Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XX.2.2. Селекцияда мутацион ўзгарувчанликдан фойдаланиш



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet263/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XX.2.2. Селекцияда мутацион ўзгарувчанликдан фойдаланиш 
Ирсий ўзгарувчанликнинг бирламчи манбаи мутацион жараёндир. 
Ҳар бир нав ёки зотда спонтан (табиий) мутациялар пайдо бўлади. 
Табиатда мутацияларга табиий танланиш таъсир этади. Сунъий танлашда 
мутациялардан селекционер олимлар фойдаланади. 
Маданий нав ва зотлар ўзининг ирсий хусусиятлари билан ёввойи 
аждодларидан
фарқ қилади, ёввойи аждодлар энг яхши шароитларда ҳам 
ўзининг маданий турдош формаларнинг маҳсулдорлигини ёки унинг 
сифатини кўрсата олмайди. Узоқ давр мобайнида табиий мутацияларни 
сунъий танлаш ва уларнинг комбинацияларини чатиштириш йўли билан 
олинган янги генотипларни тегишли шароитларда ўстириш ва парвариш 
натижасида одамзот ўсимлик ва ҳайвонларнинг янги формаларини яратди. 
Мутацияларни экспериментал йўл билан олиш селекцияда 
бошланғич материални яратишда жуда катта имкониятларга эгадир. Бу 
борада Н.И.Вавиловнинг ирсий ўзгарувчанликда гомологик қаторлар 
қонуни муҳим аҳамиятга эга. Тажрибада олинган мутациялар табиатда бор 
бўлган формалар белгилари билан генетик ўхшашлиги кўпинча қайд 
этилади. Шунинг учун гомологик ўзгарувчанлик қонуниятларини билиш 
селекционер олимларга керакли бўлган формаларни топиш ёки яратишда 
катта ёрдам беради. 
Табиий мутациялар. 
Люпин (
Lupinus
) ўсимлигининг барча турлари-
нинг уруғлари заҳарли алкалоидли бўлиб, илдизлари эса азотни фиксация 
қилувчи бактерияларни ташувчи ҳисобланади. Шу сабабли чорвачиликда 
хашак сифатида ишлатилмасдан ўғит сифатида фойдаланилган. Дуккак-
дошларнинг бошқа турларида уруғи алкалоидсиз бўлган формалар мавжуд 
ва ирсий ўзгарувчанликнинг гомологик қаторлар қонунига асосан 
алкалоидсиз уруғли люпин мутацияси бу ўсимликда ҳам бўлиши 
мумкинлиги тахмин қилинган эди. Немис олими Зенгбуш 2,5 миллион 
люпин ўсимликларини таҳлилдан ўтказиб уруғида алкалоид моддаси кам 
миқдорда бўлган бешта ўсимликни ажратган. Лекин бу ўсимликларнинг 
дуккакларидан уруғи тез сочилиб тўкилар эди. Кейинчалик 10 млн. 


497 
ўсимлик орасидан битта дуккаклари очилмайдиган ўсимлик топилган. 
Унинг авлоди кўпайтирилиб, улар орасидан уруғлари алкалоидсиз, 
дуккаклари ўз вақтида очиладиган формалар топилган ва “ширин люпин” 
маданий ўсимлигининг 10 дан ортиқ навлари яратилиб кўп мамлакатларда 
ем-хашак ва ўғит сифатида кенг миқёсда ўстирилмоқда. Кўпгина маданий 
мевали дарахтларда ҳам табиий мутациялар қайд этилган ва улардан 
дурагайлашда фойдаланиб келинган. Табиий мутациялар гулчиликда кўп 
қайд этилган. Масалан, 
Murillo
номли мутант лоладан 60 та янги мутант 
олиниб, улар нав сифатида кенг ўстирилмоқда. Донли экинлар орасида 
маккажўхоридаги opaque генли табиий мутация маълум. Бу мутант лизин 
моддасига бой бўлиб ундан юқори лизинли дурагайларни яратишда 
фойдаланилади.

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish