Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XX.2. Танлаш учун ўзгарувчанлик манбалари



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet262/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XX.2. Танлаш учун ўзгарувчанлик манбалари 
Бошланғич материалнинг ўзгарувчанлиги ўсимликларнинг янги 
навлари, ҳайвонларнинг зотлари ва микроорганизмларнинг штаммларини 
яратишнинг асоси ҳисобланади. Бунда комбинатив ва мутацион 
ўзгарувчанликлар, шу жумладан полиплоидия ҳам муҳим аҳамиятга эга. 
XX.2.1. Селекцияда комбинатив ўзгарувчанликдан
фойдаланиш 
Организмларнинг айрим хосса ва белгиларининг ирсийланиш 
қонуниятларини билган ҳолда селекционер ўзининг хоҳиши бўйича 
чатиштириш орқали авлодларда уларнинг ҳар хил бирикмаларини ҳосил 
қилиши мумкин. Масалан, буғдойда бошоқ типи билан ривожланиш 
характери (баҳорги ёки кузги)ни, дон сифати билан поясини; нўхатларда-
доннинг ранги ва шаклини; маккажўхорида-поянинг бўйи, доннинг ранги, 
сўтанинг катталиги, сўтада донларнинг жойлашиши тартибларининг 
бирикмаларини ҳосил қилиш мумкин. У ёки бу хосса, белгининг 
ирсийланиш қонуниятлари қанчалик яхши ўрганилган бўлса селекционер 
ишончли ҳолда ўзига керакли белгиларни организмда жамлаши, 
кераксизларини эса чатиштиришлар орқали бартараф этиши мумкин. 
Комбинатив ўзгарувчанлик асосан генларнинг комбинацияланиш-
ларидан келиб чиқади. Агарда ота-она формалари фақат икки жуфт аллел 
генлар бўйича фарқланса ва улар мустақил ирсийланган тақдирда ҳамда 
бир ген бошқа бир ген устидан тўлиқ доминантлиги шартида янги 
комбинацияларга эга бўлган иккита янги гомозиготали генотиплар 


495 
ривожланади. Буни қуйидагича кўрсатиш мумкин. 
Р ♀ АА bb x ♂ aa BB AABB - янги генотип 
F
1
Aa Bb AAbb - она генотипи 
F
2
aaBB - ота генотипи 
aabb - янги генотип 
Уч жуфт аллел генлар бўйича фарқланадиган ота-она формалар ўзаро 
чатиштирилганда F

да олтита янги генотип ривожланади. 
Р ♀ ААbbCC x ♂ aa BBcc AAbbcc - янги генотип 
aaBBCC - янги генотип 
F
1
AaBbCc aaBBcc - ота генотипи 
F
2
aabbCC - янги генотип 
aabbcc - янги генотип 
AABBCC - янги генотип 
AABBcc - янги генотип 
AAbbCC - она генотипи 
Агарда ўсимликлар чатиштиришда 4, 5 ва ундан ортиқ кўп аллел 
генлар жуфтликлари (n) билан фарқлансалар, у ҳолда организмларнинг 
гетерозиготалиги ҳисобига F
1
авлодида турли гаметаларнинг катта сони 
(2n) вужудга келади. Эркин кўпайиш шароитида бу ҳолат F

авлодида ҳар 
хил генотипларнинг (3n) ва турли фенотипларнинг (2n) катта сонини 
вужудга келтиради. Натижада катта ҳажмдаги янги генетик ўзгарувчанлик 
вужудга келиб, селекционер учун белгиларнинг янги комбинацияларини 
танлаш, яъни янги нав ва зотларни яратиш учун бой манба сифатида 
хизмат қилади. 
Бундан ташқари, янги генетик ўзгарувчанлик манбаси сифатида 
генлар трансгрессиясини ажратиш керак. Бунда белги намоён бўлиш 
кўрсаткичлари, яъни ажралиши ота-онага нисбатан икки йўналишда 
боради, онадан – паст бўйли генотипларни ва ҳоказоларни олиш мумкин. 
Тахмин сифатида битта миқдорий белги адаптив таъсирга эга бўлган бешта 
ген билан белгиланса, унда F

авлодида ота-онадан иккала ҳам йўналишда 
фарқ қилувчи комбинацияларни олиш мумкин : 
Р ♀ ААbbCCДДее x ♂ aa BBccddee
80 cм 60 cм 
F
1
AaBbCcDdee 
F
2
AABBDDCCee ………… . aabbccddee 
90 cм 50 cм 
Баланд бўйли она шаклидан Паст бўйли ота шаклидан ҳам
ҳам юқори-кучайган трансгрессия пастроқ-сустлашган трансгрессия 
Маданий экинларда асосан бошқа хўжалик белгилар билан оптимал 
равишда уйғунлашган ҳосилдорликни кўпайтириш йўналишида селекция 
ишлари олиб борилади. Одатда, ҳосилдорлик белгиси генотипда 
генларнинг мураккаб типдаги ўзаро таъсирланиши билан белгиланади. 


496 
Хўжалик белгиларнинг полигенли детерминацияланиши эвазига уларнинг 
ирсийланиши мураккабдир. Белгининг намоён бўлишида қанчалик кўп 
генлар сони иштирок этса, шунчалик уларни бир бири билан уйғунлашиш 
ҳар хил типлари мавжуд бўлиб ва шунчалик чатиштириш йўли билан 
генларнинг керакли комбинациясини олиш қийинлашади. Шунга 
қарамасдан комбинатив ўзгарувчанликдан ҳар хил ўсимлик шаклларидаги 
керакли белги - хусусиятларни бир генотипда уйғунлаштириш учун 
селекцияда кенг фойдаланилади. Нав ва шаклларни ўрганиб, баҳолаб, 
уларни 
чатиштириб 
олинган 
дурагай 
авлодларида 
мақсадга 
мувофиқларини танлаб бориш янги генотипларни яратиш имкониятини 
беради. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish