Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet260/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

VI.
 
Ҳабашистон. 
Африканинг Ҳабашистон тоғлигини ҳамда 
Арабистон ярим оролининг жанубини ўз ичига олади. Бу марказдан арпа
буғдой, қўқон жўхори, тарвуз, ғўза 
G.arboreum L.,
 
кофе дарахти, банан 
келиб чиққан. Жануби - Шарқий, Жанубий ва Жануби - Ғарбий Африкада
G. herbaceum L.
ғўза турининг ёввойи 
africanum
кенжа тури тарқалган. Бу 
марказда шу ҳудудларнинг эндемик ўсимликларидан бошоқли тэфф, мой 
берувчи нут ҳам мавжуд. Дунё маданий ўсимликларининг 3-4% шу 
марказдан тарқалган. 
VII.
 
Жанубий Мексика
ва 
Марказий Америка.
Бу марказ ўз ичига 
Мексиканинг жанубини, Марказий Американи ва Антил оролларини 
олади. Дунё маданий экинларининг 8 фоизи, шу жумладан, маккажўхори, 
какао, тамаки, қовоқ, кунгабоқар, қатор мевали (гвайява, анон, авокадо) 
дарахтлар, упланд ғўзаси (
G. hirsutum L
.), шу марказдан тарқалган. 
VIII.
 
Жанубий Америка.
Бу марказ Жанубий Америкада 
жойлашган Анд тоғлари ҳудудини ўз ичига олади. Бу картошка, батат 
(ширин картошка), ананас, ер ёнғоқ, маниок, америка ёнғоғи, илекс (чой 
олинади), ғўза (
G.barbadense L
.), каучук олинадиган гевея, хин 
дарахтларининг ватанидир. 
Маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш марказларининг дунё 
маданий ўсимликлар флорасига қўшган ҳиссалари бир хил эмас. Дунё 
флорасининг ¼ қисмини ташкил этувчи гулли ўсимликларнинг 50 
мингдан ортиқ турига эга бўлган Жанубий Американинг тропик флораси 
жуда кам маданий ўсимликларни берган. 13 мингдан ортиқ турларга эга 
бўлган тропик Африка ҳам кам сондаги маданий ўсимликларни берган. 
Жанубий Африкада жойлашган 7-8 минг ажойиб турларига эга бўлган Кап 


492 
ҳудудининг декоратив ўсимликларидан фойдаланиш йўлга қўйилмоқда. 
1500-1600 доирасида бўлган маданий ўсимлик турларининг (декоратив 
ўсимликлар бундан мустасно) атиги ¼ қисмигина ўзларининг бошланғич 
келиб чиқиш марказларидан четга чиққан холос. Н.И.Вавиловнинг 1926 
йилда чоп этилган “Маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш марказлари” 
деган асарида ўзининг бошланғич марказидан четга чиққан маданий 
ўсимлик турларининг кейинги тақдирлари ҳам қайд этилган. Ўзининг 
бошланғич ватанларидан чиққан айрим ўсимликлар бошқа марказларда 
катта ўзгаришларга учраганлар. Табиий ва сунъий танлаш натижасида 
улардан янги формалар, ҳатто янги кенжа тур ва турлар пайдо бўлган, бу 
эса катта аҳамият касб этади. Масалан, Жануби-Ғарбий Осиёдан Хитойга 
келтирилган буғдойдан бу ернинг муссонли иқлими (ёзги ёмғир жалалари) 
таъсирида бошланғич формалардан кескин фарқланувчи ўзига хос кенжа 
турлар ҳосил бўлган. Н.И.Вавиловнинг ишларини давом эттирган 
П.М.Жуковский (140-расм) ва бошқа олимлар Н.И.Вавилов томонидан
аниқланган 8 та марказга аниқликлар киритиб 
ҳозирги вақтда маданий ўсимликлар келиб чиқи-
шининг 12 та бирламчи марказларини ажрат-
дилар (141-расм). 
Маданий ўсимликларнинг келиб чиқиш марказ-
лари археологик тадқиқотларнинг кўрсатишича 
ҳайвонларни хонакилаштириш ҳудудлари билан 
узвий боғлиқ экан. Бундай ҳудудлар домести-
кация (уй ҳайвонлари) марказлари деб аталади. 
Жуда кўплаб ўтказилган зоологик тадқиқотлар 
уй ҳайвонларининг ҳар бир турига, унинг кўплаб 
зотларига қарамай, аксарият битта ёввойи аждод 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   256   257   258   259   260   261   262   263   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish