78
Инсоннинг ортиқча юкни кўтарилиш имкониятлари
2-
Жадвал
Тезланишнинг
йўналиши
Ортиқча юк
векторининг
йўналиши
Ортиқча
юкнинг
катталиги
(
нормага
нисбатан
ҳисобда)
Ортиқча
юкнинг
таъсир
қилиш
муддати
(
секунд
ҳисобида)
Учувчининг холати
Оёқдан бошга
томон фазага
парвоз қилиш
кўтарилиши.
Бош оёқ
томон
(
мусбат-
ортиқча юки)
5-6
8-9
9
ортиқ
20-30
20-30
20
дан кўп
эмас
Ишлаш
қобилиятининг
пасайиши, кўриш,
кўз олдида кулранг
парда пайдо бўлиб
хушдан кетиш
мумкинлиги
кузатилади.Ҳаёт
учун хавфли.
Бошдан оёққа
томон кўниш
вақти
Оёқ-бош
томон
(
манфий-
ортиқча юк)
1-2
3
5-6
10-20
10-20
0,2-0,5
Ишлаш
қобилиятининг
пасайиши. Ҳаёт учун
хавф пайдо бўлиши.
Пастга
катапультланишда
кузатилиши мумкин.
Олдинга қараб
йўналиш
Орқа-кўкрак
қафаси
(
кўндаланг
ортиқча юк)
12-14
14
ортиқ
100-
кўпроқ
100-
камроқ
20-
камроқ
Ишлаш
қобилиятининг
сақланиши. Ишлаш
қобилиятининг
пасайиши.
Тўқималар
деформацияси, кўз оқ
пардаси
томирларининг
ёрилиши
2.9.
ВАЗНСИЗЛИК
Инсон вазнсизлик холатини фақат космик учишларида бошидан кечиради.
Сунъий шароитда қилинадиган жуда қисқа муддатли вазнсизлик даврларни аслида
бундан мустасно қилса бўлади, чунки у фазода кузатиладиган вазнсизлик ва бошқа
омиллар таъсирини хар холда тўлик акс этдирмайди.
Вазнсизлик-бу инсон танасига оғирлик кучи ёки унга тенг келадиган инерцион
кучлар таьсир қилмаган холатидирки жисмнинг (шу катторда инсоннинг) массаси “О”
га тенгдир.
Аммо бунда организмнинг ўзида пайдо бўладиган механик таъсирлар маълум
даражада
сақланиб
қолади.
Масалан,
томирлар
ва
тўқималарнинг
79
механорецепторларига нисбатан кўрсатилган таъсирлари камаядию, лекин бутунлай
йўқолиб кетмайди. Юрак, томирлар, нафас мушаклари фаолиятидаги механик
жараёнлар сақланиб қолади, нафас мушаклари фаолиятидаги механик жараёнлар
сақланиб қолади, шунингдек тананинг тетиклиги ва тўғрилигига оид рефлекслар ҳам
сақланади.
Ортиқча юк таъсирига нисбатан вазнсизликнинг организмда касаллик ҳосил
қилиш таъсири солиштириб бўлмайдиган даражада камдир.
Вазнсизлик холатида организмда асосан сенсор, ҳаракат ва вегетатив
ўзгаришлар пайдо бўлади.
Сенсор ўзгаришлар-ориентация (атрофни англаб мослашиш)нинг бузилиши ва
қийинлашуви, бош айланиши, гўё қийшайиб оғиб кетаётгани, “тўнтарилиб” қолиш
ҳолатларини сезиш, кабилар билан намоён бўлади. Бу реакцияларни пайдо бўлиши
анализаторларнинг рецептор зоналаридан ўзгарган афферентацияларнинг вужудга
келишига боғлиқ. Бу рецептор зоналарга проприорецептив, вестибуляр, тери
рецепторлари киради. Анализаторлар ишининг функционал бузилиши, вазнсизлик
шароитларида отолит аппаратнинг ярим ойсимон найчаларига рецептор таъсирининг
кучсизланиши ва эхтимол кориолис тезланишнинг таъсирида космик чайқалишнинг
пайдо қилиниши билан боғлиқдир. Бу билан бирга ер шароитида ҳосил бўладиган
чайқалишнинг аломатларига ўхшаш сенсор ва вегетатив ўзгаришлар хам пайдо
бўлади.
Вегетатив ўзгаришлар вазнсизлик шароитида яққол кўринади. Артериал
босимнинг беқарорлиги ва кўпинча пасайиши кузатилади. Юрак томонидан аввало
тахикардия юзага келса, кейинги даврларда брадикардия билан алмашинади. Бундай
ўзгаришлар
юракнинг
механик
юкламасининг
камайшига
функционал
мослашувининг оқибатида бўлса керак.
Нафас бошида бироз тезлашади, кейин нормаллашади, сўнг эса секинлашади.
Овқат хазм қилиш органларининг функциялари унчалик ўзгармайди. Вазнсизлик
ҳолати узоқ давом этса тана массаси, асосан сувни йўқотиш (диурезнинг
ажратилишини) ҳисобига анчагина камайяди ва айни вақтда натрий ионларининг
ажратилиши кучаяди, юрак-томирлар системаси фаолиятида гидростатик босими
деярли йўқолади. Чунки, вазнсизлик холатида томирлардаги қоннинг гидростатик
босими деярлик йўқолиб ер шароитида мавжуд бўлган тананинг юқори ва пастки
қисмларидаги қон босими ўртасидаги фарқ йўқолади. Масалан ер шароитида оёқ
товонидаги қон босими юрак даражаси сатхига нисбатан 100 мм симоб устунича, мия
томирларида эса 30-40 мм симоб устинича пастдир. Гидростатик босимининг
йўқолиши туфайли вазнсизликда қон ҳамма томир системасининг барча қисмларида
баробар тақсимланади, демак тананинг юқори қисмини қон билан тўлиши ер
шароитидагига нисбатан ортади. Бўлмачаларни қон билан хаддан зиёд тўлиши ва
уларнинг чўзилиши антидиуретик гормон ишлаб чиқарилиши рефлектор йўл билан
камайтирилади, бу эса сийдик ажралишини кўпайшига, натрий йўқотилишига,
дегидратация-сувсизланишга ва айланаётган қон хажмининг камайишига олиб
келади.
Узоқ муддатли вазнсизлик холати организмдан кальций ажралишининг
кучайиши билан кечади. Вазнсизлик холати 7-8 ҳафта давом этганида суяклардаги
кальцийнинг миқдори 5-7 % га камаяди. Кальцийнинг қонга тез сўрилиши сон,
суяклари, умуртқа таналари ва товон суягида, яъни моддалар алмашуви энг тез содир
бўладиган суяк тўқималарида шиддатли равишда кузатилади.
Вазнсизликда харакатнинг ўзгариши унчалик кучли эмас бунда харакат
аниқлиги бироз камайса ҳам космонавтлар умуман ишлаш қобилияти йўқотмайдилар.
80
Асосан нозик координацион харакатларни бажариши бузилади ва мушакларнинг
тонуси бироз камаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |