Раҳмонов Улуғбек Каримович


Интерваллар ва интервалларнинг айланиши



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

 
Интерваллар ва интервалларнинг айланиши 
Режа:
 
1. Интервал хақида маълумот.
2. Интервалларнинг айланиши.
Бир вақтда ёки бирин-кетин эшитилган икки товуш оралиғига 
интервал дейилади. 
Бирин-кетин эшитилган товушлар интервали мелодик интервал 
ҳосил қилади. 
Бараварига (бир вақтда) эшитилган товушлар гармоник интервал 
ҳосил қилади. 
Интервалнинг пастки товуши интервал асоси, юқори товуши эса 
интервал чўққиси дейилади. 
Масалан: 
Интервалларнинг мелодик ҳаракатлари вақтида кўтарилувчи ва 
пастлашувчи интерваллар ҳосил бўлади.
Масалан: 
Барча гармоник интерваллар ва кўтарилувчи мелодик 
интерваллар асоси (энг пастки товуш)дан юқорига қараб ўқилади. 
Пастлашувчи мелодик интерваллар эса пастга томон ўқилиб, унинг 
йўналиши ҳам кўрсатилади. 


28 
Интервал товушларининг бир жойдан иккинчи бир жойга кўчиши 
натижасида пастки товуш юқорига ва юқоридаги товуш пастга 
жойлашади. Бунга интервал айланиши дейилади. Товушларнинг 
кўчиши икки йўл билан бўлиши мумкин:
1. Интервал асосини (пастки товушни) бир октава юқорига 
кўчириш.
2. Интервал чўққисини (юқори товушни) бир октава пастга 
кўчириш. 
Мазкур интервалнинг айланиши натижасида янги интервал 
ҳосил бўлади:
Қоида бўйича, барча соф интерваллар — софга, кичик 
интерваллар — каттага, катта интерваллар — кичикка, орттирилган 
интерваллар 
— 
камайтирилганга, 
камайтирилганлари 
— 
орттирилганга, икки марта орттирилган интерваллар — икки марта 
камайтирилган интервалларга айланадилар ва аксинча. Орттирилган 
октавагина айланишдан мустаснодир. Агарда бирор интервал ва 
унинг айланмасини бирлаштирсак, натижада октава ҳосил бўлади. 
Шунинг учун бир-бирига айланадиган интерваллар сифат 
миқдорининг ҳажми ҳамма вақт олти тонга тенг бўлади. 
Берилган бирор товушдан юқорига ва пастга қараб секста ёки 
септима интервали тузишни енгиллаштириш учун интерваллар 
айланиши қоидасидан фойдаланиш тавсия қилинади. Берилган бирор 
интервални юқорига томон тузиш учун асосий товушдан бир октава 
юқорида жойлашган товуш аниқланади, сўнгра ундан пастга томон 
берилган интервал айланмаси саналади. Масалан, фа товушидан 
юқорига томон кичик секста тузиш талаб қилинса: 


29 
Берилган бирор интервални пастга томон тузиш учун асосий 
товушдан бир октава пастда жойлашган товуш аниқланади, сўнгра, 
ундан юқорига томон берилган интервал айланмаси саналади. 
Масалан, до-диез товушидан пастга томон катта септима тузиш талаб 
қилинса: 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish