81
қобилиятига боғлиқ. Биргина кимёвий модда ўз дозасига кўра организмда ҳам
муолажавий таъсир кўрсатиши ҳамда оғир захарлагиш аломатларини чақириши
мумкин. Организмнинг ёши, бошқарувчи системаларининг функционал холати хам
кимёвий моддаларнинг захарловчи таъсири паст ёки кучли бўлишида катта аҳамиятга
эга. Одатда овқат хазм қилиш системасига тушган кимёвий модданинг таъсири тери
ости ёки айниқса қонга юборилганлигига нисбатан бир неча марта кучсиз бўлади.
Чунки ичаклардан қонга сўрилган моддалар жигарнинг антитоксик фаолияти туфайли
зарарсизлантириш жараёнига дуч келади.
Захарларнинг деярли барча турлари хар хил орган ва тўқималарни шикастлаши
ҳисобга, марказий нерв системасига у ёки бу даражада таъсир кўрсатади. Шуни хам
ёдда тутиш керакки, марказий нерв системаси баъзи заҳарлар таъсирига ниҳоятда хам
сезгир ва берилувчандир.
Баъзан айни бир захарли модданинг такроран таъсири натижасида организмда
одатланиш (ўрганиш ёки кўникиш) ходисаси пайдо бўлади. Захарнинг таъсирига
одатланиш ходисаси пайдо бўлишининг бир неча механизмлари маълум. Бунда тери
ва шиллиқ қаватларнинг ўтказувчанлик қобилиятининг пасайиши (масалан: арсен
бирикмаларига нисбатан) захарларни тўқима ичидаги
парчаланишининг тезланиши
ёки уларнинг таъсирига нисбатан организмда қаршилик, химоя этувчи
реакцияларининг пайдо бўлиши, захарларнинг организмдан ажаратувчи системалари
воситасида жуда тезликда улардан холи бўлишлик ҳамда тўқималарнинг уларга
нисбатан сезгирлигининг пасайиши каби хусусиятлар кузатилади. Баъзи холларда
организмга такроран тушган захарларга нисбатан юқори сезувчанлик пайдо бўлади.
Бу захарли моддаларга қарши организмда аллергиянинг пайдо бўлиши ҳамда баъзи
захарларнинг организмда тўпланишига ва х.к боғлиқдир.
Экскретор системаларининг ва организм баръер функцияларининг бузилиши
захарларни организмда тўпланишига қулай шароит яратади.
Эндоген ва инфекцион интокцикациялар
захарланишнинг хусусий
кўринишларидан биридир. Эндоген табиатли моддалар, масалан: моддалар
алмашинуви бузилишининг ва тўқималарнинг парчаланиши натижасида хосил бўлган
махсулотлар билан захарланишга аутоинтокцикация дейилади. Аутоинтокцикациялар
ажратиш органларининг фаолиятини бузилиши, ичакда сўрилиш жараёнининг
меъёридан четга чиқиши ва моддалар алмашинувининг бузилиши натижасида пайдо
бўлади. Уларнинг ривожланишида жигарнинг баръерлик функцияси ва
буйракларнинг экскретор фаолиятининг бузилишининг катта аҳамияти бор. Моддалар
алмашинувининг баъзи махсулотлари ва ичакларда чириш натижасида пайдо бўлган
токсик моддалар организмдан ичаклар орқали ажратилади. Ичакларни баръерлик
фаолияти бузилганида (масалан: ичаклар буралиб қолганида ва х.к)
улардаги
парчаланиб кетмаган озиқ моддалар ва чириш махсулотлари, ҳамда ичакнинг
микрофлораси ва хазм терментлари қонга утиб организмда оғир интоксикацияни
чақиради.
Кимёвий патоген омилларнинг мухим бир гуруҳини канцероген моддалар
ташкил этади. Бундан ташқари кимёвий омиллар организмнинг иммун системасига
таъсир этиб, унда юқори сезувчанлик холатини (аллергия) пайло қилади ва уб
моддалар аллергенлар деб аталади. Баъзи кимёвий
моддаларга, дориларга ва овқат
махсулотларига нисбатан организмда туғма юқори ортиқча сезувчанлик хам бўлиши
мумкин.
Кимёвий патоген омилларнинг таъсирида пайдо бўладиган ўзгаришлар орасида
мутациялар
алохида
ўрин
эгаллайдилар.
Баъзи
кимёвий
моддаларни
ҳомиладорликдан олдин ёки ҳомиладорлик даврида қабул қилиниши ирсий
мутациялар ва туғма нуксонларга (тератогенез) сабаб бўлади. Дори воситаларининг
82
тератоген таъсирини олдини олиш патофизиологик тадқиқотларнинг мухим
аҳамиятга эга бўлган муаммоларидан биридир. Бундан кўриниб турибдики, деярли
барча янги дори клиник амалиётга тадбиқ этилмасдан аввал экспериментда чуқур
синовдан ўтказилиши, уларнинг тератогенлик таъсирининг бор йўқлиги ва бошқа
салбий хусусиятлари аниқланиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: