғри овқатланиш тартиби соғлиқни 
сақлаш гаровидир. Вазннинг нормадан ортиқ бўлиши моддалар алма-
шинуви жараёнининг боришида носозликни келтириб чиқаради. Ортиқча 
вазн одамларда қуйидаги нохуш ҳолатларни келтириб чиқаради: 


485 

қон айланиш органларининг тананинг катта миқдордаги тўқима-
ларини қон билан таъминлаб туришида ортиқча юк; 

ҳаракатда энергияни кўпроқ сарфлаш; 

нафас олиш органларининг ортиқча юк билан ишлаши; 

таянч-ҳаракат тизими органларининг ортиқча юк билан ишлаши, 
қўл-оёқ бўғимлари ва умуртқа поғонасида носозликлар. 
Спиртли ичимликларнинг авлодларга бўладиган зарари илгаридан 
маълум. Аммо сўнгга ўн йилликларда алкоголизмнинг генетик аспект-
ларига бўлган қизиқиш ортди, чунки дунёда спиртли ичимликлар истеъмол 
қилиш ёшлар орасида, айниқса, аёллар ўртасида кенг тарқалиб бормоқда. 
Алкогол энг муҳим шикастловчи омил бўлиб, ҳомилага тўғридан-тўғри 
ёки билвосита йўллар билан таъсир кўрсатади. Алкогол билан боғлиқ 
касалликлар янги туғилган чақалоқ вазнининг нормадан камлиги, нерв 
тизимидаги ўзгаришлар, болалар ақлий қобилиятининг ёмонлашуви билан 
характерланади. 
Инсоният бошига оғир кулфатлар олиб келадиган зарарли 
одатлардан бири – бу чекишдир. Ҳозирги вақтда бутун дунёда чекиш 
жамият олдида турган энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. 
Кўпгина давлатларда ёшлар, айниқса ёш аёллар бу зарарли одатга дучор 
бўлганлар. Чекишнинг зарари шу даражада юқори бўлганлиги сабабли у 
билан кураш давлат ҳомийлигига олинган. Шу билан бирга чекиш келгуси 
авлодга жуда катта зарар етказади. 
Цитологик тадқиқотлар чекишнинг эркак ва аёлларда наслсизликни 
келтириб чиқаришлигини исбот этган. Чекиш эмбрионнинг нобуд 
бўлишига ёки чақалоқнинг ўлик туғилишига сабабчи бўлади. Никотин 
моддаси жигар ҳужайраларида оқсилнинг синтезланишини тормозлайди. 
Сўнгги 25 йил ичида чекадиган аёллар ўртасида ўпка раки касаллигининг 
ортганлиги қайд этилган. Ҳатто чекувчи эркакнинг аёли, чекмайдиган 
эркакнинг аёлига нисбатан икки марта кўпроқ рак касалига чалинар экан. 
Ўйлаймизки, бу нохуш фактлар оила даврасида барча оила аъзолари 
ўртасида муҳокама қилинишига лойиқ масала ҳисобланади, чунки ҳар бир 
инсон ақлли мавжудот сифатида бу зарарли одатдан воз кечиши – 
фарзандларимиз камолоти йўлида қўйилган тўғри қадам деб ҳисоблаймиз. 
Шундай қилиб, юқорида биз турли ирсий касалликларга олиб 
келувчи, ирсийланишга мойил бўлган касалликларнинг пайдо бўлишида 
асосий ролни ген мутациялари, сўнг эса ташқи муҳит омиллари ҳам 
сезиларли таъсир кўрсатишлиги билан танишдик. 
Ана шу ирсий касалликларни даволашда қуйидаги асосий усуллар 
қўлланилади: ўрнини тўлдирувчи терапия, витаминотерапия, диетоте-
рапия, хирургик даволаш. 
Ирсий касалликларнинг жуда оғир кечиши, кўпчилигини даволаш-
нинг самарали усуллари ҳали ишлаб чиқилмаганлиги, уларнинг наслдан-
наслга ўтишини ҳисобга олиб бу касалликларнинг олдини олишнинг 


486 
(профилактикасининг) П.Н.Бочков томонидан ишлаб чиқилган қуйидаги 
йўналишларини кўрсатиш мумкин: 

атроф муҳитни муҳофаза қилиш; 

жамиятда оилаларни режалаштириш, қариндош-уруғлар ўртасида-
ги никоҳларни камайтириш; 

чақалоқ туғилишидан олдин унга ташхис қўйиш; 

генлар таъсирини идора қилиш. 
Охирги универсал йўналишнинг асосида патологик генлар 
таъсирини фенотипик тузатиш ётади. Генлар фаолиятига онтогенезнинг 
турли даврларида таъсир кўрсатиш кўзда тутилган бўлади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish