Раҳмонов Улуғбек Каримович



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

Мустақил иш. 
Мусиқавий товушларнинг нота чизиғига ёзилиши ва мусиқавий 
калитлар ҳақида реферат тайёрлаш. 
 
 
Нота. Нота чизиғи, унинг ёзилиши ҳақида маълумот. 
Режа: 
1. Нота ёзувининг келиб чиқиш тарихи. 
2. Мактабгача таълим муассасаларида нота ёзувини ўргатишнинг 
аҳамияти. 
3. Нота ёзувини ўргатиш тизими ва ноталар жойлашуви ҳақида 
маълумот. 
Нота ҳам ёзув, лекин бизнинг одатдаги ёзувимизга ўхшамайди. У 
мусиқа товушларини ёзиш учун қўлланадиган махсус ёзув 
белгилардан иборат. Нота ёзувининг энг қадимги намуналари ҳарф 
рақам, нуқта, вергул, чизиқча каби белгилар билан ифодаланар эди. 


18 
Бу белгилар Европада "Невм ёзуви" номи билан юритилар эди. ХII 
асрга келиб, "Мензурал нотация" деб номланган тўрт чизиқли нота 
йўли, ХV асрда эса ҳозирги беш чизиқли нота йўли вужудга келди. 
Бу тизимнинг вужудга келишида турли халқларнинг хиссаси бор
албатта. Шарқ халқлари мусиқасини, айниқса Ал-Форобий ва Абу 
Али ибн Синонинг мусиқа илми соҳасига қўшган салмоқли 
улушларини жаҳон мусиқа маданиятининг ҳозирги атоқли арбоблари 
алоҳида эътироф этмоқдалар. Нота ёзуви тизими Италия ва Грецияда, 
Шарқ мамлакатларида, айниқса Ҳиндистон ва Ўрта Осиёда кўпроқ 
ривож топди ва ўзаро маданий алоқалар воситасида бирлашиб, 
умумлашиб борди. Гарчи дунёда уч мингга яқин тил мавжуд бўлса-
да, мусиқа "тил"ининг барча миллатлар учун ягона бўлган 
умумжаҳон нота ёзуви тизими вужудга келди. Бунга сабаб шуки, 
дунёдаги деярли барча халқларнинг мусиқасига бизга таниш бўлган 
еттита асосий мусиқа товуши - До, Ре, Ми, Фа, Соль, Ля, Си лар асос 
қилиб олинган. 
Даставвал нота ёзувининг белгилари турли халқларда турлича 
бўлган бўлса, аммо товушлар тизими бир хил эди. Агар қадимги нота 
ёзувида етти асосий товуш Са, Ре, Га, Ма, Па, Дха, Ни деб аталган 
бўлса, IХ асрда Шарқ мамлакатлари, шу жумладан Ўрта Осиё 
олимлари бу етти товушни Дае, Ге, Мим, Фа, Сод, Зам, Син номлари 
билан атаганлар. ХII асрдан бошлаб италиялик мусиқа олими Гвидо 
Аррецо мусиқавий товушларни До, Ре, Ми, Фа, Соль, Ля. Си, Ут 
ҳарфлари билан белгилади. 
Кўриниб турибдики, мусиқа товушларининг номланишида 
умумийлик бор. Бу умумийлик мусиқа товушларининг сон ва 
баланд-пастлик 
жиҳатидан 
бирлиги 
хамда 
номланишидаги 
ўхшашлигидир. Демак, ҳозирги нота ёзуви дунёдаги турли 
халқларнинг нота ёзуви ютуқлари заминида вужудга келган ва 
товушларнинг номлари барча миллатлар учун умумий бўлган До, Ре, 
Ми, Фа, Соль, Ля, Си ҳарфлари билан юритилади. Шу боисдан ҳам 
биз турли миллатлар ижодига мансуб мусиқа асарларини нота ёзуви 
воситасида, таржимасиз ўқиб идрок эта оламиз. 
Мусиқа тили - умумбашарият тили. Шунинг учун жаҳон 
олимлари мусиқани халқаро тил деб эътироф этмоқдалар. 
Хўш, нотани оммавий равишда ўрганишнинг қандай аҳамияти 
бор? Биринчидан, нотани билган киши мактаб ва оилада, театр ва 
концерт залларида, замонавий аудио-видео ахборот воситалари 
орқали янграйдиган турли жанрдаги мусиқа асарларини яхши 
тушунади ва кўпроқ маънавий озиқ, олади. Иккинчидан, у ўзига 
ёққан ҳар қандай оммавий куй ва қўшиқни қийналмай ўргана олади 
ва нуқсонсиз ижро эта олади. Учинчидан, мусиқавий истеъдодга эга 
бўлган кишилар янги мусиқа асарлари ижод этиш шарафига ҳам 
муяссар бўла оладилар. 


19 
Мусиқа саводи мусиқа машғулоти бўлимларидан бири бўлиб, 
хор билан қўшиқ айтишга нисбатан иккинчи даражали ўрин тутади. 
Шунга қарамасдан, мусиқа саводи болаларнинг мусиқа машғулотида 
катта аҳамиятга эга: мусиқа назарияси ва тарихидан бошланғич 
билим беради, уларнинг савиясини ошира боришга ёрдам беради. 
Мусиқа саводи мусиқага, унинг ифода воситаларига онгли 
муносабатни тарбиялайди, мусиқанинг мазмунини тушуниб олишга 
ёрдам беради, энг муҳими эса нотага караб куйлаш ва ашула айтиш 
малакаларини ҳосил қилиш, эшитиш қобилиятини ўстиришга таъсир 
кўрсатиш, овозларини аниқ, талаффуз этишга ва хор билан ижро 
этиш сифатини оширишга қулайлик туғдириш йўли билан синфда 
қўшиқлар ўрганишни осонлаштиради. Шу сабабли ҳар гал қўшиқ 
ўрганиш ва мусиқа асарларини тинглаш жараёнида куйлаш ва 
эшитиш малакаларини хамда мусиқа билимини мустаҳкамлаб ва 
чуқурлаштириб бориш керак. 
Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа саводини ўргатишга 
қўйиладиган асосий талаб мусиқавий билимни бевосита амалда 
қўллаш ҳамда мусиқа саводини ўргатиш билан биргалашиб қўшиқ 
айтишни бир-бирига чамбарчас боғлаб олиб боришдан иборат. 
Болалар мустақил қўшиқ айта оладиган ва нотаниш куйларни нотага 
қараб ўргана оладиган вақтларидагина мусиқа саводи ўргатишдан 
кўзланган мақсадга эришилган бўлади. 
Нота ёзуви тарихан юзага келган махсус белги-ноталар 
воситасида товушларни ёзиш тизимига айтилади. Нота белгиси 
ўртаси бўш ёки бўялган доирачалардан иборат бўлади. 
Товушларнинг хилма-хил чўзимини белгилар билан кўрсатиш учун 
бу доирачаларга таёқчалар, думчалар, бу доирачаларга тик таёқчалар, 
думчалар, қисқа чўзимли товушларни бирлаштириш учун эса 
қўшимча ён чизиқлар қўшиб ёзилади. Товушларнинг баландлигини 
аниқлаш учун ноталар бешта параллел чизиқдан иборат нота 
йўлларига жойлаштирилади. Чизиқлар пастдан юқорига қараб 
саналади. Нота йўлининг бошланиш қисмида бешта чизиқни 
бирлаштирувчи тик чизиқ қўйилади. Бу чизиқ бошланғич чизиқ деб 
аталади. Бу қуйидагича ёзилади:
Нота ноталар йўлининг чизиқлар устига ва чизиқлар оралиғига 
ёзилади. 







20 
Жаҳон мусиқа санъатида куй-оҳанг ва мусиқа асарларини нота 
чўзимисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Барча яратиладиган ва 
яратилган мусиқа асаарлари ноталар асосида вужудга келган. Ҳар-
бир яратилган мусиқа асарларида ноталар ўзининг маълум 
чўзимлари, саноғи ва номига эга.
- бутун нота
1и 2и 3и 4и га саналади. 
- ярим нота 1и 2и га саналади 
- чорак нота 1и га саналади 
- нимчорак нота 1 ёки и га саналади 
- ўн олтиталик нота 1 нинг ёки и нинг ярмига тенг 
Нота ёзувида асосий чизиқлардан ташқари айрим ноталар учун 
қисқа қўшимча чизиқлар ҳам ишлатилади. Улар нота йўлининг 
остига ва устига ёзилади. 


21 
Ноталарнинг саноғини аниқлашда таёқча, байроқча, ва бирлаштирувчи 
чизиқлар муҳим ўрин эгаллайди. 


22 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish