Раҳмонов Улуғбек Каримович



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

 
 
Дирижёрлик қоидалари 
Режа: 
 
1. Дирижёрлик кўрсатмаларининг мусиқа ижрочилигидаги ўрни. 
2. Дирижёрлик қодаларини турлари. 
Хор, оркестр ёки бирор" бошқа йирик ансамбль учун ёзилган 
мусика асари ижрочилигини бошқариш, кенг маънода, дирижёрлик 
деб тушунилади.
Қўшиқ айтилганда ёки сольфеджиода дирижёрлик деб 
қуйидагилар назарда тутилади: биринчидан, ҳисоблаб туриш, яъни 
такт ҳиссалари алмашуви ва уларнинг чўзим вақтини кўрсатиб 
туриш, иккинчидан, мазкур асар темпини аниқлаш.
Дирижёрлик қоидалари икки, уч ва тўрт ҳиссали қўл 
ҳаракатларига асосланади.
Булар қуйидагилардан иборат (кўргазма ўнг қўл ҳаракатлари 
учун кўрсатилган): 
а) Барча икки ҳиссали оддий ўлчовлар икки силтов билан
пастга ва юқорига томон дирижёрлик қилинади:


37 
6) Барча уч ҳиссали оддий ўлчовлар уч силтов билан — пастга, 
ўнгга ва юқорига томон дирижёрлик қилинади: 
в) Тўрт ҳиссали ўлчовлар тўрт силтов билан — пастга, чапга,
ўнгга ва юқорига томон дирижёрлик қилинади:




Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа тарбичиси болаларга 
мусиқа машғулоти бериш даврида хар бир ўргатилаётган мусиқа 
асарини дирижёрлик қоидалари асосида олиб боради.
Чунки, у қоида ижро махоратини очиб беради. Болалар эса бу 
кўрсатма асосида тушуниб унга ифодали тарзда кўникма хосил 
қилишади.
Мажор, минор, учтовушликлари ва уларнинг ёзилиши
 
Режа:
1. Мажор лади хақида маълумот.
2. Минор лади хақида маълумот.
Халқ мусикасида хилма-хил ладлар учрайди. Мумтоз мусиқада, 
жаҳон мусиқа санъатида халқ ижоди ва унга хос бўлган хилма-хил 
ладлар маълум даражада ўз аксини топган. Лекин асосий ўринни 
мажор билан минор лади эгаллаган. 
Турғун товушлари (бирин-кетин ёки бир йўла эшитилишда) учта 
товушдан иборат бўлиб, мажор ёки катта учтовушликни-аккордни 
ҳосил қилган ладга мажор лади дейилади. Товушлар учтовушликда, 
терция бўйича жойлашадилар: катта терция — пастки ва ўрта 
товушлар орасида, кичик терция эса ўрта ва юқори товушлар орасида 
бўлади. 


38 
Учтовушликнинг энг паст ва энг юқори товушлари оралиғида соф 
квинта интервали хосил бўлади. 
Масалан: 
Мажор кат.3 кич.3 соф 5. 
учтовушлиги 
Тоникадан тузилган мажор учтовушлиги тоника учтовушлиги 
дейилади.
Нотурғун товушлар турғун товушлар орасида ёнма-ён жойлашган 
бўлади. Мажор лади еттита товушдан иборатдир. 
Ладдаги товушларнинг баландлик нисбати тартибида бир 
тоникадан навбатдаги октаванинг бошқа бир тоникасигача 
жойлашувига лад товушқатори ёки гамма дейилади.
Гамма ҳосил қиладиган товушларга эса поғоналар дейилади. 
Мажор ладининг гаммасида еттита поғона бор. Бу поғоналар рим 
рақамлари, билан белгиланади: 
I II III IV V VI VII ( I ) VII VI V IV III II I 
Мажор гаммасининг поғоналари бирин-кетин келадиган
секундалар хосил қилади. Поғоналар ва секундаларнинг жойлашуви 
қуйидаги тартибда бўлади: 
Поғоналари юқоридаги тартибда жойлашган гаммага табиий 
(натурал) мажор гаммаси дейилади. Шу кўринишга эга бўлган лад эса 
табиий мажор деб аталади.
Минор лади деб, турғун товушлари бирин-кетин ёки бир вақтда 
эшитилган ва кичик ёки минор учтовушлигидан ҳосил бўлган ладга 
айтилади. Минор учтовушлигининг турғун товушлари терция бўйича 


39 
жойлашгандир: I ва III поғоналар орасида кичик терция, III ва V 
поғоналар орасида катта терция бор. Минор учтовушлигининг икки 
четидаги: товушлар соф квинта интервалини ҳосил қилади:
Минор кич.3 кат.3 соф 5.
Минор 
учтовушлиги 
терциялари 
мажор 
учтовушлиги 
терцияларига нисбатан тескари жойлашганлар. 
Ля-минор а-moll 
Тонлар 1 тон ½ тон 1 тон 1 тон ½ тон 1 тон 1 тон 
Минор лади ҳам мажор лади сингари етти поғонадан иборат. 
Минор ладининг гаммаси мажор ладининг гаммасидан 
секундаларнинг жойлашиш тартиби билан фарқ қилади. Табиий 
минор гаммасида секундаларнинг жойлашиши қуйидагича бўлади: 
кат. 2, кич- 2, кат. 2, кат. 2, кич. 2, кат. 2, кат. 2.
Мажор гаммаси поғоналари қандай рақамлар билан белгиланса ва 
қандай аталса, табиий минор гаммаси поғоналари ҳам шундай 
белгиланади ва номланади. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish