479
да тўхталдик. Аммо ген билан боғлиқ бўлган ирсий касалликлар одамларда
кузатиладиган барча касалликларнинг 6-8 фоизини ташкил этади.
Кўпчилик касалликларнинг (90-92 фоиз) ирсий мойиллиги авлоддан-
авлодга ўтади.
Бундай касалликлар қаторига қандли диабет, юрак-қон томирлари ва
аллергик касалликлар, атеросклероз, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак
яраси, ревматизм, шизофрения, туғма пороклар ва бошқалар киради.
Юқорида келтирилган касалликларнинг конкрет касалликка нисбатан
мойиллиги авлоддан-авлодга берилади. Конкрет олинган касалликнинг
намоён бўлиши генотип ва шахсни ўраган ташқи муҳит омилларига боғлиқ
бўлади.
Сўнгги омиллар қаторига яшаш жойи (шаҳар ёки қишлоқ), ҳавонинг
турли газлар билан ифлосланганлиги, шовқин, овқатланиш характери,
бажариладиган ақлий ёки жисмоний меҳнат, қилинган меҳнатдан қониқиш
ёки қониқмаслик кабилар киради. Бу омилларнинг айримлари ирсий
мойилликка алоқадор бўлган касалликларнинг намоён бўлишига ёрдам
берсалар, бошқалари эса бу касалликка нисбатан профилактика ролини
бажаради. Сўз юритилаётган касалликлар полиген бошқарилиш хусусия-
тига эгадирлар. Бу генлар гетерозигота ҳолатда ҳам намоён бўлишлари
мумкин. Ирсий мойилликка эга бўлган касалликларни ўрганиш ҳозирги
замон тиббиёт генетикасининг актуал вазифаларидан биридир. Юракнинг
ишемик касали бир бутун популяцияга нисбатан касалнинг қариндош-
ларида 5 марта, қандли диабет 10 марта кўпроқ кузатилар экан. Қандли
диабетнинг инсулинга боғлиқ бўлган, инсулинга боғлиқ бўлмаган ва бошқа
турлари мавжуд. Инсулинга боғлиқ қандли диабет аутосома-рецессив
типда ирсийланиб иккита гомозиготалиларнинг бирида намоён бўлади.
Популяцияда диабетнинг бу тури 1 : 7,6 нисбатда учрайди. Инсулинга
боғлиқ бўлмаган қандли диабет аутосома-доминант типда ирсийланиб
авлоддан-авлодга унинг берилиш мойиллиги ўтади.
Қандли диабет кенг тарқалган касалликлардан бири. Бутун дунё
соғлиқни сақлаш ташкилотининг далилларига кўра 30 миллиондан ортиқ
киши қандли диабет билан касалланган. Бу касалликда одамнинг ўз
соғлиғини сақлаш унинг ҳаёт кечириш тарзига боғлиқ бўлади.
Шундай қилиб, шуни ишонч билан айтиш мумкинки, тиббиёт
генетикасининг ютуқлари инсон турли хил касалликлар олдида кучсиз,
ожиз деган қарашларни йўққа чиқармоқда. Касаллик омилининг хавфи
ҳамавақт ҳам ҳар бир олинган ҳолатда касалликни юзага келтириб чиқара
бермайди. Бу ерда касалликнинг профилактикаси мақсадида овқатланиш
режимига эътибор бериш, зарарли одатлардан воз кечиш, меҳнат ва дам
олиш режимига итоат этиш, жисмоний чиниқиш катта аҳамиятга эга
бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: