Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XX.3.1.2. Аутбридинг – қариндош бўлмаган чатиштиришлар



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet269/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

 
XX.3.1.2. Аутбридинг – қариндош бўлмаган чатиштиришлар 
Қариндошлиги бўлмаган организмларнинг чатишишига 
аутбридинг
дейилади. Бунда бир нав ёки зот (нав ичидаги ёки зот ичидаги), ҳар хил 
нав ёки зот (навлараро ёки зотлараро) ва ҳар хил тур, туркум (авлод) 
ларнинг организмлари чатиштирилиши мумкин. 
Қариндош бўлмаган индивидларнинг чатиштирилишида гомозигота 
ҳолатдаги зарарли рецессив мутациялар гетерозигота ҳолатига ўтиб, 
дурагай организмга ўз таъсирини ўтказмайди. Қишлоқ ҳўжалиги амалиёт 
тажрибаси шуни кўрсатадики, бир турнинг ичидаги қариндош бўлмаган 
организмлар чатиштирилганда биринчи авлод дурагайлари кўпинча 


503 
ҳаётчан ва касалликларга чидамлироқ бўлиб, яхши маҳсулдорликка эга 
бўлишади. Кейинги авлодларда ажралиш юзага келади. Бир тур 
организмлари орасидаги қариндошлик йўқлиги шартли тушунчадир. Бу 
ерда аутбридинг тушунчасини ҳар хил популяцияларга мансуб бўлган 
организмлар чатишишига кўпроқ тўғри келади. Аутбридинг авлоддаги 
гетерозиготалик даражасини ва популяциянинг гетерогенлигини кўпайти-
ради. Юқорида қайд қилинганидек, текис инбред линиялар чатишти-
рилганда биринчи авлод дурагайлари ҳам одатда текис бир хил бўлади. Бу 
эса Г.Менделнинг F
1
дурагайларининг бир хиллиги қонунига мувофиқдир. 
Кейинги ажралиш эса гетерогенликни юзага келтиради. 
Аутбридингдан фойдаланилганда комбинатив ўзгарувчанлик ҳисо-
бига белгиларнинг яхши уйғунлашиши билан бир қаторда, салбий 
уйғунлашиш ҳолатлари ҳам вужудга келишини доим инобатга олиш керак. 
Шунинг учун чатиштиришдан сўнг керакли формаларни танлаш бўйича 
селекция ишлари олиб борилиши зарур. 
XX.3.1.3. Генетик узоқ формаларни дурагайлаш 
Генетик узоқ формаларни дурагайлаш деб ҳар хил тур ва туркумлар 
(авлодлар) ўртасидаги чатиштиришга айтилади. У генетик формаларни 
дурагайлашда айрим генлар комбинацияси, ҳар хил турларнинг хромосо-
малари, баъзан бутун бир геномлар комбинациясидан фойдаланилади, 
натижада айрим ҳолларда дурагайларда систематик ва биологик жиҳатдан 
узоқ формаларнинг хоссаларини мужассамлаштириш мумкин бўлади. 
Генетик узоқ формаларни дурагайлаш жуда қийинчилик билан амалга 
оширилади. Бунинг сабаблари турлича: кўпайиш муддатларининг бир-
бирига мос келмаслиги, ҳайвонларда бир тур индивидларининг бошқа тур 
индвидларида жинсий рефлексни ҳосил қила олмаслиги, жинсий аппарат 
тузилишларининг мос келмаслиги, ҳайвонларда бир тур индивидининг 
спермаси иккинчи тур индивидининг жинсий йўлида нобуд бўлиши, ўсим-
ликларда чанг найи ва уруғчи тўқимасининг мос келмаслиги ва бошқалар. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish