Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Иммуногенетика.
Қон группаси одамнинг туғма хоссаси бўлиб 
унинг умри давомида (онтогенезида) доимий ҳисобланади. Ҳозирги вақтда 
қон группаларининг бир қанча тизими мавжуд. Ҳар бири ўз йўлига ирсий 


480 
характерга эга. Қон группаларининг ирсийланишидан суд-медицина 
экспертизаларида фойдаланилади. Клиник медицинада қон қуйишда АВ0 
қон группалари тизимини ҳамда резус-факторни яхши билиш талаб 
этилади. АВ0 қон группалари тизими ХХ асрнинг бошларида австриялик 
олим 
К.Ландштейнер 
ҳар 
хил 
одамларнинг 
қон 
плазмасида 
эритроцитларнинг ҳолатини ўрганди. Олим айрим одамлар қон плазмасида 
эритроцитларнинг нормал тарқалганлигини, бошқаларда эса бир-бирига 
ёпишиб қолганлигини кузатди. Одамларда кузатиладиган АВ0 тизимидаги 
тўртта қон группаси битта ген (I - i) нинг учта аллеллари томонидан 
бошқарилади. А ва В аллеллари 0 аллели устидан доминантлик қилади. 
Улар битта организм генотипига тушиб қолганларида биргаликда 
(кодоминантлик) таъсир кўрсатиб IV қон группасини ривожлантиради. Бу 
қон группаларининг ирсийланиши III-бобда тўлиқ баён этилган. Кўпчилик 
ота-она ва фарзандларнинг қон группалари бир-бирига мос келади ва бир 
хил деб ҳисоблайдилар. Бу хатолик ҳисобланади. Барча ҳолатларда ҳам 
бундай бир хиллик кузатилавермайди. I ва IV группаларнинг фенотиплари 
генотипларига мос келади. ВВ ва В0 (III қон группа), АА ва А0 (II қон 
группа) генотипларини ота-она қон группаларини билмасдан туриб 
аниқлаб бўлмайди. 
Ота-оналари I ва IV қон группаларига эга бўлган оилада туғиладиган 
фарзандлар II ва III қон группаларига эга бўладилар. Аммо махсус 
адабиётда баён этилган хабарда бир нечта япон оилаларида ота-оналари I 
ва IV қон группага эга бўлганлари ҳолда болалари IV қон группасига эга 
бўлган деб айтилган. Бундай оилалар чуқур тадқиқ этиш учун катта 
аҳамиятга эга ҳисобланадилар. А ва В доминант аллеллар қоннинг шаклий 
элементлари эритроцитларда бўладиган А ва В антигенларни 
ривожлантирадилар, уларнинг бўлмаслиги эса қон плазмасида А ва В 
антителаларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Агарда эритроцитлардаги 
антиген А қон плазмасидаги антитела А билан учрашса, эритроцитларнинг 
ўзаро ёпишиши содир бўлади. Нормада бу ҳол кузатилмайди, чунки қон 
плазмасида антитела А йўқ. Ўртача 1 фоиз янги туғилган чақалоқлар АВ0 
тизимида она ва бола қон группаларининг мос келмаслиги орқасида 
гемолитик касалига учрайдилар. Бундай мос келмаслик башарти бола I
A
I
0

она I
B
I
0
генотипларига эга бўлган тақдирда бола антиген А га, она антитела 
А га эга бўладилар. Антитела А ҳомила қонига ўтиб эритроцитларни 
дастлаб ўзаро ёпиштиради, сўнгра уларни бузади ва юқорида қайд этилган 
касалликни келтириб чиқаради. Олимларнинг тахмини бўйича ҳомилани 
ҳимоя қилувчи махсус генетик тизим мавжуд бўлиб, у она антителасини 
ҳомила қонига ўтгунга қадар нейтраллаб қўяди. 
1940 йилда К.Ландштейнер резус қон группалари тизимини очди. У 
одам ва ҳайвонларнинг қонларини ўрганиб тахминан текширилган 
одамларнинг 85 фоизининг қони резус маймунининг қонига ўхшашлигини 
аниқлади. Бундай одамларнинг қони резус маймунникига айнан ўхшаш 
антигенга эга эканлиги аниқланди. Аниқланган антиген резус-фактор (Rh) 


481 
деб аталди. Кейинчалик бу факторнинг бор ёки йўқлигини белгиловчи 
геннинг ирсийланиш харатери аниқланди. 
Резус-фактор ижобий ёки манфий бўлиши мумкин. Биринчи ҳолатда 
у доминант ген томонидан, иккинчи ҳолатда эса – рецессив ген томонидан 
бошқарилади. Агарда ҳар икки ота-она бир хил резус-фактор (ижобий ёки 
манфий) га эга бўлсалар она организми билан ҳомила ўртасида 
иммунологик келишмовчилик бўлмайди. Агарда ота ижобий, она манфий 
резус-факторга эга бўлса, у ҳолда ҳомила отадан ўтган ижобий (доминант) 
резус-факторга эга бўлиб у онанинг манфий резус-фактори билан 
иммунологик келишмовчиликка дуч келади. Она организм ўз ҳомиласини 
бегонадек қабул қилади. Ҳомиланинг антигенлари она организмида 
антителаларнинг ҳосил бўлишига туртки бўлади. Антителаларнинг 
миқдори биринчи ҳомиланинг эсон-омон туғилишига етарлича таъсир 
кўрсата олмайди. Аммо иккинчи ҳомила пайдо бўлганда антителаларнинг 
миқдори етарли даражада бўлганлиги сабабли, ҳомиланинг эритро-
цитларига кучли зарар етказилади. 
Агарда она ижобий резус-факторга, ота манфий факторга эга бўлса у 
тақдирда ҳомила онадан ўтган ижобий резус-факторга эга бўлиб, она ва 
бола ўртасида иммунологик келишмовчилик вужудга келмайди. 
Шундай қилиб, одамларда қон группаларини ўрганиш натижа-
ларидан медицина ва суд амалиётларида, шунингдек, генетиканинг қатор 
назарий масалаларини ечишда фойдаланилмоқда. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish