Раҳмонов Улуғбек Каримович


Мустақил иш учун саволлар



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

Мустақил иш учун саволлар: 
1. Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа тарбиясининг 
аҳамияти ва вазифалари ҳақида маъруза тайёрлаш. 
2. Мусиқа машғулотининг мактабгача таълим муассасаларида 
тутган ўрни ҳақида реферат ёзиш. 
Мусиқавий товушлар ва уларнинг ҳусусиятлари. 
Товуш қатор, регистр ва уларнинг вазифалари. 
Режа: 
1. Мусиқа ва уни ифода этувчи воситалар ҳақида тушунча. 
2. Мусиқавий товушларнинг асоси. 
3. Мусиқавий товушнинг ҳусусиятлари. 
4. Товуш қатор, регистр ва уларнинг вазифалари. 


10 
Мактабгача таълим муассасаларида мусиқа машғулоти 
болаларни ахлоқий ва маънавий-мафкуравий тарбиялашда асосий 
бўғин ҳисобланади. 
“Мусиқа” – мусиқа сўзининг мазмуни, - бу ҳаёт таассуротлари, 
товушлар орқали ифодаланган фикр ва ҳис-туйғуга айтилади. 
Бу сўзнинг остида жуда катта маъно бор. Агар шоир ўз ички 
кечинмаларига суянган ҳолда бирон-бир нарсага асосланиб шеър 
ёзса, ёки рассом ўзининг ҳис-туйғуларини расм орқали тасвирласа, 
ёки кино режиссёри ўзининг ички ҳис*-туйғуларини воқеалар 
фонида ёритган бўлса, бастакор ёки композитор уларнинг тарихини 
ўрганиб чиқиб, ички кечинмаларини товушлар орқали ифодалайди. 
Товушлар орқали ифодаланган фикр эса мусиқа шаклини яратади. 
Мусиқа товушлари орқали ижро этилган асарлар мусиқанинг ифода 
воситаларини ўзаро боғловчи муайян қоидаларга бўйсунади. Бу 
қоидалар жаҳон мусиқа санъати қоидалари ва ўлмас мусиқа мероси 
асарлари асосида пайдо бўлган, тажрибалар натижасида шаклланган. 
Мусиқа асарини ижро этиш ва унда иштирок этаётган ифода 
воситалари эса мусиқанинг бошланғич назарияси дейилади.
“Товуш” сўзи икки хил тушунчани билдиради: биринчиси – 
физик ҳолатдаги товуш; иккинчиси – сезги ҳолатдаги товуш.
1. 
Биз биламизки, физика фанида ҳар қандай нарса жисм деб 
олинади. Мусиқа асбоби торида ижро этилган товуш 
тебранганда, узунасига тўлқинсимон оҳанг янграйди. Бу 
янграган оҳанг жисм орқали янграгани учун физик ҳолатдаги 
товушни ҳосил қилади. 
2. 
Физик ҳолатдаги товуш-оҳанглари янграганда инсонни 
эшитув сезгилар орқали бош мияга ўтади ва инсоннинг товуш 
қабул қилиш сезгиларини қўзғатади. 
Бизга маълумки, табиатда жуда кўп хилма-ҳил товушлар мавжуд 
ва уларни биз ўз қулоғимиз билан эшитамиз, лекин мусиқада ҳамма 
товушлар ҳам қўлланилмайди. Инсоннинг эшитув сезгилари 
мусиқавий товуш билан шовқинли товушларни бир-биридан ажрата 
олади. Масалан, инсоннинг эшитув сезгиларига ёқмайдиган 
шовқинли товушлар мавжуд. Трактор моторининг баланд-овозда
ишлаши, гумбурлаш, ёқимсиз овозда шивирлашиш кабилар товуш 
баландлигига 
эга 
эмас, 
бу 
товушлар 
мусиқа 
санъатида 
қўлланилмайди. Мусиқа асбоби орқали ижро этилган товуш эса 
мусиқавий товуш дейилади. Чунки бу ижро этилган товушнинг ўз 
баландлиги бор. Умуман, мусиқавий товушнинг бир неча хусусияти 


11 
бор. Булар баландлик, қаттиқлик, товуш чўзими ва тембрдан иборат. 
Товушнинг баландлиги ёки тебранаётган товушнинг баландлиги 
тебранаётган жисмнинг тебраниш тезлигига боғлиқдир. Товуш 
тебраниши қанчалик тез бўлса, товуш шунчалик баланд бўлади ёки 
тебраниш суст бўлса, товуш шунчалик паст бўлади.
Товушнинг қаттиқлиги тебраниш ҳаракатиниг кучига, яъни товуш 
манбаи бўлган жисмнинг тебраниш кенглигига боғлиқдир. 
Мусиқа асбоби торини ҳаракатга келтирилганда, мусиқа асбоби 
торида ўртача тебраниш кенглиги ҳосил бўлади.
Орадаги масофа товуш қаттиқлиги. 
Мусиқа асбоби 
тор 
Орадаги масофа тебраниш кенглиги 
Тебраниш кенглиги қанчалик катта бўлса, товуш шунчалик 
қаттиқ эшитилади ёки аксинча.
Тембр деб товушнинг сифат хусусияти, унинг ранг-баранглигига 
айтилади. Тембр хусусиятларини ифодалашда ҳис-туйғуларга 
тааллуқли турлар мавжуд: масалан: майин, кескин, йўғон, жарангдор 
куйчанг, оҳангдор-товушлар дейишади. 
Маълумки, хар-бир чолғу асбобининг ўз овоз оҳанг-тембр ёки 
ҳар бир инсоннинг ўз овоз оҳанг тембри мавжуд. 
Товуш чўзими товуш манбаи тебранишининг давом этишига 
боғлиқ бўлади. Масалан, товуш чиқа бошлаганда товуш манбаининг 
тебраниши қанчалик кенг бўлса, товушнинг пасайиб бориши ҳам 
шунча узоқ давом этади. Бунда албатта товуш манбаи эркин 
тебраниши шарт. 
Жаҳон мусиқа санъатида ва тарихида асос қилиб олинган 
мусиқавий тизим ўзаро муайян баландликда бўлган товушлар 
қаторидан иборатдир. Мусиқавий тизим товушларининг ўз 
баландлигига қараб жойлашиши товушқатор, товуш эса унинг 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish