2.6.
ИОНЛАШТИРУВЧИ НУРЛАРНИ ОРГАНИЗМГА ПАТОГЕН
ТАЪСИРИ
Ионловчи нурлар патоген таъсирининг умумий характеристикаси
Ионлаштирувчи нурлар-Рентген нурлари, нейтрон ва протонлар оқими α, β, γ-
заррачалари ҳаракат қилган муҳитдаги ҳар қандай объектдан ўтиш ҳоссасига эга.
Ядро реаторларида, Черонбиль каби атом электорстанцияларини портлашида, Рентген
аппаратларидан фойдаланилганда, радиоактив изотопларга алоқадор тадқиқотлар
вақтида, радиоктив маъданларини қазиб олишда ҳавфсизлик техникаси қоидаларига
риоя қилинмаганда инсонларга ионлаштирувчи нурлар таъсир кўрсатади. Бундан
ташқари ионлаштирувчи радиация ядро қуролининг асосий таъсир этувчи
омилларидан ҳамдир.
Ионлашдирувчи нурларнинг ҳар-хил турлари тўқималарга ўтиш қобилиятига ва
ионлашдирувчи таъсирига кўра бир-биридан фарқ қилади. Ионлаштириш ҳоссасига
кўра α -нурлар бошқа ҳамма нурлардан кучли, бироқ уларни тўқималарга кира олиш
қобилияти кучсиз, γ-нурлар эса аксинча юксак даражада тўқималарга кира олади ва
кучсиз ионлашдириш ҳоссасига эга.
Ионлашдирувчи нурлар кўпинча организмга ташқи муҳитдан (тери ва шиллиқ
пардалар орқали) таъсир кўрсатади. Аммо радиоактив моддалар овқат сув, ҳавонинг
таркибида ҳазм ва нафас органларига, ҳамда терининг шикастланган жойларидан
тўқималарга киради, ҳамда организмни ички муҳити орқали хам таъсир қила олади.
Нурлар билан шикастланиш организмда маҳаллий ва умумий, кечишга кўра ўткир ва
сурункали бўлади. Ҳар-хил радиоактив нурларининг шикастловчи таъсири уларни
тўқималардан ўтиш қобилияти ва ионлашдирувчи таъсирининг кучига боғлиқ.
Масалан γ-нурлар биологик таъсирига кўра рентген нурларига нисбатан 10 мартадан
ортиқроқ фаолликка эга. Нурларнинг шикастловчи таъсирини оғирлиги организмнинг
реактивлигига боғлиқ. Эволюцион ривожланиш жиҳатидан содда тузилган ҳайвонлар
ионлашдирувчи нурлар таъсирига анчагина чидамлидир. Сут эмизувчи ҳайвонлар
нурланишига нисбатан қаршилиги камдир. Қуйида ҳар-хил жониворлар учун
ионлашдирувчи нурланишнинг летал дозаси (ЛД 50) тўғрисида маълумот
келтирилган.
Амёбалар -
100000
Р
Қуён -
800
Р
Сичқон -
550
Р
Маймун -
550
Р
Денгиз чўчқаси -
400
Р
Ит -
400
Р
Инсон -
400
Р
67
Ионлашдирувчи нурларни организмга таъсирида фардий сезувчанликни ҳам
аҳамияти мавжуд. Нурнинг маълум дозаси бир ҳайвоннни ўлдиргани ҳолда, шу
турдан ҳисобланувчи бошқа ҳайвонга кучсиз таъсир қилади. Итларда ўтказилган
тажрибалардан маълум бўлишича баъзилари 275 Р дозада нурланиш таъсирида ўлади,
бошқа итларга бу дозадаги нурлар ўлдирувчи таъсир қилмайди, бундай итлар учун
ўлдирувчи доза 500 Р ташкил қилади. Ўсаётган организм айниқса гўдаклар
ионлашдирувчи нурларнинг таъсирига нисбатан ниҳоятда юқори даражада сезгирдир.
Ионлашдирувчи нурларнинг патоген таъсирини механизмлари
Ионлашдирувчи нурлар биологик субстратларда физикавий, физик-кимёвий ва
кимёвий ўзгаришлар пайдо қиладилар. Атомларнинг ташқи электрон орбиталарида
айланувчи электронлар ионлашдирувчи нурлар таъсирида улардан ажралади. Бунинг
оқибатида тўқима ва ҳужайраларнинг таркибидаги нейтрал ионларга айланади. Бу
ионлар ўз навбатида бошқа атомларга таъсир этиб ионлашув занжирини давом
эттиради. Сув тирик организмни таркибига кирадиган бошқа кимёвий бирикмаларга
нисбатан жуда тез ионлашади. Радиация таъсири натижасида сув молекулаларидан
гидроген (Н
+
),
гидроксил (ОН
-
)
ионлари пергидроксил (НО
-
2
)
ва гидроген пероксид
(
Н
2
О
2
)
лар пайдо бўлади. Сув ҳам оксигенли ҳам оксегенсиз шароитда оксидланади.
Оксигенсиз шароитида сув молекулалари гидроген (Н
+
)
ва гадроксил (0Н
-
)
радикалларига парчаланади. 2 гидроген радикалини бирлашиши натижасида
молекуляр гидроген (Н
2
),
икки гидроксил радикалини бирлашувидан эса кучли
оксидловчи қобилиятига эга бўлган гидроген пероксид (Н
2
О
2
)
ҳосил бўлади.
Оксигенли шароитда содир бўлган ионлашув натижасида гидроген ионининг эвазига
пергидроксил (НО
2
-
)
радикали юзага келади. Унинг оксидловчи қобилияти гидроксил
ионига қараганда 3 марта ортиқдир. Пергидроксил радикали тиол гуруҳига (-SH) эга
бўлган органик бирикмалар ва органик кислоталар билан осонлик билан реакцияга
киришади. Нуклеин кислоталар таркибидаги пиримидин асослари эса гидроген
радикалларини таъсирига ниҳоятда сезгирдир.
Нейтрон нурларининг организмга таъсири натижасида тўқималарда радиоактив
моддалар ҳосил бўлади (масалан, радиоактив натрий ва фосфор шулардан
ҳисобланади). Бундай вақтда организм радиоактив моддаларни ташувчисига
айланади.
Ионлашдирувчи радиация ҳужайралар таркибидаги органик моддаларга
сувнинг радиолизи маҳсулотларининг иштирокисиз ҳам таъсир кўрсатади. Уларнинг
таъсиридан баъзи молекулаларнинг ичидаги боғлар парчаланади, йирик молекулали
органик моддалар деполимеризацияга учрайди, қатор бирикмалар оксидланиб,
радикалларга айланадилар. Организмда ионлашдирувчи нурлар таъсири билан
оқсиллар, нуклеин кислоталар ва липидларни парчаланишидан ҳосил бўлган
радикаллар сувнинг радиолизининг маҳсулотлари билан реакцияга киришиб органик
пероксидларга айланади. Бу моддалар нурланишнинг шикастловчи таъсирини янада
кучайтиради ва ҳужайраларда жиддий ўзгаришлар яратади. Улар энг аввал биологик
мембраналарни тузилишида ва функцияларида патологик ўзгаришлар пайдо қилади.
Бунинг натижасида биологик мембраналарнинг ўтказувчанлиги ортади.
Лизосомаларнинг мембраналари шикастланиши қатор лизосомал ферментларни
(
катепсинлар, фосфатазалар, мукополисахаридларнинг гидролизлари, ДНК-аза, РНК-
аза ва ҳ.к) цитоплазмага чиқишга олиб келади. Бу ферментлар диффузия йўли билан
цитоплазмага ёйилиб, осонгина бошқа ҳужайра органоидларига киради. Натижада бу
ферментлар ҳужайралардаги макромолекуляр ионлашдирувчи нурланиш таъсирида
бошланган парчаланишни давом этдиради, биологик оксидланиш ферментларини
68
митохондриялардан цитоплазмага ўтиши эса оксидловчи фосфорланиш жараёни
бузулишига сабаб бўлади ва ҳужайраларда АТФ ни синтези камайтиради.
Ионлаштирувчи нурлар таъсири билан пайдо бўлган шикастларни асосини
ҳужайралар органоидларининг ультраструктурасида содир бўлувчи ўзгаришлар ва
улар билан алоқадор бўлган моддалар алмашувининг бузилишлари ташкил этади.
Бундан ташқари ионлаштирувчи нурлар организмда радиотоксинлар деб номланувчи
заҳарли моддаларни ҳосил қилади. Радиотоксинлар умумий организм миқёсида
ўзгаришлар яратади. Липидларни оксидланишнинг маҳсулотлари (пероксидлар,
эпоксидлар, альдегидлар ва кетонлар) радиотоксинларнинг ҳамма турлари орасида
энг юқори фаолликка эгадирлар. Липидлардан ҳосил бўлган радиотоксинлар
организмда токсиклик хусусиятга эга бўлган бошқа моддаларни (хинонлар, холин,
гистамин ва ҳ.к) пайдо бўлишини рағбатлантиради ва оқсилларнинг парчаланишини
тезлаштиради.
Ионлаштирувчи, радиациянинг юқори дозалари ҳужайраларининг хромосома
аппаратларида жиддий ўзгаришлар пайдо қилади. Бу ҳужайраларни митоз йўли билан
бўлинишнинг илк даврида ўзини яққол кўрсатади. Бунинг натижасида ҳужайралар
митоз йўли билан бўлинаётганда ҳалок бўлади, ёки улардан ўз ҳоссаларига кўра она
ҳужайраларга ўхшамаган янги ҳужайралар пайдо бўлади. Митоз йўли билан
бўлиниши бузилиши ионлаштирувчи нурларнинг биологик таъсирини асосийларидан
биридир. Шу туфайли ҳужайралар бўлиниши жуда юқори суратда кечадиган
тўқималарда (масалан, суяк кўмиги) ионлаштирувчи нурлар ўта шикастловчи таъсир
кўрсатади. Ионлаштирувчи нурларнинг таъсири билан соматик ҳужайраларда юзага
келадиган мутациялар ҳар-хил ўсмаларни келтириб чиқаради (бластомоген таъсири),
жинсий ҳужайраларда юзага келган мутациялар эса янги пайдо бўладиган авлодда
ирсий касалликларни сабабчиси бўлади.
Ионлашдирувчи нурларнинг мутаген таъсири икки механизм бўйича рўёбга
чиқади:
1)
ДНК молекулаларининг полинуклеотид занжирини парчаланиши-икки
қаватли ДНК спиралининг бир қатламини бутунлиги бузилганида, бутунлиги
сақланган полинуклеид занжири ҳузурида комплиментарлик принципи бўйича янги
занжир синтез қилинади. Ҳар икки полинуклеотид занжирининг айнан бир хил
савияда узилиши эса мутаген таъсир кўрсатади, чунки бундай вақтда ДНК
молекулалари ҳосил бўла олмайди.
2)
Азот асосларини кимёвий ўзгаришлари-ионлашдирувчи нурлар пиримидин
асосларини (цитозин, тимин, урацил) жуда осонликча ўзгаришга учратади. Пурин
асослари (аденин, гуанин) эса ионлашдирувчи нурларининг жуда юқори дозалари
таъсирида ўзгаришга учрайди. Бундай вақтда аденин ва гуаниннинг молекуляр
занжири узилади ва улардан пиримидин унумлари ҳосил бўлади.
Ҳужайраларни кўпайиш қобилияти қанча юқори бўлиб, дифференция
(
табақаланиш) даражаси шунча паст бўлса уларга ионлашдирувчи нурлар жуда осон
таъсир қилади. Ионлашдирувчи нурларга нисбатан сезгирлигига қараб орган ва
тўқималарни қуйидаги тартибда жойлаштириш мумкин:
Лимфоид тўқималар (лимфатик тугунлар, талоқ, тимус бези) суяк кўмиги,
эркакларнинг жинсий безлари, тухумдонлар, ҳазм системасининг шиллиқ қатлами -
булар сезгирлар ҳисобланади.
Тери, тоғайлар, суяклар ва томирлар деворининг эндотелиал қатлами
ионлашдирувчи нурлар таъсири билан нисбатан озроқ шикастланади. Паренхиматоз
органлардан - жигар, буйрак усти безлари, буйраклар; Сўлак безлари ва ўпкалар
юксак қаршилик қилиш қобилиятига эгадир.
69
Бундан ташқари ионлашдирувчи нурлар организмда маҳаллий ва умумий
ўзгаришлар пайдо қилади. Нурланишнинг маҳаллий таъсиридан куйишлар, катаракта,
шиллиқ пардалари ўзгаришлари юзага келади. Одатда умумий ўзгаришларни
оғирлиги нурланиш дозасига боғлиқ. 10000 Р дан ортиқ нурланишда қолган
организмда ҳужайралар ва тўқималар тезликда ҳалок бўлади ва бир неча дақиқадан
соат оралиғида ўлим содир бўлади. 600 Р дозада нурланган организмда нурланиш
касалиги ривожланади. Бу касалликнинг ўткир ва сурункали шакллари фарқ
қилинади.
Одатда ионлашдирувчи нурларнинг юқори дозасини организм бир марта
таъсиридан ўткир нурланиш касаллиги, нурларни кичик дозада такрорий таъсиридан
эса организмда сурункали нурланиш касаллиги юзага келади.
Ўткир нурланиш касаллиги
Бу касалликни клиник кечишида 4 давр фарқ қилинади:
1.
бошланғич давр ёки бирламчи реакциялар даври;
2.
яширин давр;
3.
касалликни яққол ривожланган ёки клиник ошкор аломатлар даври;
4.
касалликни оқибатлари даври.
Касаликни илк ўзгаришлар даври бевосита нурланишдан сўнг бошланади ва 1-2
кун давом этади. Бу даврда нерв системасининг қўзғалувчанлиги ортади, бош оғриш,
вегетатив функцияларни ўзгарувчанлиги, тахикардия, артериал босимини ва
пульсини ўзгарувчанлиги кабилар ошкор қилинади. Баъзида беморларда қусиш, тана
ҳароратини кўтарилиши, қонда қисқа муддатли лейкацитоз, сўнг эса лимфоцитопения
қайд этилади. Моддалар алмашуви тезлашади.
Нурланиш касаллигининг 2- ва 3-куни касаллик аломатлари гўё йўқолгандек
бўлади ва касалликни 2-даври бошланади. Бу даврада беморларда лимфоцитопения,
тромбоцитопения ва ретикулоцитларнинг миқдорини озайиши ошкор қилинади.
Худди шу вақтда капиллярларнинг ўтказувчанлиги ортади. Яширин даврнинг
муддати нурланишнинг дозасига боғлиқ. Енгил нурланиш вақтида хасталик бу
даврдан сўнг тузалиш томон ривожланади. Юксак доза билан нурланган шахсларда
эса яширин давр бир неча соатдан бир неча ҳафтагача давом этади. Нурланиш
касаллигининг ошкора аломатлари пайдо бўлган даври бир неча кундан 3 ҳафтагача
қадар давом этади. Бу даврда беморнинг тана ҳарорати кўтарилади, боши оғрийди,
қусади, қон айланиш ва нерв системаларида ўзгаришлар кузатилади. Шиллиқ
пардаларда яллиғланишли жараёнлар пайдо бўлади, моддалар алмашуви, айниқса
оқсиллари биосинтези бузилади. Қон яратувчи системасининг функциясини кескин
заифлашуви билан алоқадор аломатлар (анемия, лимфоцитопения, тромбоцитопения)
ошкор қилинади, томирлар деворининг ўтказувчанлиги ортади, марказий нерв
системасининг функциялари бузилади, терида яралар юзага келади, кўпинча туклар
тўкилади. Эндокрин безлардан гипофизнинг, бўйрак усти безларининг, жинсий
безларнинг фаолияти бузилади. Кўпинча ички органларга қон сизилиб чиқади, шу
туфайли балғамда, сийдик, натижасида қусиб чиқарилган массаларда қон аниқланади,
иммунитет заифлашади. Бемор кўпинча қон йўқотиш ёки жараёнга инфекцион
касалликни қўшилишидан ҳалок бўлади.
Организмни нурланиш касаллиги натижасида бузилган функциялари
касалликни енгил ҳолларида касалланишнинг 2-3 ҳафтасидан сўнг қайтадан тиклана
бошлайди. Бундай вақтда беморнинг умумий ҳолати яхшиланади, тана ҳарорати
меъёрига келади, қон оқиши тўхтайди, терида юзага келган некрозга учраган соҳалар
кўчиб тушади, тери ва шиллиқ пардалардаги эрозияли соҳалар соғаяди, касалланиш
70
бошланганидан 2-5 ой ўтгач терининг ёғ ва тер безлари қайтадан фаолият қила
бошлайди, туклар янгидан чиқади. Нурланиш касаллигининг ҳамма аломатларини
йўқолиши 6 ойдан 3 йилгача давом этади.
Сурункали нурланиш касалиги .
Касаллик ионлаштирувчи радиацияни организм учун ҳавфли бўлмаган
дозаларини бир неча марта таъсиридан ривожланади. Бу касаллик организмнинг ҳар
хил орган ва системаларини зарарланишига сабаб бўлади ва узоқ муддат давом этади.
Пайдо қилувчи сабаларига кўра сурункали нурланиш касаллигининг 2 тури фарқ
қилинади:
1.
Ташқи муҳитдаги ионлашдирувчи нур манбаининг организмга таъсиридан
пайдо бўлувчи касаллик;
2.
Организмга тушган радиоактив моддаларни унинг ички муҳити орқали
таъсиридан пайдо бўлувчи нурланиш касаллиги;
Организмга кирган радиоактив моддаларни баъзалари тўқималар орасида
баробар ёйилади, баъзилари эса алмашув хусусиятларига қараб муайян бир тўқимада
жуда кўп миқдорда тўпланади. Радиоактив моддаларни (радий, йод, фосфор ва
бошқалар) тўқималар орасида нотекис тўпланиши натижасида пайдо бўлган
нурланиш касаллиги унинг шаклларидан фарқ қилади. Бундай вақтда радиоактив
моддани тўпловчи тўқиманинг шикастланиши билан алоқадор аломатлар кўзга яққол
ташланади, организмнинг умумий ўзгаришлари эса нисбатан заиф ривожланади.
Масалан, қалқонсимон без организмга тушган йодни ўзида тўплайди. Шу туфайли
организмга радиоактив йод тушганида, биринчи навбатда шу без шикастланади.
Организмдан секинлик билан ажратиладиган радиоактив моддалар (радий-228,
плутоний-239 ва ш.ў.) унга жуда катта зиён етказади.
Организмни узоқ муддатли умумий нурланишдан пайдо бўлувчи сурункали
нурланиш касалликнинг ривожланишида 3 давр фарқланади:
1)
Дастлабки ўзгаришлар даври;
2)
Оғирлашув даври;
3)
Қайта тикланмайдиган ўзгаришлар даври.
Бу касаллик билан хасталанганларда илк бор ички органларни нерв трофикаси
ва айниқса томир тонусини бошқарилиши бузилади. Касаллик натижасида орган ва
тўқималардан бошлаб функционал, кейинроқ эса морфологик ўзгаришлар пайдо
бўлади. Ҳар хил тўқималарни ионлаштирувчи нурлар таъсирига чидамлиги ва
сезгирлиги фарқ қилинади, шу туфайли улардаги ўзгаришлар турлича вақт оралиғида
юзага келади. Шунга кўра сурункали нурланиш касаллигида қон яратувчи
органларнинг фаолияти организмнинг бошқа орган ва системаларига нисбатан тезроқ
бузилади. Қон яратувчи органларни шикастланиши лейкоцитлар (нейтрофиллар) ва
тромбоцитлар миқдорнинг камайиши намоён бўлади. Анемиялар эса камроқ ҳолларда
ва оғир кечадиган нурланишларда пайдо бўлади. Сурункали нурланиш касалигида бу
ўзгаришлардан ташқари ичак безлари, жинсий безлар, терининг эпителиал қатлами,
томирлар деворининг эндотелий ҳужайралари, қорин бўлиғида жойлашган
паренхиматоз органлар, тоғайлар, суяклар ва нерв тўқималари шикастланади.
Ҳар хил органларни шикастланиш даражаси улар олган нурнинг миқдорига
боғлиқ. Алоҳида органларда тўпланиш ҳоссасига эга бўлган радиоактив
изотопларнинг таъсири билан пайдо бўлган патологик ўзгаришлар зарарланган
(
шикастланган) тўқималарнинг анатомик ва функционал хусусиятларига ҳам
боғлиқдир. Одатда, стронций ва радий радиоактив изотоплари суякларда (некротик)
71
ўзгаришлар содир қилади, радиоактив торий таъсиридан анемия пайдо бўлади,
радиоактив йод қалқонсимон безни шикастлайди.
Ионлантирувчи нурлар бўлиниш қобилияти юқори бўлган ҳужайраларга кучли
таъсир этади. Юқорида айтилгандек биринчи навбатда қон яратувчи ва лимфоид
тўқималар шикастланади. Нураланиш содир бўлгандан бир кун (баъзида бир неча
соат) ўтгач қонда лимфоцитларни, кейинроқ донали лейкоцитларни миқдори ва
натижада организмнинг иммунологик ҳоссалари бузилади. Нурланиш касаллигининг
дастлабки кунлариданоқ жараёнга инфекцион омиллар билан боғлиқ асоратлар
қўшилиши иммун системасининг шикастланганлигини кўрсатади. Кўпинча инфекция
оғиз бўшлиғини ва ичакларни шикастлайди. Масалан, беморларда ангина, пневмония
каби асоратлар юзага келади. Ичакларнинг шиллиқ қаватларини баръерлик
функциялари бузилади. Натижада ичакдан токсинлар ва бактерияларни қонга
осонгина ўтишига имконият пайдо бўлади. Хазм системаси безларининг фаолияти
бузилиши ичак инфекцияларни ва оғиз бўшлиғининг жиддий шикастланиши
овқатнинг хазм бўлишини бузилишига, ҳамда шулар билан боғлиқ бўлган кохексияга
олиб келади.
Нурланиш касаллигининг энг яққол аломатларидан бири гемаррогик
синдромдир. Беморларда қонни ивиш қобилияти пасаяди ва бу қонни ички ва ташқи
оқишини пайдо қилади. Геморрагик синдромни ривожланишида ҳар хил механизмлар
иштирок этади. Булар ичида тромбоцитларни миқдорини камайиши жуда катта
аҳамиятга эга. Тромбоцитопения суяк кўмигида тромбоцитларни яратилиши ва
етилишини бузилишдан келиб чиқади. Нурланиш касалигида тромбоцитлар сифат
ўзгаришларга ҳам учрайди. Бундай вақтда суяк кўмигидан қонга етилмаган
тромбоцитлар ўтади ва улар ўз функцияларини етарлича бажара олмайдилар.
Бундан ташқари, нурланиш касаллигида фибриногенни ва қонни ивиш
жараёнида ҳосил бўлган фибрин толаларнинг молекуляр тузилишида ҳам ўзгаришлар
пайдо бўлади. Натижада қон лахтасининг ретракция қобилияти бузилади. Бунинг
устига нурланиш касаллигида қонни фибринолитик фаоллиги ортади, ундаги табиий
антикоагулянтар (масалан, гепарин) ни миқдори кўпаяди. Қонда гепаринни
миқдорини кўпайиши семиз ҳужайраларни дегрануляцияси билан боғлиқдир.
Томирлар деворининг ўзгаришлари нурланиш касаллигидан геморратик
синдромни ривожланишида иштирок этади. Бундай вақтда томирлар деворининг
эндотелиал ҳужайраларида полисахаридлар оқсил комплекснинг миқдори камаяди.
Томирлар деворининг перивоскуляр бирлаштирувчи тўқимаси элементларни
деструктив ўзгаришларга учрайди. Унинг таркибидаги коллаген толалари
парчаланади, асосий моддаси деполимеризацияга учрайди. Томирлар деворининг
ўтказувчанлигини ортишида қон таркибидаги биологик фаол моддалар (протеолитик
ва липолитик ферментлар, гиалуронидаза, кининлар)нинг аҳамияти каттадир.
Нурланиш касаллиги вақтида тўқима ва ҳужайраларда некротик жараёнларни
кучайиши натижасида биологик фаол моддалар қонга соғлом одамга нисбатан кўп
миқдорда ўтади. Томирлар деворида юзага келган ўзгаришлар улар функцияларнинг
бузилишига олиб келади. Бу майда томирларда қон айланиши бузилишига, яъни
микроциркулация ўзани томирларини жуда кенгайиши, уларда стазлар пайдо бўлиши
билан ифодаланади. Микроциркуляцияни бузилиши деструктив ва дегенератив
ўзгиришларни янада чуқурлаштиради.
Нурланиш касаллигида пайдо бўлувчи умумий ўзгаришлар механизмларида
хромосомаларни бузилишларини аҳамияти бор. Марказий нерв системасида пайдо
бўладиган ўзгаришларни ривожланиш механизмлари мураккаб бўлиб, булардан энг
муҳими ионлаштирувчи нурларни катта дозаси томонидан ўзгаришига, хатто
некрозга учратади. Нерв ҳужайраларида функционал ўзгаришлар эса жуда осонгина
72
пайдо бўлади. Нурланишдан бир неча сония ўтгач организмда ҳосил бўлган радиолиз
маҳсулотлари нарв системасига таъсир қилиб, кучли қўзғалиш пайдо қилади.
Импульслар нурланган жойлардан нарв марказларига берилади ва уларда функционал
ўзгаришлар яратади. Нерв-рефлектор ўзгаришлар нурланиш касаллигининг бошқа
аломатларига нисбатан тез пайдо бўлади.
Нурланиш касаллигининг ривожланишида гормонал ўзгиришларни ҳам
аҳамияти бор. Ионлаштирувчи радиация ҳамма ички секреция безларининг
фаолиятига у ёки бу даражада таъсир этади.
Аммо булар ичида жинсий безлар, гипофиз, буйрак усти безлари
ионлаштирувчи нурлар таъсирига ниҳоят даражада сезувчандир. Нурланиш дозасига
қараб эндокрин безларнинг фаолияти ортиши ҳам, пасайиши ҳам мумкин. Жинсий
безларда ионлашдирувчи нурлар таъсирида юзага келган ўзгаришалар
стерилизацияга, яъни насл қолдириш қобилияти заифлашувига, ўлик болалар
туғилишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |