поғонаси дейилади. Мусиқавий тизимнинг тўлиқ товуш қатори 88-та
ҳилма-ҳил товушларни ўз ичига олади. Энг паст товушдан энг баланд
товушгача, бир секундига 16 тебранишдан 4176 тебранишга эгадир.
Ана шу товушлар баландлиги инсон қулоғи билан эшита оладиган
товушлардир.
12
Мусиқавий тизим товуш қаторининг асосий поғоналарига еттита
мустақил ном берилган: до, ре, ми, фа, сол, ля, си.
Товушқаторнинг асосий еттита поғонасини ўз ичига олган тизимга
октава дейилади. Октавалар қуйидагича аталади: субконтр октава,
контроктава, катта октава, кичик октава, биринчи октава,
иккинчи октава, учинчи октава, тўртинчи октава, бешинчи октава.
Улар фортепианонинг клавиатурасида мусиқавий тизим товуш
қаторида жойлашган.
2-топшириқ. Фортепиано клавиатураси 5-синф китобида бор.Шу
маълумот асосида амалий машқлар қилиш.
Мустақил иш.
1. Мусиқавий товушлар ва уларнинг ҳусусияти ҳақида реферат
тайёрлаш.
Мусиқавий товушларнинг ёзилиши.
Калит ва улар ҳақида маълумот.
Режа:
1. Мусиқавий товушларнинг ёзилиши ҳақида маълумот.
2. Калит ва унинг вазифаси ҳақида маълумот.
Мактабгача таълим муассасаларида болалар улғайган сари
мусиқа қобилиятлари ҳам ривожланиб боради. Бу ўз навбатида
Соль
До Ре Ми
Фа
А
Ля Си
13
мусиқа машғулотлари жараёнида навбатдаги вазифаларни хал қилиш
асосини ташкил қилувчи малакаларнинг зарурлигига эҳтиёж пайдо
бўлади. Болалар аста-секин мусиқа фаолиятининг ҳар-хил турларини
идрок этишнинг ўзига хос хусусиятларини намоён қила
бошлайдилар.
Булар
ўзининг
мусиқа
машғулотларидаги
ҳаракатларини яхши тушуна бошлайдилар, мусиқа тинглаш, қўшиқ
айтиш, рақсга тушиш, ўйнаш мумкинлигини биладилар. Булар эса
болалар хотирасини хилма-хил мусиқа тассуротлари билан бойитиш,
улар олдига аниқ бажарилишини талаб қилувчи вазифаларни қўйиш
имконини беради.
Мана шундай вазифалардан бири мусиқавий товушни идрок
қилиш ва уларни ўзлаштириш вазифасидир.
Мактабгача гаълим муассасасида дастлаб асосий мақсад -
болаларнинг мусиқавий уқувини ўстиришдир. Дастлаб болаларнинг
мусиқа саводхонлигини, ёзиш малакаларини шакллантирамиз.
Болаларни мусиқа саводхонлигига ўргатишда қуйидаги амалий
машқлар орқали ноталарни ёзишга ўргатамиз.
1-машқ.
2-машқ.
3-машқ.
4-машқ.
5-машқ.
6-машқ.
14
7-машқ.
8-машқ.
9-машқ.
10-машқ.
11-машқ.
12-машқ.
Юқоридаги машқлар алоҳида мавзулар асосида ва мустақил иш
вазифаси сифатида болаларга ўргатиб борилади.
Болаларга мавзулар асосида ноталарнинг жойлашувини
босқичма-босқич қуйидаги тизимлар асосида ўргатиб борилади.
1-машқ.
Нота йўлининг пастки қўшимча
чизиғига ёзиладиган нота
До
15
До нотаси деб ўқилади.
2-машқ.
Нота йўлининг биринчи чизиғи
остига ёзилган нота Ре нотаси деб ўқилади.
3-машқ.
Нота йўлининг биринчи чизиғига
ёзилган нота Ми нотаси деб
ўқилади.
4-машқ.
Нота йўлининг биринчи ва иккинчи
чизиқлари орасига ёзилган
нота Фа нотаси деб ўқилади.
5-машқ.
Нота йўлининг иккинчи
чизиғида жойлашган нота
Соль нотаси деб ўқилади.
6-машқ.
Нота йўлининг иккинчи ва учинчи
чизиқлари орасида жойлашган нота
Ля нотаси деб ўқилади
.
7-машқ.
Нота йўлининг учинчи
чизиғида жойлашган нота
Си нотаси деб ўқилади.
8-машқ.
Ре
Ми
Фа
Соль
Ля
Си
16
Нота йўлининг учинчи ва тўртинчи
чизиқлари орасида жойлашган нота
иккинчи октава До нотаси деб ўқилади.
Юқоридаги ноталар жойлашувига асосан товушқатор юқорига ва
пастга қуйидаги тартиб асосида жойлашади.
Пастдан юқорига қараб куйлаш.
До Ре Ми Фа Соль Ля Си До
Юқоридан пастга қараб куйлаш.
До Си Ля Соль Фа Ми Ре До
Мактабга таълим муассасасида нота саводини ўргатиш ва уларда
кўникма, малака ҳосил қилиш учун мусиқа раҳбари машғулот
режасига асосланган ҳолда, мавзуларни кўрсатилган талаб
даражасида олиб борса, болалар мусиқанинг назарий томонларини
мукаммал эгаллайди.
Мусиқа машғулотларида ижро этилаётган қўшиқ ва оҳанглар
тизимини тартибга солиб турувчи ноталар мавжуд бўлса, бу
ноталарни ижро фаолиятини белгиловчи калитлар мавжуд:
Калитлар асосан нота йўлидаги чизиқлар устига ва оралиғига
товушларнинг муайян баландлиги маҳсус белги билан бириктирилади
ва бунга калит дейилади. Калит нота йўлининг бошида асосий
чизиқларнинг бирига қўйилган бўлиб, бирор асосий чизиқ марказини
кесиб ўтиши лозим. Шунга асосан калит ана шу чизиқда жойлашган
нотага муайян товуш баландлигини белгилайди. Нота йўлидаги
қолган товушлар жойланиши мана шу нотага қараб мосланади.
Ҳозирги жаҳон мусиқа амалиётида учта хилма-ҳил мусиқий
калит мавжуд. 1. Скрипка калити (соль калити)
До
17
Бу калит иккинчи чизиқда биринчи октаванинг соль товуши
баландлигини белгилайди.
2. Бас калити (фа калити)
Бу калит тўртинчи чизиқда кичик октаванинг фа товуши
баландлигини белгилайди.
Альт ва тенор калити (до калити).
Альт калити учинчи чизиқда биринчи октаванинг до товуши
баландлигини, тенор калити эса ҳудди шу товуш баландлигини
тўртинчи чизиғида белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |