Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet257/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

шишасимон 
(кучли) навлари 
маъқул, макаронларни эса қаттиқ буғдойдан, қуруқ печеньенинг олий 
навлари юмшоқ буғдойнинг кучсиз навларидан фойдаланиб тайёрланади. 
Ҳозирги вақтда мамлакатимиз ғўза селекциясига халқаро пахта биржа-
ларида эътиборли бўлган “микронейр” кўрсаткичи кириб келди ва 
селекционерлар ўз ишларида толанинг белгисига ҳам аҳамият беришлари 
зарур бўлиб қолди. 
Атоқли генетик олим, академик Н.И. Вавилов селекциянинг мазмуни 
ва вазифаларини таърифлаб берди. Ҳозирги замон селекцияси янги нав, зот 
ва штаммлар яратиш жараёнида қуйидаги вазифаларни босқичма-босқич 
турли методларни қўллаган ҳолда амалга оширади: 


489 
1) Селекция ишининг объектлари бўлган ўсимликлар, ҳайвонлар ва 
микроорганизмларнинг нав, зот, штамм ва тур хилма-хиллигини ўрганиш. 
Селекция учун зарур бўлган дастлабки материал тўплаш, коллекцияларни 
яратиш. Бунинг учун ўсимликлар, ҳайвонларнинг турли-туман нав ва 
зотлари ҳамда уларнинг ёввойи ва ярим ёввойи аждодлари йиғилади, 
ўрганилади, қиёсий таҳлил қилинади ва баҳоланади. Уларнинг энг юқори 
сифатлилари селекция учун дастлабки материал сифатида селекционер-
ларга тавсия этилади; 
2) Селекцияда дурагайлаш, мутагенез ва генетик инженерия метод-
ларини қўллаш йўли билан ирсий ўзгарувчанлик доирасини кенгайтириш 
ва бундаги қонуниятларни таҳлил қилиш ва ўрганиш. Бунинг натижасида 
амалий селекция учун янада қимматлироқ, ирсий ўзгарувчанликка ўта бой 
материал сунъий яратилади. Оқибатда селекция самарадорлигини кескин 
ошириш имконияти яратилади; 
3) Яратилаётган нав, зот ва штаммлар белги ва хусусиятларининг 
ривожланишида ташқи муҳит шароитининг аҳамиятини аниқлаш. Бунинг 
натижасида организмлар ирсий белги ва хусусиятларининг ривожланиши 
даражасига ижобий таъсир этувчи табиий ва сунъий (агротехник ва зоотех-
ник шароитлар) омиллари аниқланади. Бу эса улардан юқори маҳсулот 
олиш технологиясини яратиш учун асос бўлиб хизмат қилади; 
4) Яратилаётган нав, зот ва штаммларнинг инсон учун фойдали 
белгиларининг келгуси авлодларда сақланиб, янада кучайиб боришини 
таъмин этувчи илмий асосланган танлаш методларини яратиш ва қўллаш. 
Танлаш селекция жараёнининг ҳамма босқичларида қўлланилади. 
Селекция олдида турган юқорида қайд этилган вазифаларни амалда 
бажариш учун аввало маданий ўсимликларнинг келиб чиқиши, хилма-
хиллиги ҳақида маълумотларга эга бўлиш талаб этилади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   253   254   255   256   257   258   259   260   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish