Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
1-
Жадвал 
Касалликнинг 
сабаби 
Рецептор 
Қўзғалишнинг 
йўли 
Оҳирги натижаси 
Кўз ўнгида 
нарсаларнинг лип-
лип ўтиб туриши 
Кўзнинг тўр 
(
ретина) пардаси 
охирлари 
мияча 
Бош айланиши, 
харакат 
координациясининг 
бузилиши. 
Арғимчоқ учиш, 
силкиниш, 
айланиш
Қорин 
бўшлиғидаги 
органлар шиллиқ 
ва сероз 
қатламлардаги 
сезувчи нерв 
охирлари 
Харакатлантирувчи 
ядроси ва 
харакатлантирувчи 
толалари 
Кўнгил айнаши, 
қусиш, брадикардия, 
тер босиши, артериал 
босимнинг 
пасайиши.
 


76 
Ортиқча даражали юк (юклама)нинг ортиши 
 
Маълумки, жисмга тезланишлар таъсир қилганида инерция кучлари пайдо 
бўлиб, улар ҳамма вақт тезланишга тескари томонга йўналади. Медицина ва 
биологияда бу кучларни номлаш учун “ортиқча юк” деган иборани қўллаш қабул 
этилган. 
Ортиқча юк (п)-инсон танасига таъсир қилган кучнинг (г) бадан масса (т) сига 
нисбатига тенг. 
Ортиқча юкни ўлчови бўлмайди ва у нисбий бирликларда ифодаланиб,тана 
массасининг берилган тезланишларда ернинг тортиш кучига нисбатан неча марта 
ортганлигини кўрсатади, хулоса қилиб айтганда инерция кучларнинг йўналиши 
(
ортиқча юкнинг вектори-ўлчами) ҳамма вақт тезланишига қарама-қарши бўлади. 
Ортиқча юк вектори тананинг вертикал ўқига нисбатан ортиқча юкларнинг 
бўйлама ва кундаланг турларига ажратилади. Бўйлама ортиқча юкларга қуйдагилар 
киради: мусбат ортиқча юклар (кранио-каудал) ортиқча юкнинг вектори бошдан оёқ 
томонга йўналадиган масалан, лифтда юқори кўтарилаётган. 2) манфий бўйлама 
ортиқча юк (каудо-краниал)ни вектори оёқдан бошга йўналган бўлгани масалан, 
лифтда пастга тушаётганда вақтда. 3) кўндаланг ортиқча юк-ортиқча юкни вектори 
орқадан кўкрак томонга йўналганда ёки кўкракдан орқага томон йўналганда. 4) 
ёнбошга йўналган ортиқча юк-ортиқча юкнинг вектори биқиндан-биқинга томон 
йўналганда ортиқча юкнинг йўналиши организмда юз берадиган унинг оқибати учун 
хар жихатдан катта аҳамиятга эга. Организмга энг қисқа вақт ичида таъсир қилувчи 
бўйлама манфий ортиқча юклар унда энг оғир шикастланишларни чақиради. 
Ер шароитида пайдо бўлувчи ортиқча юкнинг таъсиридан одам организмида 
унча жиддий ўзгаришлар юзага келмайди. Тез учувчи авиация ва космик кемалар 
воситасининг ривожланиши натижасида инсонинг анчагина кучли тезланиш ва 
ортиқча юкларга чидай олишлик муаммоси пайдо бўлади. 
4-
чи жадвалдан кўринишича, инсон катта ортиқча юклар таъсир қилганида 
бирнеча секундан бир минут ичида ўзининг ишлаш қобилиятини сақлай олади. 
4-
чи жадвалда чиниктирилган учувчиларнинг ортиқча юкламани кўтара олиш 
имконияти 
хақидаги 
маълумотлар 
келтирилган. 
Учувчининг 
холатини 
бахоланишнинг асосий мезони қилиб унинг ишлай олиш фаолиятини ўзгаришлари 
олинган. Чиниқмаган шахслар учун ортиқча юкни кўтара олиш анчагини пастдир. 
Инсонга ортиқча юк таъсир қилганда унинг бутун танасида оғирлик пайдо 
бўлади бошида қийинлашувини, кейинчалик эса эркин харакат қилиш имкониятининг 
бутунлай йўқолиши хис қилиш характерлидир. Юмшоқ тўқималарни ва қатор 
органларни ортиқча оғирлик йўналишуви бўйича силжиши келиб чиқади. 
Бошдан оёқга йўналган ортиқча юклар таъсирида аҳамиятли ўзгаришлар кўз 
олдининг хиралашиши ва перифирик сусайши, кўз ўнгида “кулранг парда”ни пайдо 
бўлиши, кейинчалик эса марказий кўришнинг кучсизланиши ёки бутунлай йўқолиши, 
кўз олдида “қора парда”ни пайдо бўлишлари характерлидир. Бу ўзгаришлар бош 
мияда кўзнинг тўр катламида гемодинамиканинг ўзгаришлари билан боғлиқ. Оёқдан 
бош томон йўналган ортиқча юклар таъсирида бошда кучли оғриқ сезгиларини пайдо 
қилади, хатто қовоқларга ва кўзнинг оқ пардасига қон қуюлиши мумкин. 
Кўндаланг ортиқча юклар таъсирида нафас олишнинг қийинлашиши ва хатто 
нафас ола олмаслик, эпигастрал сохада кучли оғриқнинг пайдо бўлиши кузатилади. 
Ортиқча юк таъсирида пайдо бўлган ўзгаришларнинг гемодинамика ва 
нафаснинг бузилишлари етакчи аҳамиятга эга. 


77 
Гемодинамиканинг ўзгаришлари асосан қоннинг қайта тақсимланишига 
боғлиқдир. Мусбат ортиқча юкларда (бош-оёқ йўналишида) қон қорин бўшлиғи ва 
оёқларга кўп миқдорида оқиб келади.
Қонни қайта тақсимланиши натижасида юракдан пастда жойлашган 
томирларда артериал босим кўтарилади, юракнинг зарб (систолик) хажми ортади, 
гавданинг юқори ярмидаги томирларда эса пасаяди. Бош мия ва сезиш органларида 
пайдо бўладиган анемиядан хушни йўқотиш каби ўзгаришлар юзага келиши мумкин. 
Оёқдан бош томонга ёўналган ортиқча юклар (манфий ортиқча юк) таъсирида 
қон гавданинг ярмидаги томирларга тупланади ва бу томирларда артериал босимнинг 
кўтарилишига сабаб бўлади. 
Кўндаланг ортиқча юкларда умумий гемодинамика, бўйламадагиларга 
нисбатан бирмунча ўзгаришлар содир бўлади, бу асосан энг катта томирларнинг 
тананинг узун ўқи бўйича жойлашганлигига боғлиқдир. Аммо кўпгина органлар ва 
тўқималарда микроциркулятор ўзан ҳамма йўналишлар бўйича баб-баравар 
тақсимланган бўлиши мумкин ва шу туфайли кўндаланг ортиқча юкларда қоннинг 
регионал силжишлари кузатилган бўлиши, мисол учун кўкракдан-орқага йўналган 
ортиқча юкда, ўпка системасининг томирларида бўлиши мумкин. 
Нафас ва газлар олмшувининг бузилиши, хам ортиқча юкнинг йўналишига 
боғлиқ. Мусбат бўйлама ортиқча юкларда ўпка вентиляцияси кучаяди: яъни нафасни 
чуқурлашиши ва нафас харакатларининг сони кўпаяди. Нафас хажмининг кўпайиши 
диафрагманинг пастга тушушига боғлиқ бўлса керак. Нафаснинг минутлик ҳажми 
баъзида 3-мартадан кўпроқ ортади, оксигенни истеъмол қилиш ва СО

ажратиш 
кучаяди, нафас коэффициенти ортади. Бироқ, нафаснинг минутлик хажмининг 
кўпайгани билан ўпка томирларида гемодинамика жиддийгина бузилади ва шу 
сабабли гипоксия холати аста-секин кучайиб боради. Маълум бўлишича ортиқча 
юкни таъсири 6-7 мартда ошганида ўпканинг юқори қисимларида қоннинг харакати 
тўхтайди, ўрта қисимларда эса қон харакати ўзгармайди, пастки, қисмларида эдема ва 
ателектаз юзага келади. 
Нафаснинг энг оғир бузилишлари кўндаланг йўналган ортиқча юкларда пайдо 
бўлади, бу нафас харакатининг биомеханикасини ўзгариши ва кичик қон айланиш 
доирасининг томирларида қон айланишининг бузилишининг бирга қўшилиб 
кетишига боғлиқ. Нафас қийинлашади нафас олиш тезлашиш даврида нафас олиш 
узаяди, нафас чиқариш эса қисқаради ва аста-секин нафас чуқурлиги хам камайиб 
боради. Оғир юкнинг кўпайиши билан ўпканинг хаёт сиғими камаяди. 
Нафас функциясининг ўзгариши ва гемодинамик бузилишлар гипоксемияга 
ҳамда барча орган, тўқима, энг авало бош мия ва юракнинг гипоксиясига олиб келади. 
Бундай холатда организмнинг ташқи ва ички рецепторларидан хосил бўлган ўзгарган 
афферент импульслар оқими катта аҳамиятга эга. Бош мия гипоксияси билан бирга 
фавқулотда 
пайдо 
бўлувчи 
импульсация 
организмнинг 
хаётий 
зарур 
функцияларининг марказий бошқарилиши бузилишига олиб келади, ва организмнинг 
компенсатор-мослашув имкониятлари пасаяди. Юқори ортиқча юк таъсирида, юрак, 
томир, нафас етишмовчиликлари пайдо бўлиб, ўлимга олиб келиши мумкин. (2-
Жадвал) 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish