Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XX.4.1. Гетерозиснинг назарий асослари ва уларни



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet273/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XX.4.1. Гетерозиснинг назарий асослари ва уларни 
 сақлаш йўллари 
 
Ҳозирги кунда гетерозис ҳодисасининг моҳияти ҳақида тўртта гипо-
теза (фараз) мавжуд: 
1) 
Ўтадоминантлик (гетерозиготалик) концепцияси.
Бу гипоте-
зани америкалик олимлар Шелл ва Ист ўтган асрнинг бошларида тақдим 
этиб, биринчи авлод дурагайларининг кучли ривожланиш ва юқори 
маҳсулдорлигини бир ген жуфтлигида аллелларнинг ҳар хил сифатлилиги 
билан тушунтирадилар. Бунда гетерозиготадаги иккала аллел ҳам турли 
функцияларни бажариш билан бирга, ўзаро бир-бирини тўлдиради деб 
тахмин қилинади. Бу нуқтаи назардан гетерозиготаликнинг ўзи дурагай 
организмдаги маълум белгиларнинг кучлироқ ривожига таъсир кўрсатиб, 


507 
143-расм.
ЦЭП (цитоплазматик эркаклик пуштсизлиги) дан фойдаланиб
маккажўхорида қўш дурагай олиш схемаси 
ота-она формаларига нисбатан дурагайда юқори бўлган кўрсаткичларни 
намоён қилдиради. Максимал ҳолдаги гетерозис, одатда қариндош 
бўлмаган линияларни чатиштирганда намоён бўлади. Шунинг учун 
функционал ва бошқа хусусиятлар бўйича ҳар локуснинг аллеллари ўзаро 
қанчалик фарқланса, гетерозиготалик ҳолатининг самараси шунчалик 
юқори бўлади дейишга асос бор. Гетерозиготалик гипотезаси кўп 
олимларнинг турли объектлардаги (арпа, помидор, маккажўхори) 
тадқиқотларида ўз тасдиғини топган. Шунга қарамай, гетерозиготалик 
гипотезаси гетерозисдек мураккаб ҳодисанинг намоён бўлиш механизмини 
тўлиғича ҳар томонлама тушунтиришга ожизлик қилади.
2) 
Доминантлик гипотезаси.
Бу гипотеза гетерозис ҳодисасини 
доминант генларнинг самарали фаолияти натижасида зарарли рецессив 
аллелларнинг фенотипик намоён бўлмаслиги билан изоҳланади. Бу 
гипотеза аниқ ва ишончли равишда Д. Джонс (1917) томонидан тақдим 
этилган. Унинг фикрича бу гипотезани икки вариантда изоҳлаш мумкин: 
биринчиси – қулай доминант генларнинг гетерозисдаги аҳамияти фақат 
зарарли рецессивларни ишлатмаслик билан чегараланмай, балки уларнинг 
ўзаро ҳаракати икки хил таъсирга боғлиқ эканлигидир. Ўзаро таъсирнинг 
бир хили - гомологик хромосомаларнинг бир хил локусларида жойлашган 
доминант генларнинг қулай таъсирлари бир-бирига қўшилиб жамланган 


508 
ҳолда кўпайишдан иборат. Дурагай гетерозиснинг энг юқори даражаси 
унинг генотипида максимал миқдордаги қулай доминант генлар 
тўпланганда намоён бўлади. Иккинчи хили – назарий тахмин қилиш 
мумкинки, ҳар хил аллел жуфтликларига мансуб бўлган доминант генлар 
орасида турли типдаги ўзаро таъсир бўлиши мумкин: айрим доминант 
генлар нафақат ўзининг рецессив аллелларини, балки бошқа аллел 
жуфтлигидаги доминант генларни ишлатмаслиги мумкин. Бу ҳодиса 
эпистаз деб аталади ва бунинг мавжудлигини тасдиқловчи далиллар 
олинган. 
Гипотезанинг иккинчи варианти: ёввойи типдаги доминант аллеллар 
рецессивларга нисбатан кўпроқ қулай таъсир қилиб, бунда комплементар 
таъсирда ҳаракатланадиган доминант аллеллар самараси бир-бирига 
қўшилиб кўпаяди. 
Қайд қилиш лозимки, доминантлик гипотезаси гетерозиготалик (ўта-
доминантлик) гипотезасини инкор этмайди. Иккала гипотезада кўриб 
чиқилган гетерозиснинг сабаблари бир вақтнинг ўзида фаолият кўрсатиши 
мумкин. Шунинг учун гетерозиготалик ва доминантлик гипотезаларини 
гетерозис умумий назариясининг муҳим таркибий бўлимлари тарзида 
кўрилиши керак. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish