Патологик



Download 3,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/268
Sana25.02.2022
Hajmi3,19 Mb.
#277157
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   268
Bog'liq
Haqberdiyev - Patologik fiziologiya

 
Лазер нурларнинг организмга таъсири
Лазер аппарати (оптик квантгенератор) иссиқ нурларини бир жойга 
тўплайдиган, муайян шароитда юксак энергия оқими шаклида бериш имкониятини 
яратадиган мосламадир. Энсиз кучли иссиқ оқимидан иборат бўлган лазер нурлари 
(
фокуслаштирилган лазер нурларини зичлиги қалинлиги 0,1-1 мм бўлади) юқори 
энергияга эга бўлган кичик бир сохани жуда юқори ҳароратга қадар қиздириш 
имконига эга. Шу туфайли лазер нурлари олмосни, вольфрамни ва паллидийни 
осонликча эрита олиш қобилиятига эга. 
Ушбу қарашларга кўра даврий (ипульсив) ва даврсиз ишлайдиган лазер 
аппаратлари фарқланади. Уларнинг хар иккисидан диагностик ва муолажа мақсадида, 
жарроҳлик, онкология, офтальмология ва стомотологияда кенг фойдаланади. 
Муолажа мақсадида фойдаланиладиган лазер аппаратлари тўқиманинг ўта майда 
қисмларида ҳароратни кескин суратда (39,4

С га қдар) ортишига имкон беради. 
Бунадай нурлар йўналган тўқима албатта ниҳоятда тезликда куйиб кетади ва унинг 
атрофидаги тўқималарга иссиқлик бир хил даражада тарқалади. Лазер нурларнинг 
тўқималарга фойдали таъсир қилувчи миқдорини таъминловчи аппаратлар оптик 
система воситасида бошқарилади. Нурлар кучли бўлганда улар тўқималарнинг ички 
қатламларига кира олади ва ниҳоятда кучли таъсир кўрсатади. 
Лазер нурларининг биологик таъсири тўқималарнинг ранги (пигментацияси), 
қалинлиги қон билан таъминланиш даражаси ва уларда патологик жараёнларнинг бор 
ёки йўқлигига боғлиқ. Пигментли тузилмалар, эритроцитлар ва меланомалар бундай 
нурларни жуда кўп қамрайди, ютади. Чунончи ўсма ҳужайралари бундай нурлар 
таъсирига ниҳоятда сезувчандир, шу сабали лазер нурлари онкологик касалликлар 
муолажаси кенг татбиқ этилади. 
Лазер нурлари тўқималарга ниҳоятда қисқа муддатда (секунднинг юз мингдан 
бирида) берилганда оғриқ сезгиси пайдо бўлмайди. 
Бу нурлардан эътиборсизлик ёки лазер аппаратидан беперволик билан 
фойдаланилганда ҳам беморга, ҳам тиббиёт ходимларига жиддий зарар етиши 
мумкин. Тиббий адабиётларда лазер нурлари таъсири натижасида қон оқиши, кўзни 
куйиши, суяклар паренхиматоз органлар ва эндокрин безларнинг шикастланишлари 
ҳақида маълумотлар мавжуд. 
Лазер нурларнинг таъсири натижасида пайдо бўлган шикастланишларни 
оғирлик даражаси лазер нурларнинг қуввати ва тўқиманинг турига боғлиқ. Бу нурлар 


66 
таъсир кўрсатган тўқима ва органларнинг гистологик тузилишида юз берадиган 
шикастланиш жойидаги патоморфорлогик ўзгаришларнинг характерига кўра 3 зонага 
бўлинади: 1) юзаки коагуляцион некроз зонаси; 2) қон оқиш ва шиш эдема зонаси; 3) 
ҳужайралар дистрофияси ва некробиотик ўзгаршилар зонаси. Лазер нурларнинг 
таъсирида пайдо бўлган умумий ўзгаришлар қолган тўқима ёки органнинг организм 
ҳаёт-фаолиятида тутган ўрни ва шикастланишнинг даражасига ҳамда характерига 
боғлиқ. 

Download 3,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish