84
артериал босим, коронар артериялар, ичакларда овқат хазм килиш ва х.к
фаолиятининг ўзгаришига олиб келиши маълум. Эмоционал стресс ва бошқа
таассуротлар туфайли олий нерв бузилишлари натижасида пайдо бўлган жараёнлар
асабга боғлиқ невроген, психоген рухиятга боғлиқ касалликлар сифатида фарқланади.
Рухий кечинмалар, ғам-ғусса ва ташвиш кабилар
биринчи навбатда нерв
системасининг организмдаги химоя механизмларини сафарбар этиш қобилиятини
унинг функционал имкониятларини камайтиради ва организмнинг ташқи ҳамда ички
мухитини ўзгаришларига нисбатан мослашув қобилиятларини қийинлаштиради,
заифлаштиради ёки уларнинг ривожланишига имконият бермайди.
Инсонга патоген таъсир кўрсатадиган омиллар орасида сўзнинг нихоятда
махсусланмаган, ўзига хос кўп томонлама аник таъсири бордир. Маълумки, сўз
воситасида физиологик жараёнларнинг кечишида кескин ўзгариш яратиш мумкин.
Айни шу йўл билан юрак фаолиятининг тезланиши ёки секинлашиши ва
томирларнинг торайиши ёки кенгайишини, меда секрециясини кучайиши ёки
камайишини, моддалар алмашинувини суръатининг ўзгаришини хаттоки яллиғланиш
жараёнларини ва х.к чақириш мумкин. Сўз воситасида пайдо бўладиган
эмоционал
зўриқиш ва у билан алоқадор рухий шикастланишлар организмнинг соматик
тузилмалари ва функцияларига жиддий таъсир кўрсатади. Баъзан хаддан ташқари
эмоционал зўрикиш натижасида инсонда диабет,
тиреотоксикоз, гипертония каби
касалликларни ривожланиши барчага аён. Баъзи касалликлар эса шартли ревлекслар
йўли билан пайдо бўлиши мумкин. Масалан: стенокардия ва бронхиал астманинг
хуружлари ва х.к бир неча бор айни бир шароитда пайдо бўлгандан сўнг
бемор
такроран фақат айни шу шароитга тушиб қолганида этиологик омилнинг бевосита
иштирокисиз хам юзага келиши мумкин. Бундан хулоса шуки психик-рухий
таъсирлар натижасида қатор хасталиклар кечиши тезлашади. Такрорланишига,
оғирлашувига ва уларга хар хил асоратларнинг қўшилишига сўзсиз сабаб бўлиши
мумкин.
Тиббиёт ходимларининг салбий муносабатлари
беморлар холатига кучли
таъсир кўрсатишига саноқсиз мисолларни келтириш мумкин. Хушмуомалалик, илиқ
сўз, беморнинг «юрагига» гапирилган сўз муолажаларнинг самарали бўлишига олиб
келади. Баъзан эхтиётсиз муомала натижасида беморга салбий рухий туртки, жарохат
етказиш натижасида бемор ахволининг оғирлашуви ва хатто янги хасталикнинг юзага
келишлиги хақида жуда кўп ахборотлар бор. Бундай касалликларга ятроген
касалликлар (юнонча – ятрос–врач, ген–хосил қилиш, яратиш) дейилади. Хатто
бехосдан нохуш фожияли ходисалардан хабар олган инсоннинг тўсатдан ўлиши
хақида тиббий адабиётда сон-саноқсиз
маълумотлар борки, булар касалликларнинг
пайдо бўлиши, уларнинг кечиши ва ривожланишида сўзнинг нихоятда катта
аҳамиятидан далолат беради. Клиник текширишларнинг кўрсатишича, бемор
шифокорлар томонидан айтилган сўзларга жуда сезгир бўладилар. Бундан чиқадики,
шифокор бемор билан сухбат қилганида нихоятда эхтиёт бўлиши, хар сўзни ўйлаб
гапириши лозимдир. Айни вақтда беморнинг дардига ёрдам бериш, «малҳам» бўлиш
унинг хушмуомала бўлиши, рухини кўтариши ва шу
кабилар билан беморнинг
муолажасини тезлаштириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: