Мавзу: бирикмалар. Режа: Асосий тушунчалар Резьбали бирикмалар 3



Download 1,36 Mb.
bet1/4
Sana11.04.2022
Hajmi1,36 Mb.
#542057
  1   2   3   4
Bog'liq
15-мавзу бирикмалар


МАВЗУ:БИРИКМАЛАР.
РЕЖА:
1.Асосий тушунчалар
2.Резьбали бирикмалар
3.Резьбаларни мустаҳкамликка ҳисоблаш
4.Шпонкали бирикмалар
5.Пайванд бирикмалар
6.Парчин михли бирикмалар
Асосий тушунчалар.
Машинани ташкил этувчи деталлар ўзаро маълум усулда боғланган. Бу боғланишларни қўзғалувчан (турли шарнирлар, подшипниклар, илашмалар ва бошқалар) ва қўзғалмас (болтли, пайвапнд, шпонкали ва бошқалар) турларга бўлиш мумкин. Машинада қўзғалувчан боғланишнинг мавжудлиги унинг кинематик схемасига боғлиқ. Қўзғалмас боғланишлар машиналарни қисмларга, уларни эса деталларга ажратиш имконини беради. Бу эса, ишлаб чиқаришни соддалаштириш, йиғишни осонлаштириш, таъмирлаш, транпортировка қилиш ва бошқаларни енгиллаштиради.
Қўзғалмас боғланишларни техникада боғланишлар деб юритилади.
Барча турдаги бирикмаларни ажраладиган ва ажралмайдиган тгуруҳларга бўлиш мумкин. Ажраладиган бирикмалар машиналарни шикаст етказмасдан ажратиш имконини беради. Уларга резьбали, штифтли, клеммали, шпонкали, шлицали бирикмалар киради.
Ажралмайдиган бирикмалар эса машиналарни бешикаст ажратиш имконини бермайцди. Ажралмайдиган бирикмаларнинг қўлланилиши асосан уларнинг технологик ва иқтисодий талабларига боғлиқ. Бу гуруҳга пайванд, парчин михли, елимли бирикмалар киради.
Резьбали бирикмалар.
Уларга болтлар ёрдамида маҳкамланадиган бирикмалар, винтлар, шпилкалар ва бошқалар киради. Резьбали бирикмаларнинг асоси реьба ҳисобланади. Вазифасига қараб қўлланиладиган резбаларни уч гуруҳга бўлиш мумкин: маҳкамловчи бирикманинг мустаҳкамлигини таъминлайди; маҳкамловчи-зичловчи, бирикманинг мустаҳкамлиги ва герметиклигини таъминлайди; (сув, газ, буғ қувурлари), бу резьбани кўпинча конуссимон тайёрланади; махсус, ташқи куч билан ҳаракатни юбориш учун қўлланилади (юк кўтариш машиналарининг винтлари ва ҳоказо). Резьбаларни қўлда метчик ёки плашкалар ёрдамида, резьба кесадиган токарлик станокларида ёки махсус станокларда тайёрланади.
Машинасозлик ва приборсоз-ликда асосан = 600 бурчак ҳосил қилувчи учбурчак кўринишидаги бир киримли метрик резьбалар қўлланилади.







Резьбанинг параметрлари: ташқи диаметр - d; учбурчак баландлиги –h, ички диаметр - d1.
Резьбаларни мустаҳкамликка ҳисоблаш.
Резьбали бирикмаларнинг бўйлама ўқи бўйлаб йўналган кучлар, унинг ҳамма параметрларига бир хил таъсир кўрсатмайди. Чунки бунда винтнинг резьбалари бир томонга деформацияланса, гайканики эса тескари томонга деформацияланади. Бундан ташқари, кучларнинг тақсимланишида гайканинг аниқлик даражаси катта роль ўйнайди. Шунинг учун, резьбаларни мустаҳкамликка ҳисоблашда, резьбанинг барча ўрамлари орасида кучлар тақсимоти бир хил деб ҳисоблаймиз ҳамда резьба юзасининг қирқилиши ва эзилишини эътиборга олмаймиз.


Эзилишда резьбанинг мустаҳкамлик шарти:


Z – резьба ўрамлари сони.
Н –резьбанинг баландлиги.
Қирқилишда резьбаниг мустаҳкамлик шарти: винт учун
Гайка учун
к – резьба тузилишини ҳисобга оладиган коэффициент: учбурчак резьбалар учун к = 0,8. Тўртбурчак резьбалар учун к = 0,5
Резьбали бирикмалар учун материал танлашда, уларнинг ишлаш шароити (температура, коррозия), кучларнинг характери ва қиймати (статик, ўзгарувчан), ишлаб чиқариш усули ва ҳажми ҳисобга олинади. Масалан, стандарт маҳкамловчи резьбали деталлар Ст.3, 10, 20, 35, 45 ва бошқа углеродли пўлатлардан тайёрланади. Ушбу пўлатлар, катта ҳажмдаги ишлаб чиқариш шароитида, резьбаларни совуқла-йин штамповка қилиш имконини беради. Легирланган пўлатлар 35Х, 40Х, 38ХА, 30ХГСА ва бошқалар жуда ҳам масъулиятли маҳкамловчи резьбали деталлар, масалан, тез айланаётган, оғир юкланган қисмларни бирлашти-риш учун қўлланилади. Легирланган ёки сифатли ўртауглеродли пўлатлардан тайёрланган болтларнинг мустаҳкамлигини ошириш учун, уларга термик (яхшилаш ёки тоблаш) ёки мустаҳкамловчи ишлов берилади. Болт ва гайкаларни каррозиядан ҳимоя қилиш учун, металл ёки оксид қопламалари (хромлаш, никеллаш ва бошқалар) кўзда тутилган.
Резьбанинг профилини танлаш, мустаҳкамлик, технология, резьбадаги ишқаланиш кучлари каби кўп факторларга боғлиқ. Масалан, юқори мустаҳкамликка эришиш ва релаксацияни чегаралаш учун, катта ишқаланиш моменти зарур. Маҳкамловчи резьбалар профили учбурчак шаклида, винтли механизмларда тўртбурчак кўринишида бўлади. Метрик резьбаларнинг барча ўлчамлари мм да бўлади. Метрик резьбалар конструкцияси ишлов беришни осонлаштиради, кучланишлар концентрациясини камайтиради ва эксплуатация жараёнида ейилишдан ҳимоя қилади. Катта ва кичик қадамли резьбалар мавжуд. Кичкина қадамда резьбанинг чуқурлиги ва кўтарилиш бурчаги камаяди. Резьба чуқурлигининг камайиши ёки диаметрнинг ошиши билан мустаҳкамлик ортади, кўтарилиш бурчагининг камайиши билан ўз-ўзини тормозлашнинг ортиши кузатилади. Шунинг учун, кичкина резьбалар кенг қўлланилади. Қувур резьбалари қувурларни герметик тарзда бириктириш учун ишлатилади ва унинг қадами кичик. Герметикликни таъминлаш учун, қувур резьбалари айлана профилли қилиб тайёрланади. Бундай резьбаларни чўян, шиша, пластмасса ёки юпқа деворли деталларни штамповка қилиш усули билан тайёрлаш мумкин. Трапециясимон резьбалар – симметрик ва носимметрик турларга бўлинади. Симметрик резьбалар икки томонлама ҳаракатни юборувчи катта нагрузкаларда, носимметрик резьбалар эса, домкрат ва прессларда ишлатилади.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish