Раҳмонов Улуғбек Каримович



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

 
 
Мактабгача таълим муассасаларида байрам 
эрталикларини ўтказиш 
Режа:
 
1. Мактабгача таълим муассасаларида байрам эрталикларини 
ташкиллашнинг аҳамияти.
2. Байрам эрталикларининг боғча ҳаётидаги ўрни.
3. Байрам эрталикларини ташкиллашда саҳна безакларининг 
аҳамияти.
4. Байрам эрталикларида мусиқанинг ўрни. 
Мактабгача таълим муассасаларида байрам эрталиклари 
болаларни маънавий мафкуравий тарбиялашда алоҳида ўрин 
эгаллайди. Байрам эрталиклари мактабгача таълим муассасасидаги 
барча тарбиявий фаолият турларини ўз ичига қамраб олади. 
Мактабгача таълим муассасасида “Мустақиллик”, “Ўзбек тили – 
давлат тили”, “Конституция”, “Янги йил”, “Ватан химоячилари”, 
“Халқаро хотин-қизлар куни”, “Умумхалқ Наврўз байрами”, 
“Хотира ва Қадрлаш куни”, “Болаларни ҳимоя қилиш куни” кунлари 
муносабати 
билан 
байрам 
эрталиклари 
ўтказиш 
мақсадга 
мувофиқдир. Бундан ташқари, буюк давлат арбоблари ва алломалар 
Соҳибқирон Амир Темур, Алишер Навоий, М.Бобур ва бошқалар 
туғилган кунлар муносабати билан ҳам ўтказиш мумкин.


30 
Байрам эрталиклари, машҳур саналарга бағишлаб ўтказиладиган 
тадбирлар болажонларда ўчмас из ва катта таассурот қолдиради. 
Улар ҳар бир тадбирнинг бош мақсади ва уни ички ғоясини англаб 
етишга ва ўзларида мужассам қилишга интиладилар. Кейинги 
бўладиган байрам тадбирларига иштиёқ билан қараб, уларни 
сабрсизлик билан кутадилар. Бизга маълумки, мактабгача таълим 
муассасаларида ўтказиладиган тадбирлар болажонлар хаётида 
байрамона тарзда қабул қилинади, унга жиддий тайёргарлик 
кўрадилар. Байрам эрталикларида болага шодлик улашмоқ ва ўзининг 
ижодий қобилиятларини - хушёрлигини, зеҳнлилигини, ижодий 
ёндашувни, фаоллигини намоён қилиш имкониятини бериш лозим. 
Ҳар бир бола оиласида бўлажак тадбирларга тайёрланиш уни шодлик 
билан кутиш ҳиссини уйғотади. Алоҳида кўнгил очар байрам 
эрталиклари болаларнинг қизиқишини ва унга бўлган илиқ ҳиссиётни 
ўткирлаштиради, улар ижро этилаётган қўшиқ, шеър ва рақслар 
мазмунини одатдаги машғулотлардагидан бошқачароқ назар билан 
қабул қиладилар.
Шунинг учун байрам эрталикларида болаларни мусиқавий 
маънавий санъат руҳида тарбиялаш бир вақтда амалга оширилади. 
Мактабгача 
таълим 
муассасаларидаги 
болалар 
ёшидаги 
кичкинтойларни мусиқавий санъат руҳида тарбиялаш вазифалари
болаларда турли мусиқий ҳиссиёт уйғотиши керак бўлган байрам 
эрталикларининг хилма-хил дастурларини бажариш жараёнида ҳал 
қилинади. Кичкинтойлар байрам эрталикларида янграган қўшиқ, куй, 
рақс шеърлар маъноларидан, жонли ижродан баҳра оладилар. Улар 
қалбида ўз мамлакатига, давлатига бўлган меҳр-муҳаббат, ундан 
ғурурланиш ҳисси уйғонади. Дастлабки ватанпарварлик ҳисси уни 
севиш туйғуларини намоён бўлишига ёрдам беради. Режа асосида 
тузилган 
серқирра 
мусиқавий 
дастурлар, 
хилма-хил 
саҳналаштирилган томошалар шодлик туйғуларини уйғотади, ўйин ва 
рақслар эса кулгу ва шодликни келтириб чиқаради.
Байрам эрталиги болаларнинг мусиқий тарбиясига катта ёрдам 
бериши учун қандай ташкил қилиниши керак ?
Мактабгача 
таълим 
муассасаси 
амалиётида 
байрам 
эрталикларини ўтказишда маълум ижодий педагогик талаблар 
шаклланган бўлиб, унда мусиқа санъатининг хар хил тур, 
жанрларини 
бир-бирига 
таъсирини 
кучайтирадиган 
қилиб, 
бириктириш асосий масала ҳисобланади.


31 
Бу бирикма эса ўз навбатида байрам эрталикларининг асосий 
ғоясини болаларга тўлиқроқ тушунтириш имкониятини бериш керак. 
Ҳар бир эрталикда мавзудан келиб чиқиб, уни ифода этувчи бадиий 
саҳна безакларига катта аҳамият берилади. Масалан: 21-март Наврўз 
умумхалқ байрамида барча халқлар ўртасидаги дўстлик, тинчлик, 
янгиланиш ва покланиш ғоясини ифодаловчи баҳорий рамзий 
белгилар, 
миллий 
кийимлардаги 
болалар 
чиқишлари 
мужассамлашади. Саҳнага ям-яшил шохлар, дастлабки дарахтлар 
гулларидан тузилган безаклар бошқача руҳ бағишлайди. Болаларнинг 
байрамга хос сафланишлари улар ижросидаги баҳорий куй-қўшиқлар, 
шеърлар, рақслар, шунингдек бошқарувчининг байрамни тараннум 
этувчи илк сўзлари кўтаринкилик бағишлайди.
Болаларнинг ҳар бир чиқишларининг кўриниши унинг 
мазмунига мувофиқ келиши керак. Қишки қувноқ арча байрами ҳам 
кўпгина ёрқин таассуротлар ҳосил қилади. Чиройли ясатилган, 
хилма-хил порлаб турувчи арча ҳам, уни безатилиши, қор парчалари, 
турли порлаб турувчи ўйинчоқлар, қорбобо ва қорқизнинг 
кўринишлари булар болаларни янги тушунчалар билан бойитади. 
Мактабгача 
таълим 
муассасаларида 
болаларнинг 
маънавий 
мафкуравий қарашларини шакллантирилар экан, байрамни ўтказишда
санъатнинг хар хил турларини бириктиришни пухта ўйлаб чиқиш 
лозим.
Бу каби тадбирлар болаларда қабул қилиш, идрок қилиш кучини 
оширади ва айни вақтда мактабгача тарбия ёшидаги болаларни 
маънавий-ахлоқий руҳда тарбиялашда мустақил асос сифатида юзага 
чиқади.
Мактабгача таълим муассасаларида тасвирий санъат саҳнани 
безашда, мусиқий идрокни ўстиришда жуда муҳимдир. Шунинг учун 
умумий кўринишнинг мақсадга мувофиқлигини, ҳар бир бўлакнинг 
ифодалилигини пухта ўйлаш ва уларни миқдорига кўра тўғри танлаш 
керак.
Шеърий матнлар, бадиий сўзнинг ўрни, болаларга байрамнинг 
мазвмунини тўлиқроқ ҳамда аниқ етказиш, сценарийларининг айрим 
қисмини бириктириш, уларнинг маъноси ва аҳамиятини очиб бериш 
мақсадга мувофиқдир. Болалар қўшиқ шеърларини ўқир эканлар, 
турли ходисаларга ўз муносабатларини билдирадилар. Асарларни 
шахсан ифодали ижро этиш қобилиятларини намоён қиладилар. 
Байрам эрталикларида мусиқа санъати етакчи ўрин эгаллайди. 
Болалар тантанали марш садолари остида саҳнага чиқадилар. Байрам 


32 
юришини эслатувчи сафланишларни бажарадилар. Қўшиқ айтадилар, 
ўйнайдилар, рақсга тушадилар, мусиқа ўйин инсценировкаларига жўр 
бўладилар. Болаларни ягона туйғуга бирлаштиради. Кайфиятлар 
алмашувини яратади. Бинобарин, эрталикда фойдаланиладиган 
мусиқавий ва бадиий асарлар юксак, бадиий руҳда бўлиши керак. 
Сценарийни тузиш жараёнида мусиқа раҳбари асарларни танлашда 
мазмунига ва ички ғоясига катта эътибор бериши керак. Пухта ўйлаб 
тузилган сценарий ва танланган мусиқа асарлари байрам 
эрталикларида маънавий-ахлоқий тарбия вазифаларини амалга 
оширишнинг муҳим шартидир. Байрамда бошқарувчининг нутқига 
хам катта талаблар қўйилади. Болаларга қаратилган пухта ўйланган 
мазмунан тушунарли, сўз ифодали талаффуз буларнинг барчаси 
болаларнинг рухиятига таъсир этиш воситалари. Қўшиқ айтишда 
куйни аниқ ижро этиш, соф, уйғун, жаранглаш, хар бир мусиқий 
жумлаларга риоя қилиш орқали: киши ўқишда талаффузнинг хилма-
хиллигини: яхши нутқ орқали: рақсдан харакатнинг мусиқа 
мазвмуни, 
асарнинг 
мазмунига 
мувофиқ 
келиши 
орқали 
ифодалиликка эришилади. Хар бир бола билан унинг қобилиятларига 
ва овоз диапазонига мувофиқ келувчи, унга хузр бағишловчи 
чиқишлар тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Яхши тайёргарлик, 
ўйланган сценарийни аниқ ташкил қилиш – уларнинг ҳаммаси 
болаларнинг байрамдаги онгли-эмоционал ҳаракати ва кайфиятини 
санъат турлари таъсирининг самарадорлигини белгилайди.
Байрам эрталикларининг самарали чиқишида бошқарувчининг 
ўрни каттадир. Агар байрам эрталиклари маълум, аниқ, мавзу асосида 
олиб борилса, ижро жараёни ифодали бўлса, шод эркин муҳит 
яратилади.
Байрам эрталиги бу энг аввало болалар учун маънавий ахлоқий 
тарбия эканлигини мусиқа тарбиячиси унутмаслиги керак.
Бу бола хотирасида узоқ сақланиши мумкин бўлган 
таассуротлар 
манбаидир. 
Бу 
эса 
маънавий 
мафкурани 
шакллантиришнинг кучли манбаидир.
Мустақил иш: 
1.Байрам эрталиклари учун сценарий ёзиб келиш.
2. Атрибутлар тайёрлаш.


33 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish