8
борадилар, ўзларича содда оҳангларда ҳиргойи қиладилар, рақсларни
ижро этишда ижодий ҳаракатлари билан мусиқавий халқ
ўйинларини ифодалашга ҳаракат қиладилар.
Мактабгача таълим
муассасаларида бола шахсини ҳар томонлама камол топтиришда
мусиқа машғулотлари алоҳида ўринни эгаллайди.
Бола
маънавий-маърифий
вамафкуравий
тарбиясини
шакллантиришда, ақлий ва жисмоний томонлардан уйғун
ривожлантиришда мусиқанинг таъсири каттадир. Мактабгача таълим
муассасаларида мусиқа машғулоти боланининг ахборот қабул қилиш
ва ақлий фаолиятини ривожлантиради. Болалар мусиқани диққат
билан тинглар экан, унда воқеликни фарқлай оладилар. Унинг темпи,
мусиқанинг жанр турини, ундаги ифода воситаларини фарқлай олади,
қиёслашга ўрганади. Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа
машғулоти орқали болалар мусиқавий саводхонлигини оширишда
қуйидагиларга эътибор бериш зарур:
1. Мусиқавий ўқуви (мусиқий товушлар баланд-пастлигини ҳис
қилиш қобилияти).
2. Тембр ўқуви (мусиқий товушларнинг бир-биридан фарқ
қиладиган ўзига ҳос жиҳатларини ажрата билиш қобилияти).
3. Ритм туйғуси (кучли ва кучсиз ҳиссаларни
бир-биридан ажрата
билиш).
4. Мусиқани эслаб қолиш қобилияти (ҳотираси).
Бу мусиқавий туйғулар болаларнинг психологик ривожланиш
қобилиятларини мустаҳкамлайди. Мактабгача таълим муассасаларида
мусиқа машғулотлари орқали болалар ҳаётида қуйидагилар
шакллантирилади:
1. Болаларнинг мусиқага бўлган қизиқишини тарбиялаш ва уларни
идрок қилишга ўргатиш.
2. Болаларга турли мусиқа асарларини ижро этиб бериб ёки
эшиттириб, уларни ижро воситалари билан таништириш,
уларнинг таассуротларини бойитиш.
3. Болаларда қўшиқ айтиш ритмик ҳаракатларини, мусиқий
асбобда чалиш
малакаларинини шакллантириш, уларни мусиқа
фаолиятининг хилма-хил турларида қатнаштириш. Мусиқа
саводининг бошланғич мусиқа назарияси билан таништириш.
4. Болаларнинг умумий мусиқавий қобилиятини (эшитиш, ритмни
ҳис қилиш) ўстириш, хонандалик малакаларини шакллантириш.
9
5. Болада мусиқавий нозик диднинг камол топишига ёрдам бериш,
эшитган мусиқа асарини таҳлил қилиш ва унга баҳо беришга
ўргатиш.
6. Болаларда мусиқа асарларига ҳурмат-эътибор уйғотиш, энг
аввало улар учун қулай бўлган мусиқавий ҳаракатларни ва халқ
ўйинларини ижро этиш, эшитган мусиқа асарини ҳиргойи қилиб
беришга ўргатиш. Мактабгача таълим муассасаларининг
кундалик
ҳаётида
ўрганилаётган
мусиқа
асарларидан
фойдаланиш, мусиқа асбобларини мустақил чалиш,
уларнинг
санъатга қизиқишларини, иштиёқларини аниқлаш.
Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа болаларнинг
диққатини ўзигга кучли жалб қила оладиган ва уларнинг кўпчилигида
доимий қизиқишга айланиб қоладиган машғулотдир. Болалар турли
мусиқа асбобларида мусиқа
куй товушларини эшитганларида, улар
овоз товушларини қидирадилар, - оҳанг – куй янграшини кутадилар.
Турли мазмундаги қўшиқлар болаларда турлича таъсирчан акс-садо
бериб, ички ҳолатида ёрқин намоён бўлади.
Мактабгача таълим муассаларида болалар ўйноқи, қувноқ,
эркаловчи, сокин қўшиқлар ва куйлар билан фақат танишибгина
қолмай, шу
билан бирга, мусиқали товушнинг баланд-пастлигини,
тембрини, мусиқа оҳангларини, мазмунини аниқ идрок этишга ҳам
ўрганиб боришлари муҳимдир. Мусиқа товушларининг бундай
хусусиятларини идрок этиш болалардаги психологик қобилиятларни
ривожлантириш билан узвий алоқадордир.
Do'stlaringiz bilan baham: